Нохум
1 Ниневияга* қарши хабар+. Бу китобда элқўшлик Нохумга* келган ваҳий ёзилган.
2 Яҳова мутлақ садоқатни талаб қиладиган+ ва ўч оладиган Худодир.
Яҳова қасос олади, У ғазабини сочишга тайёр турибди+.
Яҳова душманларидан ўч олади,
У ғазабини ғанимлари учун сақлаб қўяди.
У юрганда вайрон қилувчи шамол ва бўрон кўтарилади,
Булутлар оёғи остидаги чангга ўхшайди+.
5 Тоғлар У туфайли титрайди,
Тепаликлар эриб кетади+.
Унинг олдида ер ларзага келади,
Замин ва унда яшовчиларни ҳам титроқ босади+.
6 Унинг қаҳри олдида ким ҳам тура олади?!+
Қайноқ ғазабига ким дош бера олади?!+
Унинг ғазаби оловдай сочилади,
Унинг олдида қоялар ҳам парчаланиб кетади.
7 Яҳова яхшидир+, қайғули кунда У қалъа бўлади+.
Ундан паноҳ излаётганларга ғамхўрлик қилади*+.
8 У тошқин сувлар билан Ниневияни* бутунлай йўқ қилади.
Унинг душманларини зулмат таъқиб этади.
9 Яҳовага қарши фитна уюштиряпсизми?!
У сизни буткул йўқ қилади.
Яна кулфат келтиришига ҳожат қолмайди+.
10 Ниневия аҳолиси бир-бирига чирмашиб кетган тиканга,
Ичкиликдан* маст бўлган кишига ўхшайди.
Олов уларни қуруқ сомон каби ютиб юборади.
11 Пуч маслаҳат бериб,
Яҳовага қарши ёвуз режалар тузадиган кимса сендан чиқади.
12 Яҳова шундай демоқда:
«Оссурияликлар кучга тўла ва кўпчилик бўлса-да,
Улар қирилиб, йўқ бўлади*.
Эй Яҳудо, сени жазолаган эдим, аммо бошқа жазоламайман.
13 Оссурия сенга солган бўйинтуруқни энди синдираман+,
Кишанларингни иккига бўлиб ташлайман.
14 Эй Ниневия*, Яҳова сен ҳақда шундай амр берди:
“Сенинг номинг бутунлай ўчиб кетади.
Худоларинг уйидан ўйма тасвирлар ва қуйма бутларни* йўқ қиламан.
Жирканч бўлганинг учун сенга қабр тайёрлаб қўяман”.
15 Ана, хушхабар олиб келаётган+,
Тинчлик эълон қилаётган киши тоғлар ошиб келяпти!
Байрамларингни нишонла+, эй Яҳудо, ичган қасамларингни бажар.
Чунки ёвуз одам сени бошқа босиб олмайди.
У буткул йўқ қилинади».