Диққат-эътиборга сазовор видеофильм
«Бу фильм одамни ўйлантириб қўяди!»
«Фильм юрагимда ўчмас из қолдирди!»
«Жуда ажойиб фильм!»
1 «Ёшлар сўрайди: чин дўстларни қаердан топса бўларкин?» номли видеофильмни биринчи марта кўрганингизда сизнинг ҳам туйғуларингиз шунга ўхшаш бўлганми? Бир неча йил олдин битта биродаримизнинг ҳаётида оғир дамлар бошланган, чунки у ёмон дўстлар орттирган эди. Оқибатда унинг ҳақиқатга қизиқиши ҳамда Яҳова билан бўлган муносабатлари совиб қолди. Кейинчалик эса «Чин дўстлар» деган видеофильм чиқганида, бу биродар шундай деб ёзганди: «Мен фильмни қайта-қайта томоша қилардим, кўзларимдан эса ёшлар дув-дув оқар эди. Яҳовадан ўз вақтида келган мадад учун ғоят миннатдор эдим!» Бу фильм уни ҳаётини ўзгартиришга ҳамда яхши дўстлар топишга ундади. Ёзган хатида биродаримиз: «Сизлар ҳақиқатдан ҳам ёшлар нималарга дуч келаётганини яхши тушунасизлар»,— деб давом эттирди. Ота-оналар ва болалар, кейинги оилавий тадқиқда бу фильмни яна бир бор томоша қилиб чиқмайсизми? Видеофильмнинг ҳар бир қисмидан сўнг тўхтам қилиб, қуйидаги саволларни ўзаро муҳокама қилишингиз мумкин.
2 Кириш сўзлар. Ҳақиқий дўст қандай бўлиши керак? (Ҳик. 18:24).
3 Дўстлик йўлидаги тўсқинликлар. Агар сизни қўшишмаётгандай бўлиб туюлса, нима қилишингиз керак? (Филип. 2:4). Нима учун ўзимизни ўзгартиришга тайёр бўлишимиз керак ва бунда бизга ким ёрдам бера олади? Қандай қилиб дўст орттириш мумкин ва уларни қаердан топса бўлади? (2 Кор. 6:13).
4 Худо билан дўстлик. Қандай қилиб, Яҳова билан дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш мумкин ва нима учун бунга интилиш муҳим? (Заб. 33:9). Яҳова билан бўлган дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда ким ёрдам бера олади?
5 Ёмон дўстлар. «Ёмон одамлар тўдаси» ким бўлиши мумкин? (1 Кор. 15:33). Қандай қилиб ёмон дўстлар маънавий ўлимга олиб келиш эҳтимоли бор? Муқаддас Китобда Дина тўғрисидаги ҳикоядан қандай сабоқ олдингиз? (Ибт. 34:1, 2, 7, 19).
6 Замонавий саҳна асари. Ёлғизлик Тарага қандай таъсир қилди? У дунёвий тенгдошлари билан бўлган дўстона муносабатларни қандай оқларди? Тара улар билан яқин муносабатда бўлиб, қандай хавф-хатарларга дуч келди? Нима учун Таранинг ота-онаси у хавф остида қолганини пайқамай қолишди, аммо қизлари маънан тикланиши учун улар қандай ёрдам беришди? Қандай қилиб кашшоф опамиз Тарага чин дўст эканлигини исботлади? Нима учун имонлилар Ҳикматлар 13:20 ва Еремиё 17:9да айтилган сўзларга жиддий ёндашишлари лозим? Тара қандай муҳим дарс олди?
7 Хулоса. Бу видеофильмдан қандай сабоқ олдингиз? Қандай қилиб, бу фильм орқали бошқаларга ёрдам беришингиз мумкин? (Заб. 70:17).