Юҳанно олган ваҳий
6 Кейин Қўзи+ етти муҳрдан бирини ечганини кўрдим+ ва тўрт жонзотдан+ бири момақалдироққа ўхшаш овоз билан: «Кел!» — деганини эшитдим. 2 Шунда, бир оқ отни кўрдим+. Чавандозининг қўлида ёй бор эди ва унга тож берилганди+. У зафар қозониб, мутлақ ғалабага эришиш учун чиқди+.
3 У иккинчи муҳрни ечганда, иккинчи жонзотнинг+: «Кел!» — деганини эшитдим. 4 Шу пайт қизғиш малла рангли от чиқди. Чавандозига ер юзидагилар бир-бирини шафқатсизларча ўлдириши учун дунёдан тинчликни олишга рухсат этилиб, катта қилич берилди+.
5 Қўзи учинчи муҳрни ечганда+, учинчи жонзотнинг+: «Кел!» — деганини эшитдим. Кейин қора отни кўрдим. Чавандозининг қўлида тарози бор эди. 6 Шунда гўё тўрт жонзот орасида бир овоз шундай деяётганини эшитдим: «Бир кило* буғдой бир динорга*+, уч кило арпа бир динорга. Зайтун ёғи ва шаробга эса зарар етказма»+.
7 Қўзи тўртинчи муҳрни ечганда, тўртинчи жонзотнинг+: «Кел!» — деганини эшитдим. 8 Шу заҳоти рангида ранг қолмаган бир отни кўрдим. Чавандозининг номи Ўлим эди. Мозор* ҳам унинг орқасидан эргашиб келаётганди. Узун қилич, очарчилик+, ўлат ва йиртқич ҳайвонлар билан ўлдириш учун унга ернинг тўртдан бир қисми устидан ҳокимият берилди+.
9 У бешинчи муҳрни ечганда, қурбонгоҳ+ остида Аллоҳнинг каломи туфайли ва шоҳидлик беришгани учун шафқатсизларча ўлдирилганларнинг+ қонини*+ кўрдим. 10 Улар баланд овозда фарёд этиб, шундай дейишарди: «Эй, муқаддас ва ҳақ бўлган Олий Ҳукмдор+, ер юзидагиларни ҳукм этиб, қонимизнинг ўчини олишдан қачонгача Ўзингни тиясан?»+ 11 Уларнинг ҳар бирига узун оқ кийим берилди+ ва улар каби ўлдириладиган+ хизматдошларию биродарларининг сони тўлмагунча бир оз кутиб туриш айтилди.
12 Қўзи олтинчи муҳрни ечганини кўрдим. Шунда қаттиқ зилзила бўлди. Қуёш қора жулга* буркангандай қоронғилашди, ой эса гўё қонга беланди+. 13 Осмондаги юлдузлар бўлса, анжирнинг хом мевалари кучли шамолдан тўкилгандай, ер юзига тўкилиб кетди. 14 Само эса битикдай ўралиб+, ғойиб бўлди. Барча тоғ ва ороллар ўз жойидан силжиди+. 15 Ер юзи шоҳлари, юксак мартаба эгалари, лашкарбошилар, бойлару кучлилар, ҳамма қуллару озод кишилар ғорларга ва тоғларнинг қоялари орасига яширинишди+. 16 Улар тоғлару қояларга шундай дейишарди: «Устимизга қулаб+, бизни тахтда Ўтиргандан+ ва Қўзининг+ ғазабидан яширинглар. 17 Чунки уларнинг буюк ғазаб куни келди+. Бунга ким ҳам дош бера олади?!»+