21- ДАРС
Қай йўсин хушхабар ваъз қилиняпти?
Тангри Яҳова Шоҳлиги орқали яқинда барча муаммоларимиздан бизни халос этади. Бу хабар жуда ёқимли, уни барча билиши керак. Исо Масиҳ шогирдлари бу хабарни бошқалар билан бўлишишини истаган. (Матто 28:19, 20) Яҳованинг Шоҳидлари Исо берган амрга қай йўсин амал қиляпти?
1. Қай йўсин Матто 24:14 амалга ошмоқда?
Исо шундай деб башорат қилган: «Шоҳлик ҳақидаги хушхабар ҳамма халқларга шаҳодат берилиши учун бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади». (Матто 24:14) Яҳованинг Шоҳидлари бу муҳим фаолиятда иштирок этаётганидан бахтиёр. Хушхабарни бутун дунё бўйлаб 1 000 дан зиёд тилда ваъз қиляпмиз. Ушбу кенг миқёсдаги фаолият учун анчагина уринишлар керак бўлиб, уни ташкиллаштириш даркор. Уни Яҳованинг кўмагисиз бажара олмаймиз.
2. Одамларга ваъз қилиш учун нималар қиляпмиз?
Одамларни топиш мумкин бўлган ҳар қандай жойда ваъз қиламиз. Биринчи асрдаги масиҳийлар каби «уйма-уй» ваъз қиламиз. (Ҳаворийлар 5:42) Бу усулдан мунтазам фойдаланганимиз туфайли ҳар йили миллионлаб одамларга хушхабарни айтамиз. Одамлар доим ҳам уйида бўлмагани туфайли кўпгина жамоат жойларида ҳам шоҳидлик берамиз. Доим Яҳова ҳамда Унинг ниятлари ҳақида бошқаларга айтиш имкониятларини излаймиз.
3. Кимлар хушхабарни ваъз қилишга масъул?
Масиҳнинг барча ҳақиқий издошлари хушхабарни бошқалар билан бўлишишга масъул. Бунга жиддий ёндашамиз. Ҳар биримиз имкониятимиз йўл қўйгунча кўпроқ ваъз қиламиз, чунки бу ҳаёт-мамот масаласи эканини тушунамиз. (1 Тимўтийга 4:16 ни ўқинг.) Бу фаолият учун бизга пул тўланмайди. Зеро, Муқаддас Китобда шундай деб ёзилган: «Текинга олгансизлар, текинга беринглар». (Матто 10:7, 8) Кўплар хушхабарни қабул қилмайди. Аммо таслим бўлмаймиз, сабаби, ваъзгўйлик фаолияти топинишимизнинг бир қисми бўлиб, Тангри Яҳовани қувонтиради.
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Яҳованинг Шоҳидлари бутун дунё бўйлаб ваъз қилиш учун нималар қилаётгани ва Яҳова уларга қай йўсин кўмаклашаётгани борасида кўпроқ билиб олинг.
4. Барча инсонларга ваъз қилишга интиламиз
Яҳованинг Шоҳидлари ҳар ердаги одамларга хушхабарни етказиш учун жон куйдиради. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳованинг Шоҳидлари ваъзгўйлик фаолиятида қилаётган ҳаракатлари сизда қандай таассуротлар уйғотяпти?
Матто 22:39 ва Римликларга 10:13–15 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Яқинимизни севишимиз ваъзгўйлик фаолиятимизда қай йўсин намоён бўляпти?
Яҳова хушхабарни ваъз қилаётганлар борасида қандай фикрда? (15- оятга қаранг.)
5. Тангрининг хизматдошларимиз
Кўп мисоллар Яҳова фаолиятимизни йўналтираётганини кўрсатяпти. Масалан, Янги Зеландиядаги Пол исмли биродаримиз кундузи уйма-уй ваъз қилаётганида бир аёлни учратди. Ўша куни эрталаб аёл Худога Яҳова деб, яъни исми билан мурожаат қилиб, бирон киши уникига келишини сўраган экан. Пол: «Бундан уч соат ўтиб, унинг уйи остонасида турган эдим»,— деди.
1 Коринфликларга 3:9 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Янги Зеландиядаги бир аёл билан юз берган воқеа Яҳова ваъзгўйлик ишини йўналтираётганини қай йўсин кўрсатяпти?
Ҳаворийлар 1:8 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Ваъзгўйлик ишини амалга ошириш учун нега Яҳованинг ёрдамига муҳтожмиз?
Биласизми?
Ҳафта ўртасида ўтадиган учрашувларда ваъз қилишимизга ёрдам берадиган таълим оламиз. Бундай йиғилишлардан бирига борган бўлсангиз, у ердаги таълим ҳақида қандай фикрдасиз?
6. Худонинг ваъз қилиш борасидаги амрига бўйсунамиз
Биринчи асрда душманлар Исонинг издошларини ваъз қилишдан тўхтатишга уринган. Илк масиҳийлар «хушхабарни... қонунийлаштириш» орқали ваъз қилиш ҳуқуқини ҳимоялаган. (Филиппиликларга 1:7) Бугун ҳам Яҳованинг Шоҳидлари худди шундай йўл тутадиa.
Ҳаворийлар 5:27–42 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нега ваъз қилишдан тўхтамаймиз? (29-, 38- ва 39- оятларга қаранг.)
БАЪЗИЛАРНИНГ САВОЛИ: «Нега Яҳованинг Шоҳидлари уйма-уй ваъз қилади?»
Сиз қандай жавоб берган бўлардингиз?
ХУЛОСА
Исо издошларига хушхабарни барча халқларга ваъз қилишни айтган. Яҳова халқига бу вазифани бажаришга ёрдам беряпти.
Такрорлаш
Қай йўсин хушхабар дунё бўйлаб ваъз қилинмоқда?
Яқинимизни севишимизни хизматимиз ёрдамида қандай кўрсата оламиз?
Сизнингча, ваъзгўйлик иши мамнуният бахш этадими? Нима учун?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Яҳованинг Шоҳидлари катта шаҳарларда қай йўсин ваъз қилишига диққат қаратинг.
Яҳованинг Шоҳидлари қочоқларга хушхабарни айтиш учун нималар қиляпти?
Тўла вақтли хизмат қанчалар мамнуният бахш этишини шахсан ўзида ҳис қилган инсон ҳақида билиб олинг.
Судда қозонган айрим ғалабаларимиз хушхабар янада кенгроқ ёйилишига ҳисса қўшгани тўғрисида билиб олинг.
«Шоҳлик хабарчилари судга мурожаат қилади» («Худонинг Шоҳлиги бошқармоқда», 13- боб)
a Ваъзгўйлик фаолиятини олиб боришимиз учун бизга Худо ваколат берган. Шу боис, Яҳованинг Шоҳидлари хушхабарни ваъз қилиш учун инсоний ҳукуматлардан рухсат сўрашининг кераги йўқ.