-
Худонинг Шоҳлиги ҳозир бошқаряптиҲаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
2. 1914 йилдан бери дунёнинг аҳволи ва одамларнинг хулқи билан нима бўлди?
Исонинг шогирдлари Худо Шоҳлигининг бошқаруви ва охирзамон қачон бошланишини билишни хоҳлаган. Улар: «Замон охирлаб бораётганини қайси белгидан билиб оламиз?» — деб сўраган. (Матто 24:3) Жавобан Исо Худонинг Шоҳлигида бошқаришни бошлаганидан кейин нималар юз беришини башорат қилган. Улардан баъзилари уруш, озиқ-овқат етишмовчилиги ва зилзилалар. (Матто 24:7 ни ўқинг.) Каломда, шунингдек, «охирзамонда» одамларнинг хулқ-атвори дастидан «оғир вақтлар келиши» башорат қилинган. (2 Тимўтий 3:1–5) Бундай ҳолат ва хулқ-атвор, айниқса, 1914 йилдан бери яққол намоён бўлмоқда.
3. Нега дунёнинг аҳволи 1914 йилдан бери оғирлашди?
Исо Масиҳ Шоҳ бўлганидан сал ўтиб, Шайтон ва унинг жинларига қарши жанг қилди. Шайтон бу жангда ютқазди. Муқаддас Китобда у «ўз фаришталари билан бирга ер юзига отилгани» тўғрисида айтилган. (Ваҳий 12:9, 10, 12) Шайтон йўқ бўлишини билгани учун қаҳр-ғазабда. Шу боис, у ер юзидаги қайғу ва азоб-уқубатларнинг сабабчиси. Дунёнинг аҳволи нега шу қадар ёмон экани ажабланарли эмас! Худонинг Шоҳлиги бу барча муаммоларни бартараф қилади.
-
-
Худонинг Шоҳлиги ҳозир бошқаряптиҲаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
5. 1914 йилдан бери аҳвол ўзгаряпти
Исо у Шоҳ бўлгач, дунёнинг аҳволи ўзгаришини айтган. Луқо 21:9–11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Буларнинг қайсиларини кўргансиз ёки эшитгансиз?
Ҳаворий Павлус инсонлар бошқарадиган охирзамонда одамлар қандай бўлишини айтиб ўтган. 2 Тимўтийга 3:1–5 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Бугун одамлар ўзини шундай тутганини кўряпсизми?
-