-
«Қандай ёвузликлар ва жирканч ишлар қилинаётганини кўриб қўй»Ниҳоят пок топиниш тикланди!
-
-
Учинчи саҳна: «Таммуз учун йиғлаб ўтирган аёллар»
13. Ҳизқиё маъбад дарвозаларининг бирида муртад аёллар нима қилишаётганини кўрди?
13 Ҳизқиё 8:13, 14 ни ўқинг. Даҳшатли ишлар ҳақидаги иккита саҳнадан сўнг Яҳова яна Ҳизқиёга шундай дейди: «Сен улар қилаётган ишлардан ҳам даҳшатлироқ жирканч нарсаларни кўрасан». Хўш, пайғамбар яна нимани кўрди? У «Яҳова уйининг шимолий дарвозаси ёнида» «Таммуз учун йиғлаб ўтирган аёлларни» кўрди. Месопотамия худоси бўлган Таммуз ҳосилдорлик маъбудаси Иштарнинг эри ёки ўйнаши ҳисобланганd. Исроиллик аёллар йиғлашгани Таммузнинг ўлими билан боғлиқ баъзи диний урф-одатларнинг қисми бўлганга ўхшайди. Яҳованинг маъбадида Таммуз учун кўз ёш тўкиб, ўша аёллар пок топинишнинг марказида бутпарастларнинг урф-одатини бажаришаётган эди. Сохта дин билан боғлиқ одат Худонинг маъбадида бажарилгани учунгина муқаддас бўлиб қолмас эди. Чунки Яҳованинг назарида ўша муртад аёллар «жирканч нарсаларни» қилишаётган эди!
14. Яҳова муртад аёлларнинг ишларига қандай нуқтаи назарда бўлганидан нимани ўрганишимиз мумкин?
14 Яҳова ўша аёлларнинг ишларига қандай нуқтаи назарда бўлганидан нимани ўрганишимиз мумкин? Топинишимизни пок сақлаш учун уни бутпарастларнинг нопок одатлари билан асло аралаштирмаслигимиз керак. Қолаверса, келиб чиқиши сохта дин билан боғлиқ байрам ёки маросимларда қатнашмаслигимиз даркор. Келиб чиқиши шунчалик муҳимми? Ҳа! Бугунги кунда Рождество, Пасха, Янги йил ва туғилган кун каби байрамларни нишонлаш билан боғлиқ муайян одатлар безарардай кўриниши мумкин. Аммо шуни унутмайликки, замонавий маросимлар аслида бутпарастларнинг диний одатларидан келиб чиққанини Яҳова шахсан Ўзи кўрган. Бутпарастларнинг одатлари вақт ўтгани ёки пок топиниш билан аралашгани туфайлигина Яҳова учун маъқул бўлиб қолмайди. (2 Кор. 6:17; Ваҳ. 18:2, 4)
-