ОЙНИНГ МАВЗУСИ: «Каломни ваъз эт. Буни зудлик билан бажар» (2 Тим. 4:2).
Зудлик билан ваъз қилаётганимизни қандай намоён этамиз?
Бирон бир нарсани зудлик билан бажариш учун, унга муҳим деб қараш керак. Бундай фикрга эса айниқса бу дунёда эга бўлиш ўта муҳим. Қуйидаги эслатмаларга эътибор қаратиб, ваъзгўйлик ишига зудлик билан ёндаша оламиз.
Шоҳлик ҳақида тинмай ибодат қилинг (Мат. 6:10).
Муқаддас Китобни ўқиш орқали қалбингизни ҳимоя қилинг (Иброн. 3:12).
Вақтингиздан оқилона фойдаланинг (Эфес. 5:15, 16; Филип. 1:10).
Кўзингизни фақат «бир нарсага қаратинг». Дунёнинг ишларига меҳр қўйманг (Мат. 6:22, 25; 2 Тим. 4:10).
Муқаддас Китоб башоратларининг амалга ошишини диққат билан кузатиб ҳушёр туринг (Марк 13:35–37).
Ваъзгўйлик фаолиятига зудлик билан қараш бизни, ҳали ўз якунига етмаган ушбу муҳим ишда, тўла иштирок этишга ундайди! (Юҳан. 4:34, 35).