-
«Даҳшатга тушма, Мен сенинг Худойингман»Қўриқчи минораси (Тадқиқ сони) – 2019 | январь
-
-
«Даҳшатга тушма, Мен сенинг Худойингман»
Ҳеч қўрқма, Мен сен биланман. Даҳшатга тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч ато этаман, ёрдам бераман. ИШАЁ 41:10
7- ҚЎШИҚ Яҳова — куч-қудратимиздир
БУ МАҚОЛАДАa
1–2. а) Ишаё 41:10 да ёзилган сўзлар Ёшикога қандай таъсир қилди? б) Яҳованинг Ишаё 41:10 даги сўзларидан кимлар фойда олиши мумкин?
ЁШИКО исмли садоқатли имондошимиз ёмон хабар олади. Шифокори унга атиги бир неча ойлик умри қолганини айтади. Хўш, унинг муносабати қандай бўлади? Ёшико Муқаддас Китобдаги ёқтирган оятини, Ишаё 41:10 ни (ўқинг) эслайди. У хотиржамлик ила шифокорига қўрқмаётганини, чунки Яҳова унинг қўлидан ушлаб турганини айтадиb. Мазкур оятдаги далдали сўзлар азиз опамизга Яҳовага бутунлайин ишонишига ёрдам берди. Айнан шу оят бизга ҳам оғир қийинчиликларга дуч келганимизда хотиржамликни сақлашга кўмаклашади. Бунинг сабабини тушуниш учун, келинг, аввало Худо нега Ишаёга бу сўзларни айтганини кўриб чиқайлик.
2 Бошида, Тангри Яҳова Бобилга сургун қилинадиган яҳудийларга тасалли бериш мақсадида мазкур сўзларни Ишаё орқали айтган. Лекин Яҳова бу сўзлар нафақат сургун қилинган яҳудийларга, балки Унинг то ҳозирги кунгача бўлган барча хизматчиларига фойда келтиришини билган. (Ишаё 40:8; Рим. 15:4) Ҳозир биз «ниҳоятда оғир вақтлар»да яшаяпмиз ва Ишаё пайғамбарнинг китобида ёзилган далдага ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтожмиз. (2 Тим. 3:1)
3. а) 2019 йил учун танланган Ишаё 41:10- оятдан қандай ваъдалар ҳақида билиб оляпмиз? б) Нега бундай ваъдаларга муҳтожмиз?
3 Ушбу мақолада Яҳова имонимизни мустаҳкамлаш учун Ишаё 41:10 да айтган учта ваъдага диққат қаратамиз: 1) Яҳова биз билан бўлади, 2) У Худойимиз ва 3) бизга ёрдам беради. Биз бундай ваъдаларгаc муҳтожмиз. Боиси, Ёшико сингари, ҳаётда турли қийинчиликларни бошдан кечирамиз. Устига-устак, ёвуз дунёнинг босими билан курашамиз. Баъзиларимиз ҳатто қудратли ҳукуматлар томонидан қувғунларга дуч келяпмиз. Келинг, ушбу учта ваъдани кўриб чиқамиз.
«МЕН СЕН БИЛАНМАН»
4. а) Қайси биринчи ваъдани кўриб чиқамиз? (Изоҳга ҳам қаранг.) б) Яҳова бизга нисбатан туйғуларини қай йўсин кўрсатмоқда? в) Яҳованинг сўзларидан нимани ҳис қиляпсиз?
4 Яҳова биринчи бўлиб: «Ҳеч қўрқма, Мен сен биланман»,— деб бизга ваъда бермоқдаd. Яҳова бизга диққат қаратиб ва севги намоён этиб, биз билан эканини кўрсатмоқда. У бизга нисбатан илиқ ва чуқур туйғуларини қандай ифода этганига эътибор беринг. Яҳова қуйидагича деган: «Сен Мен учун қадрлисан, сени ҳурматга лойиқ топдим, сени севдим». (Ишаё 43:4) Коинотдаги ҳеч қандай куч Яҳованинг хизматчиларига бўлган севгисини сўндира олмайди; Унинг садоқати тебранмасдир. (Ишаё 54:10) Унинг севгисию дўстлиги бизга жасорат бахш этади. У дўсти Ибромни (Иброҳим) ҳимоя қилгани сингари, бугунги кунда бизни ҳам ҳимоя қилади. Яҳова унга: «Қўрқма, Ибром. Мен сенга қалқон бўламан»,— деб айтган. (Ибт. 15:1)
5–6. а) Яҳова қийинчиликларимизда бизга ёрдам беришни истаётганини қаердан биламиз? б) Ёшиконинг мисолидан нимани ўрганяпмиз?
