ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ | ХИЗМАТДА КЎПРОҚ ҚУВОНЧ ТОПИНГ
Қалбни забт этинг
Худога итоат қилиш истаги инсоннинг қалбидан чиқиши керак. (Ҳк 3:1) Шундай экан, таълим берганимизда тингловчиларимизнинг қалбини забт этиш учун жон куйдиришимиз даркор. Қизиқ, қандай қилиб қалбни забт этса бўлади?
Қизиқувчига Аллоҳ Каломидаги ҳақиқатларни ўргатибгина қолмай, билиб олган нарсалари унинг ҳаётига ва Яҳова билан бўлган муносабатига қандай таъсир қилишини тушунишга кўмаклашинг. Шунингдек, унга Муқаддас Китоб меъёрларида Худонинг севгиси, ҳиммати ва одиллиги қай йўсин акс этганини тушунишга ёрдам беринг. Қизиқувчи билиб олганлари ҳақида қандай фикрда эканини текшириб кўришига кўмаклашиш учун унга мулойимлик ила ўринли саволлар беринг. Нотўғри фикрлаш тарзи ёки одатини тузатиш унга қандай фойда келтириши устида мулоҳаза юритишига кўмаклашинг. Қизиқувчининг Яҳовага бўлган самимий севгисини кўрганингизда, хизматда кўпроқ қувонч топасиз.
«ШОГИРД ТАЙЁРЛАШ ИШИДАН ҚУВОНИНГ. МАҲОРАТИНГИЗНИ ОШИРИНГ. ҚАЛБНИ ЗАБТ ЭТИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
Нима учун Нита Жейддан: «Душанба куни гаплашганларимиз ҳақида ўйлаб кўрдингизми?» — деб сўради?
Қандай қилиб Нита Жейдга Муқаддас Китоб меъёрларида Яҳованинг унга бўлган севгиси акс этганини тушунишига кўмаклашди?
Қай йўсин Нита Жейдга Худога бўлган севгисини қандай кўрсатиши мумкинлиги ҳақида фикр юритишга ёрдам берди?