-
Талантлар ҳақидаги масалдан сабоқ олингҚўриқчи минораси – 2015 | 15 март
-
-
ЯРАМАС ВА ДАНГАСА ҚУЛ
14, 15. Исо мойланган издошларининг кўпи, ярамас ва дангаса бўлиб чиқишига ишора қилганми? Тушунтиринг.
14 Масалдаги охирги қул унга берилган талантни ишга солиб кўпайтиришнинг ёки фоизга беришнинг ўрнига, уни яшириб қўйган. Бу қул ёмон руҳни намоён этган ва била туриб хўжайининг фойдасига қарши йўл тутган. Хўжайин уни «ярамас, дангаса», деб хато қилмаган. У, талантни қулдан олиб, ўн таланти бор кишига берган. Оқибатда, ярамас қул зулматга ташланган. «Ўша ерда у йиғлаб, тишларини ғижирлатади» (Мат. 25:24–30; Луқо 19:22, 23).
15 Учинчи қул талантни яшириб қўйган экан, Исо мойланган издошларининг учдан бир қисми ҳам ўша қул каби ярамас ва дангаса бўлиб чиқишига ишора қилганми? Ҳеч ҳам. Келинг, буни бошқа иккита масал билан солиштириб кўрайлик. Ишончли ва ақлли хизматкор ҳақидаги масалда Исо, шерикларини урган ёвуз хизматкорни тилга олган. Устозимиз бу билан, ёвуз хизматкор гуруҳи пайдо бўлишини башорат қилмаган. Аксинча у, ишончли хизматкорни ёвуз хизматкор каби бўлиб қолмасликдан огоҳлантирган. Шу сингари, ўнта қиз тўғрисидаги масалда Исо, мойланган издошларининг ярми бешта ақлсиз қиздек бўлишини назарда тутмаган. Бунинг ўрнига у, садоқатли биродарларига агар улар ҳушёрликни йўқотиб, тайёр туришмаса, нима бўлишини олдиндан айтганf. Ушбу маълумотни инобатга олгач, талантлар ҳақидаги масалда ҳам Исо, аксарият мойланган масиҳийлар охирзамон пайтида ярамас ва дангаса бўлиб қолишига ишора қилмаган, дея хулоса ясаш мумкин. Аксинча, устозимиз мойланган издошлари тиришқоқ бўлиб, яъни талантини ишга солишлари ҳамда ёвуз хизматкорга хос бўлган нуқтаи назар ва хатти-ҳаракатдан қочишлари кераклигини таъкидлаган (Мат. 25:16).
-