-
«Қандай ёвузликлар ва жирканч ишлар қилинаётганини кўриб қўй»Ниҳоят пок топиниш тикланди!
-
-
Иккинчи саҳна: 70 та оқсоқол сохта худоларга тутатқи тутатяпти
11. Ҳизқиё маъбад қурбонгоҳи жойлашган ички ҳовлига кирганда, қандай даҳшатли ишларни кўрган?
11 Ҳизқиё 8:7–12 ни ўқинг. Девордаги тешикдан маъбад қурбонгоҳи жойлашган ички ҳовлига кириб, Ҳизқиё «бутун девор бўйлаб ҳар турли судралиб юрувчи жонзотлар, жирканч ҳайвонлар»нинг даҳшатли тасвирлари ўйилганини кўрадиc. Ўйилган бу тасвирлар сохта худоларни билдирар эди. Ҳизқиё кўрган бундан ҳам мудҳишроқ саҳна «Исроил хонадонининг 70 та оқсоқоли» «қоронғиликда» туриб, сохта худоларга тутатқи тутатаётгани бўлди. Хушбўй тутатқи Таврот талаблари бўйича тутатилиши садоқатли топинувчиларнинг ибодати Худога маъқул келишининг рамзи эди. (Заб. 141:2) Лекин 70 та оқсоқол сохта худоларга тутатган тутатқи ҳиди Яҳова учун жуда ҳам бадбўй бўлган. Уларнинг ибодати Яҳова учун жирканч эди. (Ҳик. 15:8) Ўша оқсоқоллар: «Яҳова бизни кўрмаяпти»,— деб ўзларини алдашганди. Бироқ Яҳова барчасини кўриб турганди ва улар Унинг маъбадида нималар қилаётганини Ҳизқиёга аниқ кўрсатган эди.
12. Нега ҳатто «қоронғиликда» ҳам садоқатли қолишимиз зарур ва айниқса ким бу борада яхши ўрнак кўрсатиши керак?
12 Ҳизқиё исроиллик 70 та оқсоқол сохта худоларга тутатқи тутатганини кўргани ҳақидаги баёнотдан қандай сабоқ олсак бўлади? Худо ибодатларимизни эшитиши, яъни топинишимиз Унинг назарида пок бўлиши учун ҳатто «қоронғиликда» ҳам садоқатли қолишимиз зарур. (Ҳик. 15:29) Шуни унутмайликки, Яҳова биз қилаётган барча ишларни кўриб туради. Яҳова биз учун мавжуд Шахс бўлса, ёлғиз бўлганимизда ҳам Уни ранжитадиган ҳеч қандай иш қилмаймиз. (Иброн. 4:13) Муқаддас Китоб принциплари бўйича яшашда айниқса оқсоқоллар яхши ўрнак кўрсатишлари керак. (1 Бутр. 5:2, 3) Жамоат аъзолари саҳнадан туриб таълим бераётган ва йиғилишларда етакчилик қилаётган оқсоқолдан ҳатто «қоронғиликда», яъни ҳеч ким уни кўрмаётганда ҳам Муқаддас Китоб принциплари бўйича яшашини кутишга ҳақли. (Заб. 101:2, 3)