АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР | ИШАЁ 63–66
Янги осмон ва янги ер улкан қувонч келтиради
Аллоҳнинг Ишаё 65 бобда тиклаш борасидаги ваъдаси рўёбга чиқиши шунчалик аниқки, Яҳова бу ҳақда амалга ошириб бўлгандай гапиряпти
Яҳова янги осмон ва янги ерни яратади. У ерда, илгари бўлганлар эсланмайди
Янги осмон бу нима?
Бу, ер юзида адолат ўрнатадиган янги ҳукуматдир
Бу ҳукумат Худо Шоҳлигининг Шоҳи сифатида Масиҳ тахтга ўтирганида, яъни 1914 йилда барпо этилган
Янги ер бу нима?
Бу барча миллатдан, тилдан ва ирқдан бўлган одамлар гуруҳидир. Улар жон деб самовий ҳукуматга бўсунишади
Қай йўсин илгари бўлганлар эсланмайди?
Жисмонан, ақлан ва ҳиссан азоб келтирадиган хотиралар бўлмайди
Худога садоқатли одамлар ҳаётдан баҳра олишади ва ҳар бир кун фақатгина яхши хотираларга тўла бўлади