-
Энг охирги душман, ўлим йўқ қилинадиҚўриқчи минораси – 2014 | 15 сентябрь
-
-
3, 4. а) Яҳова Одамато билан Момоҳавога нимани буюрди? б) Бу буйруққа бўйсуниш қанчалик муҳим эди?
3 Гарчи, илк жуфтлик абадий яшаш истиқболи билан яратилган бўлса-да, улар умр кўришлари учун айрим нарсаларни қилишлари керак эди. Масалан, нафас олишарди, еб-ичишарди ва ухлашарди. Энг муҳими эса, уларнинг ҳаёти Яратувчиси билан яхши муносабатларга эга бўлишга боғлиқ эди (Қонун. 8:3). Улар Худонинг йўл-йўриғини қабул қилибгина, роҳатланиб яшашлари мумкин эди. Яҳова буни Одаматога ҳали Момоҳавони яратмасидан олдин аён қилган. Қандай қилиб? «Худованди Карим одамга буюриб деди: “Сен бу боғнинг ҳар бир дарахтидан еявергин. Фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан ема. Чунки ундан еган куниёқ ўласан”» (Ибт. 2:16, 17, Туркия 1998).
4 «Яхши ва ёмонни билиш дарахти», Аллоҳ нима яхши ва нима ёмон эканлигини белгилаш ҳуқуқига эга эканини кўрсатарди. Албатта, Одамато нима яхши ва нима ёмон эканини биларди, сабаби у Худонинг суратига кўра яратилиб, виждонга эга эди. Ўша дарахт илк жуфтлик ҳамиша Яҳованинг йўл-йўриғига муҳтож эканини билдириб турарди. Агар ундан ейишса, улар Худога худди: «Сенинг бошқарувингга муҳтож эмасмиз»,— деб айтгандай бўлишарди. Натижада, Аллоҳ огоҳлантирганидек, илк жуфтлик ва уларнинг болалари ўлишарди.
-
-
Энг охирги душман, ўлим йўқ қилинадиҚўриқчи минораси – 2014 | 15 сентябрь
-
-
7 Худо Одаматога: «Ундан [яхши ва ёмонни билиш дарахтидан] еган куниёқ ўласан»,— деган. Одамато, бу «кун» сўзи остида 24 соат давом этадиган кун деб тушунгандир. Тангрининг амрини бузгач, у Яҳова қуёш ботишидан олдин ҳаракатга тушишини кутган. «Оқшом пайти шабада эсиб турганда», Яҳова жуфтликка мурожаат қилди (Ибт. 3:8). У адолатли Ҳакам сифатида, биринчи улар нима деб айтишига қулоқ солди (Ибт. 3:9–13). Сўнг бу иккита гуноҳкорни ўлимга маҳкум этди (Ибт. 3:14–19). Худо уларни ўша заҳотиёқ ўлдирганда, Унинг инсоният борасидаги нияти амалга ошмай қоларди (Ишаё 55:11). Гарчи гуноҳнинг таъсири дарров намоён бўлишни бошлаган бўлса-да, Худо Одамато ва Момоҳавога яхшироқ келажак истиқболига эга бўладиган болаларни дунёга келтириши учун яшашларига йўл қўйди. Бу жуфтлик гуноҳ қилган куни, Худонинг назарида ўлган эди. Яҳова учун 1 000 йил бир кундай бўлгани боис, улар чиндан ҳам ўша куниёқ ўлишди (2 Бутр. 3:8).
-