Ёдингиздами?
«Қўриқчи минораси» журналининг охирги сонлари сизга ёқдими? Қуйидаги саволларга жавоб бера оласизми?
• Худо левиларга: «Улушингиз Менман»,— деганда нимани назарда тутган?
Исроил халқининг ҳар бир қабиласига ер тақсимлаб берилганди, левиларнинг «улуши» эса Яҳова эди (Саҳ. 18:20). Ҳа, левилар юртдан мерос олишмаган, аммо улар шарафли хизматни бажаришган. Ўз навбатида Яҳова уларнинг асосий эҳтиёжларини қондирган. Бугун ҳам, Худонинг Шоҳлигини ҳаётида биринчи ўринга қўйган кишилар, Аллоҳ уларга ғамхўрлик қилишига амин бўлишлари мумкин (15.9., 7–8, 13- саҳ.).
• Оқсоқоллар Пинхосдан нимани ўрганишлари мумкин?
Оқсоқоллар муқаддас руҳ таъсири билан тайинланишади. Айнан шу фаол қудрат таъсири остида ёзилган Муқаддас Китобда, синовларни муваффақият ила енгган нозирларнинг ҳаётий мисоллари мавжуд. Улардан бири Пинхосдир. Унинг ҳаётида юз берган учта воқеадан, ҳозирги кунда қийинчиликларга дуч келаётган оқсоқолларга жасорат, ақл-идрок ва Яҳовага таяниш муҳим эканини билиб олишимиз мумкин (15.9., 30- саҳ.).
• «Худо кимлигини била» олишнинг учта йўли қандай?
Ҳақиқий таълимотлар. Муқаддас Китобдан муҳим саволларга жавоб топса бўлади. Доно маслаҳатлар. Муқаддас Китобда яхши умр кечиришимиз учун маслаҳатлар мавжуд. Аллоҳ Ўзи қандай Шахс. Муқаддас Китобда Худо тўғрисида аниқ маълумот бор (bp115, 13- саҳ.).
• Дам олишнинг қайси турлари масиҳий учун фойдали ёки зарарли эканини аниқлашга нима ёрдам беради?
Фойдали ҳамда Аллоҳга маъқул келадиган дам олиш турларини танлашдан олдин масиҳий ўзидан: «У нимани ўз ичига олади? Унга қанча вақт сарфлайман? Мен кимлар билан дам олмоқчиман?» — деб сўраса яхши бўлади (15.10., 8–12- саҳ.).
• Нима учун турмуш ўртоқлар ҳам ўзларини ахлоқсизликдан ҳимоялаши керак?
Қадимда шаҳар баланд ва мустаҳкам девор ёрдамида ҳимояланган. Киши шаҳар дарвозасидан ташқарига чиқса атрофда кезиб юрган қароқчилар ва талончилар уни шилиб ёки ўлдириб кетиши мумкин бўлган. Шу сингари, турмуш қурганлар Яҳованинг никоҳга оид қонунлари ва чекловларига риоя қилишсагина жинсий ахлоқсизликдан ҳимоялана олишади (15.10., 17- саҳ.).
• Қандай қилиб Ҳикматлар 7:6–23 да ёзилган ҳикоя порнографиядан четланишимизга ёрдам беради?
Мазкур ҳикоядаги йигит ахлоқи бузуқ аёлнинг қаерда яшашини билиб, ўша ерга борганлиги ҳақида ёзилган. Натижада аёл йигитни йўлдан урган. Ҳозирги пайтда биз ҳам васвасали суратларни ўз ичига олган Интернет сайтларидан четлансак ва ҳатто бундай суратларга дуч келишимиздан олдин ибодат қилиб, Худодан ёрдам сўрасак яхши бўларди (15.11., 9–10- саҳ.).
• Эркак кишилар ҳақиқатни қабул қилиши учун, Исо уларга қандай ёрдам берган?
Исо ўз хизматида, қандайдир ўзгача услубдан фойдаланиб ваъз қилмаган. Лекин у айрим нарсалар эркакларни ташвишга солганини кўриб, уларга 1) тирикчилик ташвишлари, 2) одамлардан қўрқиш ва 3) ишончсизлик ҳиссини енгишга ёрдам берган (15.11., 24- саҳ.).