26- ДАРС
Нега ёвузлик ва азоб-уқубат ҳукм сурмоқда?
Бирон фожиа юз берганда, инсон: «Нега бундай бўлди?» — деб ўйлаб қолиши табиий. Муқаддас Китобда бунга аниқ жавоб борлигидан жуда хурсандмиз!
1. Шайтоннинг қайси иши дунёга ёвузлик олиб келди?
Шайтон Иблис Худога қарши исён кўтарди. Шайтон бошқаларнинг устидан ҳукмронлик қилишни истади. Шунинг учун, у илк жуфтликни — Одамато ва Момоҳавони унинг исёнига қўшилишга ундади. Шайтон буни Момоҳавони алдаш орқали амалга оширди. (Ибтидо 3:1–5) У Момоҳавони Яҳова ундан бирон яхши нарсани яширяпти деган нотўғри фикрга боришга ундади. Шайтон одамлар Худога итоат этмаса, бахтлироқ бўлишига ишора қилди. Момоҳаво ўлмаслигини таъкидлаб, Шайтон илк ёлғонни айтди. Шу боис, Муқаддас Китобда у «ёлғончи ва ёлғоннинг отаси» деб аталади. (Юҳанно 8:44)
2. Одамато ва Момоҳаво қандай йўл тутишни танлади?
Яҳова Одамато ва Момоҳавога нисбатан жуда сахий эди. Улар Адан боғидаги ҳар қандай дарахтнинг мевасидан ейишлари мумкин эди. Худо уларга фақат биргина дарахтнинг мевасидан емасликни айтди. (Ибтидо 2:15–17) Аммо улар барибир ўша дарахтнинг мевасидан ейишга қарор қилди. Момоҳаво «мевани олди-да, еди». Кейинроқ эса Одамато «ҳам еди». (Ибтидо 3:6) Уларнинг иккови ҳам Худога итоатсизлик қилди. Одамато билан Момоҳаво мукаммал бўлгани сабабли тўғри йўл тутиш улар учун табиий эди. Лекин била туриб Худога итоатсизлик қилгани туфайли улар гуноҳга қўл урди ва Худонинг бошқарувини рад этди. Бу қарор оқибатида улар кўп азоб чекди. (Ибтидо 3:16–19)
3. Одамато билан Момоҳавонинг қарори бизга қандай таъсир қилди?
Илк жуфтлик гуноҳ қилиб, номукаммал бўлиб қолди. Шу йўсин, номукаммаллик уларнинг барча авлодларига ўтди. Муқаддас Китобда Одамато тўғрисида шундай дейилган: «Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳ орқали эса ўлим. Шу тариқа ўлим барча инсонларга ўтди». (Римликларга 5:12)
Хўш, нега азобларга дуч келамиз? Бунинг сабаблари турлича. Масалан, баъзида чиқарган ёмон қарорларимиз бунга сабаб бўлади. Гоҳида эса бошқалар чиқарган нотўғри қарор туфайли қийналамиз. Ёки нотўғри пайтда нотўғри жойда бўлганимиз сабабли азоб чекамиз. (Воиз 9:11 ни ўқинг.)
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Нега Худо ёвузликка ҳамда дунёдаги азоб-уқубатларга сабабчи эмаслигига ва биз азоб чекканимизда, У нималарни ҳис қилишига диққат қаратинг.
4. Азоб-уқубатларимизга ким сабабчи?
Кўп одамлар бутун дунёни Худо бошқараётганига ишонади, бу тўғрими? ВИДЕОНИ томоша қилинг.
Ёқуб 1:13 ва 1 Юҳанно 5:19 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Азоб-уқубатлар ва ёвузликда Худо айбдорми?
5. Шайтоннинг бошқаруви қандай оқибатларга олиб келди?
Ибтидо 3:1–6 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Шайтон нима деб алдаган? (4- ва 5- оятларга қаранг.)
Қай йўсин Шайтон Яҳовани одамлардан яхши нарсани яширишда айблаган?
Шайтоннинг гапларига кўра, одамлар бахтли бўлиши учун Яҳовани ўз Ҳукмдори сифатида тан олиши керакми?
Воиз 8:9 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Бу дунёни Яҳова бошқармаётгани туфайли нималар бўляпти?
А. Одамато ва Момоҳаво мукаммал бўлиб, жаннатда яшаган. Аммо улар Шайтонга қулоқ солиб, Тангри Яҳовага қарши чиққан
Б. Исёндан кейин дунё гуноҳ, азоб-уқубат ва ўлимга тўлди
В. Яҳова гуноҳ, азоб-уқубат ва ўлимга чек қўяди. Одамлар яна мукаммал бўлиб, жаннатда яшайди
6. Яҳова азоб-уқубатларимизга бефарқ эмас
Худо азоб-уқубатларимизга бефарқми? Шоҳ Довуд ҳамда ҳаворий Бутрус нима ёзганига эътибор беринг. Забур 31:7 ва 1 Бутрус 5:7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Азоб-уқубатларимизга Яҳова диққат қаратишини ва уларга бефарқ эмаслигини билишдан нималарни ҳис қиляпсиз?
7. Худо барча азоб-уқубатларимизга нуқта қўяди
Ишаё 65:17 ва Ваҳий 21:3, 4 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нега Яҳова одамлар бошдан кечирган ёмон нарсаларнинг асоратларини бартараф этишини билиш тасалли бахш этмоқда?
Биласизми?
Шайтон илк ёлғонни айтганида, Яҳовага туҳмат қилди. Бу дегани, у Яҳованинг адолатли ва меҳрибон Ҳукмдор сифатидаги обрўсига доғ туширди. Яҳова яқин келажакда инсонларнинг азоб-уқубатларига чек қўйганида обрўсини тиклайди. Бошқача қилиб айтганда, Унинг бошқаруви энг аълоси эканини исботлайди. Яҳованинг исми оқланиши коинотдаги энг муҳим масаладир. (Матто 6:9, 10)
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Аллоҳ бизни синалишимиз учун яратган».
Сиз нима деб ўйлайсиз?
ХУЛОСА
Дунёдаги ёвузликларга асосан Шайтон Иблис ва илк жуфтлик жавобгар. Яҳова биз чекаётган азоб-уқубатларга бефарқ эмас ва тез орада уларга нуқта қўяди.
Такрорлаш
Шайтон Иблис Момоҳавони нима деб алдаган?
Одамато ва Момоҳавонинг исёни барчамизга қандай таъсир қилди?
Яҳова азоб-уқубатларимизга бефарқ эмаслигини қаердан биламиз?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Муқаддас Китобда гуноҳга қандай тавсиф келтирилганига диққат қаратинг.
Шайтон Иблис Адан боғида кўтарган масала борасида кўпроқ ўқиб кўринг.
«Нега Худо азоб-уқубатларга йўл қўймоқда?» («Қўриқчи минораси» 1 январь, 2014)
Мушкул саволнинг тасалли бахш этадиган жавобларини тадқиқ қилиб кўринг.
«Нима учун Холокост юз берди? Нега Худо буни тўхтатмади?» (Веб-мақола)
Атрофидаги азоб-уқубатлар борасида бир киши нимани билиб олганига диққат қаратинг.