5 Биламизки, шахсий қийинчиликларимиз билан курашишимиз учун Яҳова бизга ёрдам беришни истайди. Зеро, У хизматчиларига қуйидаги ваъдани бермоқда: «Сувлардан ўтсанг, Мен сен билан бўламан, дарёлардан ўтсанг, сув остида қолмайсан. Оловдан ўтсанг-да, ёнмайсан, аланга сени куйдирмайди». (Ишаё 43:2) Мазкур сўзлар нимани англатади?
6 Яҳова қийинчиликларимизни йўқ қилишни ваъда бермаяпти. Лекин «дарё» каби муаммолар бизни оқизиб кетишига ёки «аланга» сингари қийинчиликлар бизга қаттиқ зарар етказишига йўл қўймаслигини айтмоқда. У ташвишлар гирдобидан «ўтганимизда», бизга ёрдамлашиб, биз билан бўлишини кафолатламоқда. Хўш, Яҳова нима қилади? Ҳатто ўлим ёқасида бўлсак ҳам, Унга бўлган бенуқсонлигимизни сақлаб қолишимиз учун қўрқувларимиздан халос бўлишга кўмаклашади. (Ишаё 41:13) Юқорида тилга олинган Ёшико бу сўзлар ҳақ эканига амин бўлган. Унинг қизи шундай деб бўлишди: «Ойимнинг хотиржамлигини кўриб ҳайрон қолардик. Яҳова унга ички хотиржамликни сақлашга ёрдам бераётганини кўрардик. Ойим сўнгги нафасигача ҳамшираларга ва беморларга Яҳова ҳамда Унинг ваъдалари ҳақида ваъз қилган». Ёшиконинг мисолидан нимани ўрганяпмиз? Биз ҳам Худонинг: «Мен сен биланман»,— деган ваъдасига ишонсак, қийинчиликларни сабр-бардош билан енгишда жасоратли ва кучли бўламиз.
«МЕН СЕНИНГ ХУДОЙИНГМАН»
7–8. а) Қайси иккинчи ваъдани кўриб чиқамиз ва у нимани англатади? б) Нега Яҳова сургунда бўлган яҳудийларга «даҳшатга тушмасликни» айтган? в) Ишаё 46:3, 4 даги қайси сўзлар Яҳованинг хизматчиларига хотиржамлик бахш этган?
7 Ишаё қаламга олган иккинчи ваъдага эътибор беринг: «Даҳшатга тушма, Мен сенинг Худойингман». Даҳшатга тушмаслик борасидаги бу сўзлар нимани англатади? Ушбу оятдаги «даҳшатга тушмоқ» ибораси асл матнда «ноаниқ хавф дастидан доим орқага қараш» ёки «хавфли вазиятда қолган инсон сингари саросимага тушиш» деган маънони англатади.
8 Нега Яҳова Бобилга сургун қилинадиган яҳудийларга «даҳшатга тушмасликни» айтган? Чунки Тангри ўша юртдаги аҳоли қўрқувга берилишини билган. Бунга нима сабаб бўлган? Яҳудийларнинг 70 йиллик сургуни давомида, Мидия ва Форс империясининг қудратли қўшинлари Бобилга ҳужум қилиши керак эди. Яҳова уларнинг қўшинидан фойдаланиб, халқини Бобилдан озод қилади. (Ишаё 41:2–4) Ўшанда бобилликлар ва бошқа халқ вакиллари душман ҳужум қилаётганини биларди ва жасоратли бўлиш учун бир-бирига: «Маҳкам бўл!» — деб айтади. Шунингдек, улар бутлар ҳимоялашига умид қилиб, уларни кўпроқ ясашади. (Ишаё 41:5–7) Бу пайтда Яҳова сургунда бўлган яҳудийларнинг қалбига тинчлик бахш этиб: «Сен эса, эй Исроил, [бошқалардан фарқли ўлароқ] Менинг хизматкоримсан. [...] Даҳшатга тушма, Мен сенинг Худойингман»,— дейди. (Ишаё 41:8–10) Яҳова: «Мен сенинг Худойингман»,— деб айтганига эътибор беринг. Бу сўзлар билан Яҳова садоқатли хизматчиларини унутмаганини кўрсатди — У ҳали ҳам уларнинг Худоси ва улар ҳали ҳам Унинг халқи эди. Яҳова уларга: «Сизларни кўтариб юраман ва қутқараман»,— деган. Шубҳасизки, бу ваъда сургунда бўлган яҳудийларга куч бахш этган. (Ишаё 46:3, 4 ни ўқинг.)
9–10. Нима учун қўрқишимизга ҳожат йўқ? Мисол келтиринг.
