37- ДАРС
Иш ва пул ҳақида Муқаддас Китобда нима дейилган?
Иш ёки пул борасида ҳеч ташвишланганмисиз? Эҳтиёжларимизга ғамхўрлик қилиш ва Яҳовага У лойиқ бўлган тарзда топиниш осон бўлмаслиги мумкин. Муқаддас Китобдан асқатадиган амалий маслаҳатларни топа оламиз.
1. Иш ҳақида Муқаддас Китобда нима дейилган?
Худо ишимиздан қувонч топишимизни истайди. Муқаддас Китобда айтилишича, «инсон учун еб-ичиб, қилган меҳнатининг роҳатини кўришдан яхшироқ нарса йўқ». (Воиз 2:24) Яҳова меҳнатсевар Худо. Унга тақлид қилиб, сидқидилдан меҳнат қилганимизда, Уни хурсанд қиламиз ва мамнуният ҳис этамиз.
Ишлаш муҳим. Бироқ бу Яҳовага топинишимиздан муҳимроқ бўлиб қолишига асло йўл қўймаслигимиз керак. (Юҳанно 6:27) Хизматимизни биринчи ўринга қўйсак, Худо жисмоний эҳтиёжларимизга ғамхўрлик қилишга ваъда беряпти.
2. Қай йўсин пулга мувозанатли нуқтаи назарда бўла оламиз?
Муқаддас Китобда «пул одамга ҳимоя бериши» тўғрисида айтилган. Лекин, унга биноан, фақатгина пулнинг ўзи бизни бахтли қила олмайди. (Воиз 7:12) Демак, пулни яхши кўришга эмас, «борига шукур қилишга» ундаляпмиз. (Ибронийларга 13:5 ни ўқинг.) Борига шукур қилсак, доим кўпроғига эга бўлиш тузоғидан йироқлашамиз ва қувончни йўқотмаймиз. Мажбур бўлмасак, қарз олмаймиз. (Ҳикматлар 22:7) Қолаверса, қимор ўйинларининг хавфли таъсиридан холи бўламиз ва бир зумда бойиб кетиш илинжида юрмаймиз.
3. Қандай қилиб пулдан сахийлик ила фойдалана оламиз?
Яҳова сахий Худо. «Сахий бўлсинлар ва бор нарсаларини баҳам кўришга шай турсинлар», деган маслаҳатга амал қилсак, Яҳовага эргашган бўламиз. (1 Тимўтийга 6:18) Жамоатни қўллаб-қувватлаш, муҳтож бўлганларга, айниқса, имондошларимизга ёрдам бериш орқали сахий бўла оламиз. Яҳова энг аввало қанча бераётганимизга эмас, ниятимизга қарайди. Чин қалбдан сахийлик ила берганимизда, ўзимиз ҳам бахтиёр бўламиз, Яҳовани ҳам хурсанд қиламиз. (Ҳаворийлар 20:35 ни ўқинг.)
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Ишга тўғри нуқтаи назарда бўлиш ва борига шукур қилиш фойдали эканини билиб олинг.
4. Ишлаш тарзингиз билан Яҳовани шарафланг
Яҳова билан бўлган муносабатларимиз ишга нисбатан нуқтаи назаримизга таъсир қилиши керак. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Видеода Жейсоннинг ишига бўлган нуқтаи назари ва қилган ҳаракати сизга нимаси билан ёқди?
У ишига тўғри нуқтаи назарни сақлаб қолиш учун нима қилди?
Колосаликларга 3:23, 24 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нега ишга қандай нуқтаи назарда эканимиз муҳим?
Ишлаш муҳим. Бироқ бу Яҳовага топинишимиздан муҳимроқ бўлиб қолишига асло йўл қўймаслигимиз керак
5. Қаноат қилиш бизга фойда келтиради
Аксарият одамлар иложи борича кўпроқ пул топишга интилади. Аммо Муқаддас Китобда бу борада бошқача маслаҳат берилган. 1 Тимўтийга 6:6–8 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Муқаддас Китобга кўра, нима қилишимиз керак?
Оз нарсага эга бўлиб ҳам бахтли бўла оламиз. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Пули кам бўлса-да, бу оилалар нега бахтиёр?
Хўш, пулимиз етарлича бўлса ва ундан ҳам кўпроғига эга бўлишни хоҳласак-чи? Бу хавф борасида Исо бир масал келтирган. Луқо 12:15–21 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Исонинг масалидан қандай сабоқ олдингиз? (15- оятга қаранг.)
Ҳикматлар 10:22 ва 1 Тимўтийга 6:10 ни ўқинг ҳамда солиштиринг. Сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Сизнингча, нима муҳимроқ: Яҳова билан дўстликми ёки кўп пулга эга бўлишми? Нега бундай фикрдасиз?
Пул ортидан қувишнинг оқибати қандай?
6. Яҳова эҳтиёжларимизга ғамхўрлик қилади
Иш ва пул билан боғлиқ муаммолар имонимизни синаши мумкин. ВИДЕОНИ томоша қилиб, бу каби имон синовларини қай йўсин енгиш мумкинлигини билиб олинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Видеодаги биродар қандай қийинчиликларга дуч келди?
Уларни енгиш учун у нима қилди?
Матто 6:25–34 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳова Шоҳлигини биринчи ўринга қўйганларга қандай ваъда беряпти?
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Оиламни боқиш учун кўп ишлашимга тўғри келяпти. Ҳар ҳафта йиғилишга бора олмайман».
Топинишимизни биринчи ўринга қўйиш доим энг тўғри қарор эканига сизни қайси оят ишонтиряпти?
ХУЛОСА
Иш ва пул муҳим, аммо улар ҳеч қачон бизни Яҳовага хизмат қилишдан чалғитмаслиги керак.
Такрорлаш
Ишга мувозанатли нуқтаи назарда бўлишингизга нима ёрдам бериши мумкин?
Қаноат қилиш сизга қандай фойда келтиради?
Яҳованинг: «Сени ҳечам ташлаб кетмайман»,— деган ваъдасига ишонаётганингизни қандай кўрсата оласиз?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Каломда пул ҳақида нима дейилганини билиб олинг.
«Пул ростдан ҳам ҳар турли ёмонликнинг негизими?» (Веб-мақола)
Қай йўсин пулдан Худони мамнун қиладиган тарзда фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида ўқинг.
«Муқаддас Китобда бошқаларга бериш ҳақида нима дейилган?» (Веб-мақола)
Қимор ўйинлари безарарми?
«Муқаддас Китоб нуқтаи назари — қимор» («Уйғонинг!» март, 2015)
Бир кишини қимор ва ўғриликка нуқта қўйишга нима ундаганига эътибор беринг.
«От спортининг ишқибози эдим» («Қўриқчи минораси» 1 ноябрь, 2011)