Меҳнатингиздан роҳат топинг
1. Хизматимизни ғайрат ила давом этишимизга нима тўсқинлик қилиши мумкин?
1 Одам «қилган меҳнатидан роҳатланиш» эҳтиёжи билан яратилганди (Воиз 2:24). Шундай экан, агар ваъзгўйлик хизматимиздан роҳат топмасак, қувончимизни йўқотиб, ғайрат ила хизматимизни давом эта олмаймиз. Хўш, хизматимизга ижобий қарашимизга нима ёрдам беради?
2. Нега хизматимизга ўта талабчан бўлмаслигимиз керак?
2 Ўта талабчан бўлманг. Исонинг хабарини қабул қилганлар унча кўп бўлишмаса ҳам, унинг хизматини муваффақиятли деса бўлади (Юҳан. 17:4). Исонинг уруғ сепувчи ҳақидаги масалига биноан, охир-оқибат кўп инсонлар уруғ каби бўлган Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги хабарни қабул қилмайди (Мат. 13:3–8, 18–22). Шунга қарамай, бизнинг самимий уринишларимиз зое кетмайди.
3. Хушхабарни кўплар қабул қилмаса ҳам, қандай қилиб «кўп ҳосил бера» оламиз?
3 Кўп ҳосил берамиз. Исо масалини давом этиб, хушхабарни қабул қилганлар «кўп ҳосил беради» деб айтганди (Мат. 13:23). Буғдой етилганида, унинг ҳосили поя эмас, балки бошоқдаги уруглардир. Демак муваффақиятли ваъзгўй келтирган ҳосил бу доимо ҳам янги шогирд қўшилиши эмас, балки уруғ, яъни Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги хабарнинг ёйилишидир. Ҳа, бундай ҳосил, одамлар қандай муносабат билдирмасин меҳнатимиздан «роҳат» топишимизга кўмаклашади. Ахир биз Яҳованинг исми улуғланишига ҳисса қўшяпмиз (Ишаё 43:10–12; Мат. 6:9). Дарҳақиқат, «Тангрининг хизматдошлари» бўлишдан бағоят хурсандмиз (1 Кор. 3:9). «Оғзимиздан чиққан сўзларни бахшида этишимиз» эса Яҳовага маъқулдир (Иброн. 13:15, 16).
4. Қандай қилиб билмаганимизда ҳам ҳосил келтиришимиз мумкин?
4 Дарвоқе, бизнинг саъй-ҳаракатларимиз ҳатто билмаганимизда ҳам ҳосил келтириши мумкин. Чунки Исонинг хабарини эшитганлардан баъзилари фақат Унинг ўлимидан сўнггина шогирд бўлишди. Биз ҳам Шоҳлик уруғларини экканимизда, баъзиларнинг қалбида у кейинроқ ўсиб, одам ҳақиқатни қабул қилиши мумкин, биз эса бундан бехабар қоламиз. Дарҳақиқат, хизматимиздан роҳат топиш учун барча асосларимиз бор. Шундай экан, келинг «мўл-кўл ҳосил бериб», Исонинг шогирдлари эканимизни исботлайлик (Юҳан. 15:8).