-
«Доимо сизлар билан бўламан»Қўриқчи минораси – 2013 | 15 июль
-
-
13. Ваҳий 18:7 да буюк Бобилнинг бир қисми бўлмиш христиан оламининг ҳозирги аҳволи қандай тасвирланган?
13 Учинчиси: йиғлаб, тишларини ғижирлатиш. Фаришталар бегона ўтларни боғ-боғ қилиб йиғишгандан кейин нима содир бўлиши керак? Бегона ўтларнинг аҳволи ҳақида Исо шундай деди: «Улар у ерда йиғлаб, тишларини ғижирлатишади» (Мат. 13:42). Бу ҳозир юз беряптими? Йўқ. Бугунги кунда буюк Бобилни тасвирлайдиган фоҳиша ўзи ҳақида: «Мен тул эмас, маликаман ва ҳеч қачон қайғу чекмайман»,— деб айтмоқда (Ваҳ. 18:7). Масалан, буюк Бобилнинг бир қисми бўлмиш христиан олами ўзини «маликадек» тутиб, сиёсий раҳбарларга ўз ҳукмини ўтказяпти. Ҳозирги пайтда бегона ўтларни тасвирлайдиганлар йиғлашмаяпти, аксинча кеккайиб юришибди. Аммо бу кўпга чўзилмайди.
14. а) Қачон ва нега христиан олами «тишларини ғижирлатади»? б) Қандай қилиб Матто 13:42 тушунчамизни ўзгартириб, Забур 111:10 га уйғун бўлиб чиқди? (Изоҳга қ.)
14 Буюк қайғу пайтида барча сохта динлар йўқ қилинганда, уларнинг тарафдорлари қочиб, яширинишга уринишади, аммо бирон-бир паноҳ топа олишмайди (Луқо 23:30; Ваҳ. 6:15–17). Ўшанда улар нажот топа олмаганини тушунишади ва зор йиғлаб, ғазабланганидан «тишларини ғижирлатишади». Буюк қайғу ҳақида Исо башорат қилганидек, ўша зулмат пайтда улар «фиғон чекиб, кўксиларига уришади»e (Мат. 24:30; Ваҳ. 1:7).
15. Бегона ўтлар билан нима бўлади ва қачон?
15 Тўртинчиси: ёнаётган ўчоққа ташланиш. Боғ-боғ қилиб йиғилган бегона ўтлар билан кейин нима бўлади? Фаришталар уларни «ёнаётган ўчоққа ташлайдилар» (Мат. 13:42). Бу бутунлайин йўқ қилинишни англатади. Ҳа, сохта дин тарафдорлари буюк қайғунинг авж нуқтаси бўлмиш Армагеддонда барҳам топишади (Мал. 4:1).
-
-
«Доимо сизлар билан бўламан»Қўриқчи минораси – 2013 | 15 июль
-
-
e 14- хатбоши: Бу, Матто 13:42 нинг янги тушунчасидир. Олдин адабиётларимизда «шоҳлик ўғиллари» христиан оламини фош қилиб, улар «ёвуз Шайтоннинг ўғиллари» деб ўн йиллаб ваъз қилишгани сабаб бегона ўтларни тасвирлайдиганлар «йиғлаб, тишларини ғижирлатишади» деб ўйлагандик (Мат. 13:38). Аммо эътиборли томони шуки, тишларни ғижирлатиш йўқ қилиниш билан боғлиқ (Заб. 111:10).
-