-
Сувга чўмишга тайёрмисиз?Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
5. Халақит бериши мумкин бўлган қийинчиликларни енгинг
Ўзимизни Яҳовага бағишлаб, сувга чўмишга қарор қилганда, барчамиз қийинчиликларга дуч келамиз. Бунинг бир мисолини кўриш учун ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Видеодан кўрганимиздай, Нарангерел Яҳовага хизмат қилиш учун қандай қийинчиликларни енгди?
Уларни енгиш учун Яҳовага бўлган севгиси унга қандай ёрдам берди?
Ҳикматлар 29:25 ва 2 Тимўтийга 1:7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Қийинчиликларни енгиш учун қандай қилиб жасоратли бўла оламиз?
-
-
Таъқибларда сабр-бардошли бўла оласизҲаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
Яҳовага бўлган ишончимизни ҳозирдан мустаҳкамлашимиз лозим. Ҳар куни Унга ибодат қилиш ва Каломни ўқиш учун вақт ажратинг. Йиғилишларга мунтазам қатнанг. Буларнинг бари ёрдамида дуч келишингиз мумкин бўлган ҳар қандай таъқибларни ё ҳатто оила аъзоларингизнинг қаршиликларини жасорат ила енгиш учун керакли кучга эга бўласиз. Кўплаб таъқибларга дуч келган ҳаворий Павлус: «Яҳова менинг ёрдамчим, мен қўрқмайман»,— деб ёзган. (Ибронийларга 13:6)
Шунингдек, мунтазам ваъз қилсак янада жасоратли бўла оламиз. Ваъз қилиш Яҳовага таянишимизга ва одамлардан қўрқиш каби ҳар қандай қийинчиликда ёрдам бера олади. (Ҳикматлар 29:25) Ҳозирдан жасорат ила ваъз қилишга ўргансангиз, ҳукумат фаолиятимизни тақиқлаган пайтда ҳам ваъз қилишга тайёр бўласиз. (1 Салоникаликларга 2:2)
-