9 Ҳозирги пайтда атрофимиздаги одамлар дунёдаги аҳвол ёвузлашиб бораётганидан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ хавотирланмоқда. Албатта, бундай муаммолар бизга таъсир қилмай қолмайди. Бироқ қўрқишимизга ҳожат йўқ. Зеро, Яҳова бизга: «Мен сенинг Худойингман»,— демоқда. Нега бу сўзлар хотиржамликни сақлаб қолиш учун асосли сабаб бўла олади?
10 Қуйидаги мисол борасида фикр юритиб кўринг: Жамшид билан Бобур самолётда учиб кетаётганда, у кучли шамолдан силкинади. Самолёт тебранар экан, учувчи баланд овозда эълон қилади: «Камарларни маҳкамланг. Самолёт бир оз вақт тебраниб учади». Жамшид қаттиқ хавотирга тушади. Шунда учувчи: «Сиз билан учувчи гаплашяпти. Даҳшатга тушманг»,— дейди. Жамшид бошини чайқаб: «Бу қандай сўзлар бўлди?» — деб айтади. У Бобур умуман қўрқмаётганини пайқаб: «Нега шунчалик хотиржамсан?» — деб сўрайди. Бобур жавобан жилмайиб: «Чунки бу учувчини яхши биламан. У менинг дадам!» — дейди. У гапида давом этиб: «Кел, сенга дадам ҳақида айтиб бераман. Уни ва у нимага қодир эканини яхшироқ билиб олсанг, сен ҳам хотиржамликни сақлай оласан»,— деб айтади.
11. Иккита пассажир борасидаги мисолдан нимани ўрганяпмиз?
11 Мазкур мисолдан қандай сабоқ оляпмиз? Биз ҳам Бобур сингари хотиржаммиз, боиси, самовий Отамиз Яҳовани жуда яхши биламиз. Маълумки, ушбу замонанинг сўнгида бўрон каби бўлган муаммоларга дуч келганимизда, Яҳова хавфсизлик ила бизни бошқаради. (Ишаё 35:4) Ушбу дунё қўрқув ичида экан, биз Аллоҳ Яҳовага таяниб, хотиржамликни сақлай оламиз. (Ишаё 30:15) Бундан ташқари, биз ҳам Бобур сингари нега Худога ишонишимиз борасида яқинларимиз билан бўлишамиз. Шунда улар ҳам қандай қийинчиликлар бўлишидан қатъи назар, Яҳова уларни қўллаб-қувватлашига амин бўлади.
«СЕНГА КУЧ АТО ЭТАМАН, ЁРДАМ БЕРАМАН»
12. а) Қайси учинчи ваъдани кўриб чиқамиз? б) Яҳованинг «қўли» бизга нимани эслатади?
12 Ишаё ёзган қуйидаги учинчи ваъдани кўриб чиқайлик: «Сенга куч ато этаман, ёрдам бераман». Ишаё пайғамбар Яҳова қай йўсин хизматчиларига куч ато этишини ёки уларни мустаҳкам қилишини айтиб ўтган: «Яҳова қудрат ила келади, кучли қўли билан ҳукм суради». (Ишаё 40:10) Муқаддас Китобда кўпинча «қўл» ибораси рамзий маънода кучни англатади. Шундай экан, Яҳова «кучли қўли билан ҳукм суради» деган сўзлар, У қудратли Шоҳ эканини эслатади. Яҳова енгилмас кучи ёрдамида қадимги хизматчиларини қўллаб-қувватлаган ва ҳимоя қилган. Бугунги кунда ҳам Яҳова Унга таянаётган кишиларга куч ато этиб, уларни ҳимоялашда давом этмоқда. (Қонун. 1:30, 31; Ишаё 43:10)
13. а) Айниқса қачон Яҳова бизга куч ато этиш борасидаги ваъдасини бажаради? б) Нима бизга куч ва ишонч бахш этмоқда?
13 Айниқса, душманлар бизни таъқиб қилганда, Яҳова: «Сенга куч ато этаман»,— деган ваъдасини бажаради. Бу дунёнинг баъзи жойларида бизга қарши чиққанлар ваъзгўйлик ишини тўхтатиш ёки ташкилотимиз фаолиятини ман этиш учун зўр бериб ҳаракат қилмоқда. Аммо шунда ҳам, бундай ҳужумлар дастидан ҳаддан ортиқ хавотирга берилмаймиз. Яҳова бизга куч ва ишонч беришини кафолатламоқда. У шундай деб ваъда бермоқда: «Сенга қарши ясалган ҳеч бир қурол ғалаба қозонмайди». (Ишаё 54:17) Мазкур сўзлар бизга учта муҳим омилни эслатяпти.
14. Худонинг душманлари бизга ҳужум қилаётганидан нега ҳайрон қолмаймиз?
