-
Яҳова «Ундан сўраганларга муқаддас руҳни беради»Қўриқчи минораси – 2007 | 1 январь
-
-
11. Қандай қилиб Исо Масиҳ ота ва ўғил ҳақидаги мисолни ибодатга қўллади?
11 Исо Масиҳ келтирган биринчи мисолда, ибодат қилаётган киши қандай фазилатга эга бўлиши кераклиги кўринмоқда. Кейинги мисолида эса ибодатни эшитгучи Тангри Яҳованинг хислатларига эътибор қаратилган. Исо алайҳиссалом: «Орангиздаги қайси бир ота, ўғли ундан нон сўраса, унга тош беради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон беради? Ёки тухум сўраса, унга чаён беради?» — деб сўраган. Сўнг эса айтган сўзларини ибодатга қўллаб: «Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир»,— деди (Луқо 11:11–13).
12. Қандай қилиб меҳрибон ота ҳақидаги мисол Яҳова Таоло ибодатларимизга жавоб беришга тайёрлигини кўрсатмоқда?
12 Исо Масиҳнинг юқорида келтирган мисолида, Яҳова Унга ибодат қилаётганларга қандай муносабатда бўлиши кўринмоқда (Луқо 10:22). Келинг, ушбу мисолни олдингиси билан солиштирайлик. Дўстига хоҳламайгина ёрдам берган кишидан фарқли равишда, Парвардигор Яҳова меҳрибон ота сингари инсонларнинг илтимосларини чин дилдан бажаришга тайёр (Забур 49:15). Исо Масиҳ бу мисолни Яҳова Таоло қанчалик меҳрибон эканини кўрсатиш учун қўллади. Агар одам гуноҳ дастидан «ёвуз бўла туриб», болаларига яхши ҳадялар бера билар экан, унда раҳмдил самовий Отамиз хизматчиларига муқаддас руҳ бериши шубҳасиздир (Ёқуб 1:17).
-
-
Яҳова «Ундан сўраганларга муқаддас руҳни беради»Қўриқчи минораси – 2007 | 1 январь
-
-
14. а) Синовларга дуч бўлган баъзи инсонлар қандай нотўғри фикрга эга? б) Нима учун қийин- чиликлар бўлган пайтда Яҳовага аминлик билан ибодат қилишимиз мумкин?
14 Шунингдек Исо Масиҳнинг мисоли Тангри Яҳованинг меҳрибонлиги ҳар қандай одамнинг меҳрибонлигидан устун туришини таъкидламоқда. Ваҳоланки биз дуч келаётган синовлар Худонинг норозилигидан далолат беряпти, деб ўйламаслигимиз лозим. Аслида бундай фикрлашимизни Шайтон истайди (Аюб 4:1, 7, 8; Юҳанно 8:44). Муқаддас Китобда ўзимизни айблаш керак деб, айтилмаган. Эгамиз Яҳова «ҳеч кимни васвасага солмайди» (Ёқуб 1:13). Меҳрибон ота ўғлига «илон» ва «чаён» каби чақадиган синовлар бермаганидай, Яҳова Таоло ҳам бизни синовлар ва қийин- чиликларга дучор қилмайди (Матто 7:11; Луқо 11:13). Худованд Яҳова нақадар меҳрибон ва ёрдам қўлини чўзишга тайёр эканини қанчалик яхшироқ тушунсак, шу қадар аминлик билан ибодат қиламиз. Шунда биз Забур 65:19-оятда ёзилган сўзларига қўшиламиз: «Худо менга қулоқ солди, дуою ибодатларим ижобат бўлди» (Забур 9:38).
-