-
«Одамларнинг пешонасига белги қўй»Ниҳоят пок топиниш тикланди!
-
-
16. Яҳованинг халқи сифатида қутулиб қоладиганларга белги қўямизми? Тушунтиринг.
16 Яҳованинг халқи қутулиб қоладиганларга белги қўймайди. Эслайдиган бўлсак, Ҳизқиёга Қуддусни айланиб чиқиб, қутулиб қоладиганларга белги қўйиб чиқиш буюрилмаган. Худди шундай бугун ҳам Яҳованинг халқига қутулиб қолишга лойиқ бўлганларга белги қўйиш вазифаси топширилмаган. Бунинг ўрнига, уйдагилар сифатида бизга ваъз қилиш вазифаси берилган. Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги хушхабарни ғайрат билан бўлишсак ва бу ёвуз дунёнинг охирати шиддат ила яқинлашиб келаётгани ҳақида астойдил огоҳлантирсак, бу вазифага жиддий ёндашаётганимизни кўрсатамиз. (Мат. 24:14; 28:18–20) Шу тариқа, самимий инсонларга пок топинишни танлашга ёрдам берган бўламиз. (1 Тим. 4:16)
17. Келажакда белги олиш учун одамлар ҳозир нима қилиши керак?
17 Яқинлашиб келаётган ҳалокатдан қутулиб қолиш учун одамлар имони борлигини ҳозир исботлаши керак. Юқорида билиб олганимиздай, мил. авв. 607 йили Қуддус вайрон қилинганида қутулиб қолганлар ёвузликни чин дилдан рад этаётганини ва пок топинишга содиқ эканини олдиндан кўрсатишган. Бугун ҳам худди шундай. Ҳалокат келишидан олдин одамлар бу дунёдаги ёвузликдан «оҳ-нола» қилиши, яъни қаттиқ қайғу-алам чекиши керак. Ўз ҳис-туйғуларини яширишнинг ўрнига, улар сўзлари ва ишлари билан пок топинишга содиқ эканликларини намоён этишлари даркор. Улар буни қандай қила олишади? Бунинг учун, бугунги кунда олиб борилаётган ваъзгўйлик фаолиятига тўғри муносабат кўрсатишлари, Масиҳники каби шахсиятни кийиб олишни давом эттиришлари, Яҳовага бағишланиш рамзи сифатида сувга чўмишлари ва Масиҳнинг биродарларини садоқат ила қўллаб-қувватлашлари керак. (Ҳиз. 9:4; Мат. 25:34–40; Эфес. 4:22–24; 1 Бутр. 3:21) Ҳозир бундай ҳаёт йўлини танлаган кишилар ва буюк мусибатни пок топинувчилар сифатида қарши олганлар қутуладиганлар сифатида белги олишади.
18. а) Қутулиб қолишга лойиқ бўлганларга Исо қандай қилиб ва қачон белги қўяди? б) Садоқатли мойланганларга белги қўйилиши керакми? Тушунтиринг.
18 Қутулиб қолишга лойиқ бўлганларга Исо белги қўяди. Ҳизқиёнинг даврида қутулиб қоладиган содиқ кишиларга белги қўйишда фаришталар қатнашган. Бугунги кунда котиблик асбоби бор киши барча халқларнинг Ҳаками ҳисобланган ва ўз улуғворлигида келадиган Исо Масиҳни билдиради. (Мат. 25:31–33) Исонинг бу келиши буюк мусибат пайтида, сохта дин йўқ қилинганидан кейин юз берадиc. Бу ҳал қилувчи паллада — Армагеддон бошланишидан олдин — Исо одамларни қўйлар ёки эчкилар сифатида ҳукм қилади. «Буюк оломон» ҳукм қилинади, яъни қўйлар сифатида белги олади. Бу эса улар «мангу ҳаётга» эга бўлишини англатади. (Ваҳ. 7:9–14; Мат. 25:34–40, 46) Садоқатли мойланганлар билан нима юз беради? Армагеддондан омон қолишлари учун уларга белги қўйишнинг кераги йўқ. Бунинг ўрнига, ўлимидан ёки буюк мусибат бошланишидан олдин уларга сўнгги муҳр қўйилади. Сўнг Армагеддон бошланишидан бироз олдин ер юзида бўлганлари осмонга кўтарилади. (Ваҳ. 7:1–3)
-
-
Оҳ-нола қилиш, белги қўйиш, қириб ташлаш. Қачон ва қандай?Ниҳоят пок топиниш тикланди!
-
-
«Белги қўйиш»
ҚАЧОН? Буюк мусибат пайтида
ҚАНДАЙ? Котиблик асбоби бор киши барча халқларнинг Ҳаками ҳисобланган ва ўз улуғворлигида келадиган Исо Масиҳни билдиради. Буюк оломонга яхши ҳукм чиқарилади, яъни улар қўйлар сифатида белги олади ва бу улар Армагеддондан омон қолишини англатади
-