14 Биринчидан, Масиҳнинг издошлари эканмиз, биздан нафратланишлари табиийдир. (Мат. 10:22) Исо унинг шогирдлари охирги кунларда шиддатли таъқибларга дуч келишини айтган. (Мат. 24:9; Юҳан. 15:20) Иккинчидан, Ишаё пайғамбарнинг башоратига кўра, душманларимиз биздан шунчаки нафратланмайди, балки бизга қарши турли қуроллардан фойдаланади. Улар ширин ёлғонлар айтиши, бизга туҳмат қилиши ва қаҳр билан қувғун қилиши мумкин. (Мат. 5:11) Бундай қуроллардан фойдаланиб, бизга қарши чиқишларидан Яҳова уларни тўхтатмайди. (Эфес. 6:12; Ваҳ. 12:17) Аммо қўрқишга ҳеч қандай сабаб йўқ. Нега дейсизми?
15–16. а) Ёдимизда сақлаш керак бўлган учинчи омил қандай ва Ишаё 25:4, 5 даги сўзлар буни қандай тасдиқламоқда? б) Бизга қарши чиққанларни қандай оқибат кутаётгани борасида Ишаё 41:11, 12 да нима дейилган?
15 Ёдимизда сақлаш керак бўлган учинчи омилни кўриб чиқайлик. Яҳова бизга қарши ишлатилган «ҳеч бир қурол ғалаба қозонмаслигини» айтган. Девор бизни шиддатли жаладан ҳимоя қилгани каби, Яҳова бизни «золимлар нафаси»дан асрайди. (Ишаё 25:4, 5 ни ўқинг.) Бизга қарши чиққанлар бизга абадий зарар етказа олмайди. (Ишаё 65:17)
16 Шунингдек, Яҳова биздан «ғазабланганларнинг бари»ни нима кутаётганини айтиб, Унга бўлган ишончимизни янада мустаҳкам қилган. (Ишаё 41:11, 12 ни ўқинг.) Душманлар бизга қарши қанчалик кўп ҳаракат қилмасин ёки урушлар олиб бормасин, уларнинг барчасини бир хил оқибат кутмоқда. Зеро, Аллоҳнинг хизматчиларига қарши бўлганлар «йўққа чиқиб, нобуд бўлади».
ЯҲОВАГА БЎЛГАН ИШОНЧИМИЗНИ ҚАЙ ЙЎСИН МУСТАҲКАМЛАЙ ОЛАМИЗ?
17–18. а) Муқаддас Китобни ўқиш Худога бўлган ишончимизни қай йўсин мустаҳкамлайди? Мисол келтиринг. б) 2019 йил учун танланган оят устида мулоҳаза юритиш бизга қандай ёрдам беради?
17 Яҳова ҳақида кўпроқ билим олиб, Унга бўлган ишончимизни мустаҳкамлашимиз мумкин. У ҳақида чинакамига билиб олишнинг бирдан-бир усули Муқаддас Китобни синчковлик ила ўқиш ва ўқиганларимиз устида мулоҳаза юритишдир. Яҳова қадимда халқини қандай ҳимоя қилгани борасида Муқаддас Китобда ишончли маълумот ёзилган. Бу бизга Тангри ҳозир ҳам биз ҳақимизда ғамхўрлик қилаётганига ишонч бахш этади.
18 Яҳова бизни ҳимоя қилиши борасида Ишаё қандай ажойиб мисол келтирганига эътибор беринг. У Яҳовани чўпон, хизматчиларини эса қўзилар билан солиштирган. Ишаё Яҳова тўғрисида: «Қўли билан қўзиларини бир жойга тўплаб, уларни қўйнида олиб боради»,— деган. (Ишаё 40:11) Яҳованинг кучли қўллари бизни етаклаётганини ҳис этганимизда, ҳимоя ва хотиржамлик ҳиссини туямиз. Дуч келаётган қийинчиликларимизга қарамай, хотиржам қолишга ёрдамлашиш мақсадида, ишончли ва ақлли хизматкор 2019 йил учун Ишаё 41:10 даги: «Даҳшатга тушма, Мен сенинг Худойингман»,— деган сўзларни танлади. Ушбу далда бахш этувчи сўзлар устида мулоҳаза юритинг. Улар келажакдаги қийинчиликларда сизга куч ато этади.
-
-
«Даҳшатга тушма, Мен сенинг Худойингман»Қўриқчи минораси (Тадқиқ сони) – 2019 | январь
-
-
d ИЗОҲ. «Қўрқма» ибораси Ишаё 41:10, 13 ва 14 да уч маротаба келтирилган. Қолаверса, бу оятларда «Мен» сўзи (Яҳовага ишора қилади) тез-тез учрайди. Нима учун Яҳова Ишаёни бир неча бор «Мен» деб ёзишга илҳомлантирган? Муҳим бир омилни таъкидлаш учун, яъни фақатгина Яҳовага ишониб, қўрқувларимизни енгишимиз мумкин.
-