-
Охирзамонда кимлар «шимол шоҳи» бўлган?Қўриқчи минораси (Тадқиқ сони) – 2020 | май
-
-
8. Охирзамон давомида ким жануб шоҳи бўлиб келмоқда?
8 Биринчи жаҳон уруши пайтида Қўшма Штатлар ва Буюк Британия кучли ҳарбий иттифоқни ташкил этишди. Ўша пайтда Буюк Британия ва унинг денгиз ортидаги собиқ ҳудуди Англия-Америка жаҳон империясига айланди. Дониёр башорат қилганидай бу шоҳ «улкан ва қудратли қўшин» тўплаган. (Дон. 11:25) Охирзамон давомида Англия-Америка иттифоқи жануб шоҳи бўлиб келмоқдаd. Унда шимол шоҳи ким бўлган?
ШИМОЛ ШОҲИ КИМ?
9. Шимол шоҳи яна қачон пайдо бўлди ва Дониёр 11:25 даги сўзлар қай йўсин амалга ошди?
9 Чарлз Расселл ва унинг маслакдошлари 1871 йили Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш бўйича гуруҳ ташкил этишганида шимол шоҳи яна пайдо бўлди. Шу йили Отто фон Бисмарк бир қанча ҳудудларни бирлаштирди ва улар Германия империясини ташкил этди. Пруссия қироли Вильгельм I унинг илк императори бўлди ва у Бисмаркни унинг биринчи канцлери этиб тайинладиe. Кейинги ўн йиллар ичида Германия Африка ҳамда Тинч океанидаги айрим мамлакатларни бошқарадиган мустамлакачи империяга айланди ва Буюк Британия билан рақобатлаша бошлади. (Дониёр 11:25 ни ўқинг.) Германия империяси кучли армияни ва катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи ҳарбий-денгиз флотини яратди. Биринчи жаҳон уруши пайтида Германия уларни душманларига қарши қўллади.
10. Дониёр 11:25б, 26 қандай амалга ошган?
10 Шунингдек, Дониёр пайғамбар Германия империяси ва у яратган кучли армия билан нима бўлишини башорат қилган. Башоратда айтилганидай шимол шоҳи «тура олмайди». Нима учун? «Унга қарши фитна уюштиришгани учун у қарши тура олмайди. Унинг дастурхонидаги тансиқ таомлардан еб юрганлар унинг бошига етади». (Дон. 11:25б, 26а) Дониёрнинг даврида шоҳнинг «дастурхонидан тансиқ таомларни» еб юрганларга «шоҳга хизмат» қилган сарой амалдорлари кирган. (Дон. 1:5) Бу башоратда кимлар назарда тутилган? Бу ерда Германия империясининг юқори мартабали амалдорлари, жумладан, император бошчилиги остидаги генераллар ва ҳарбий маслаҳатчилар назарда тутилган. Улар монархияни ағдаришга ёрдам беришганf. Башоратда нафақат империянинг қулаши, балки жануб шоҳи билан жанг қандай якун топиши айтиб ўтилган. Шимол шоҳи тўғрисида: «Қўшини қириб ташланиб, кўпчилик ҳалок бўлади»,— дейилган. (Дон. 11:26б) Башоратда айтилганидай, Биринчи жаҳон уруши пайтида Германия армияси «қириб ташланиб, кўпчилик ҳалок бўлган». Ўша пайтгача инсоният тарихида содир бўлган урушларнинг ҳеч бирида шунчалик кўп одам ўлмаган.
-
-
Охирзамонда кимлар «шимол шоҳи» бўлган?Қўриқчи минораси (Тадқиқ сони) – 2020 | май
-
-
e 1890 йили кайзер Вильгельм II Бисмаркни мавқеидан маҳрум қилди.
-