«Орангизда меҳр-муҳаббат бўлсин»
«Мен сизларга янги амр беряпман: бир-бирингизни севинглар. Мен сизларни севганимдек, сизлар ҳам бир-бирингизни севинглар. Агар орангизда меҳр-муҳаббат бўлса, сизлар менинг шогирдларим эканингизни барча билиб олади». (ЮҲАННО 13:34, 35)
Бу нимани англатади? Масиҳ издошларини севган ва уларни ҳам бир-бирини у каби севишга ундаган. Хўш, Исо издошларини қандай севган? У одамларни миллати ва жинсига қарамай — ҳаммани бирдек севган. (Юҳанно 4:7–10) Исо одамларни севгани учун ўз вақти ва кучини сарфлаб, уларга ёрдам берган. (Марк 6:30–34) Бундан ташқари, Исо ўз севгисини юксак даражада намоён этган. У шундай деган: «Мен яхши чўпонман. Яхши чўпон қўйлари учун ўз жонини ҳам аямайди». (Юҳанно 10:11)
Илк масиҳийлар қандай йўл тутишган? Биринчи асрдаги масиҳийлар бир-бирига ака-ука ва опа-сингил, деб мурожаат қилишган. (Филимўнга 1, 2) Улар «яҳудий ва юнон орасида ҳеч қандай фарқ йўқ, чунки ҳамманинг Рабби бир» деб ҳисоблашгани учун, жамоатга барча халқлардаги инсонларни бирдек қабул қилишган. (Римликларга 10:11, 12) Милодий 33 йилги Ҳосил байрамидан сўнг Қуддусдаги шогирдлар «мол-мулкларини сотиб, даромадни ҳар кимнинг эҳтиёжига қараб тақсимлашарди». Қайси мақсадда? Улар яқинда сувга чўмган шогирдлар Қуддусда қолиб, «ҳаворийлардан таълим олишда давом этишини» исташган. (Ҳаворийлар 2:41–45) Қизиқ, уларни бундай йўл тутишга нима ундаган? Ҳаворийлар ўлимидан кейин деярли 200 йил ўтгач, Тертуллиан исмли ёзувчи бошқаларнинг масиҳийлар ҳақидаги фикрини ёзган: «Уларнинг ўзаро севгисини айтмайсизми? Улар ҳатто бир-бири учун жонини беришга ҳам тайёр».
Бугунги кунда бу намунага ким мос келяпти? 1837 йилда чоп этилган ва Рим империясининг курашига бағишланган бир тарихий китобда таъкидланишича, ўзини Исонинг издошлари деб атаганлар асрлар давомида кўпроқ имонсизлар дастидан эмас, балки бир-бирига нисбатан зулм ўтказишдан азият чекишган. («The History of the Decline and Fall of the Roman Empire») Яқинда АҚШ да ўтказилган тадқиқотларга кўра, диндор инсонларнинг кўпи, яъни ўзини Исонинг издоши деб ҳисоблайдиган кишиларнинг аксарияти миллатчиликка мойил экани аниқланди. Турли мамлакатларда яшовчи, аммо бир хил черковга борадиган инсонлар ниҳоятда тарқоқ. Шу сабабли, имондошларидан бири муҳтожликда бўлса, унга ёрдам беришни исташмайди.
2004 йили Флоридага икки ой давомида тўртта довул ёпирилган пайтда Флорида штати фавқулодда вазиятлар вазирлигининг раиси қўмита томонидан тақдим этилаётган ёрдам тўғри тарзда фойдаланилаётганига амин бўлишга қарор қилди. У ҳеч бир бошқа ташкилот Яҳованинг Шоҳидларидек яхши ташкиллаштирилмаганини таъкидлаб, Шоҳидлар тақдим этилган ёрдамдан ўзларига керакли барча зарурий нарсаларни олишлари мумкинлигини айтди. Бундан аввал 1997 йили бир гуруҳ Яҳованинг Шоҳидлари эҳтиёжманд имондошларига ва бошқа инсонларга дори-дармон, озиқ-овқат ва кийим-кечак етказиб берганди. Ўшанда Европадаги Яҳованинг Шоҳидлари 1 000 000 АҚШ долларига тенг ёрдамни юборишди.