Ҳамиша «кўп ҳосил беринглар»
1 Бир марта Ҳазрати Исо рамзий сўзлар билан ўзини ток, Худони Боғбон, мойланган издошларини эса ҳосил берадиган новда деб атади. У, Боғбоннинг ишини тасвирлаётиб, «ток» билан бирга қолиш қанчалик муҳим эканини таъкидлаб ўтди (Юҳан. 15:1–4). Хуллас, Яҳова билан яқин муносабатда бўлганлар Исо Масиҳнинг, яъни «ҳақиқий ток»нинг ҳосил берадиган новдаларига ўхшашлари зарур. Биз доим ҳам илоҳий руҳнинг самарасини, ҳам воизлик фаолиятида кўп самара келтиришимиз даркор (Галат. 5:22, 23; Мат. 24:14; 28:19, 20).
2 Муқаддас руҳнинг самараси. Маънан ўсиб бораётганимизни илоҳий руҳнинг самарасини қай даражада келтираётганимиздан кўриш мумкин. Худонинг Каломини кунда тадқиқ қилиб ва устидан мулоҳаза юритаётиб, илоҳий руҳнинг самарасини ривожлантиришга ҳаракат қиляпсизми? (Филип. 1:9–11). Ҳамиша яхши фазилатларни ривожлантиришга кўмаклашувчи муқаддас руҳни сўраб ибодат қилинг. Чунки бу хислатлар Яҳовани улуғлаб, маънан ўсиб боришингизга ҳисса қўшади (Луқо 11:13; Юҳан. 13:35).
3 Боз устига, илоҳий руҳнинг самараси ваъзгўйликда янада ғайратли ва моҳир бўлишга ёрдам беради. Масалан, муҳаббат ва садоқат хислатлари жуда банд бўлишимизга қарамай, мунтазам ваъз қилишга чорлайди. Хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, мулойимлик ва ибо фазилатлари эса бизга қарши чиққанларга тўғри муносабатда бўлишга ёрдам беради. Ҳатто инсонлар хушхабарни тингламаётган бўлсалар, қувонч туфайли хизматда мамнуният топса бўлади.
4 Воизлик фаолиятининг самараси. Шунингдек воизлик фаолиятида ҳам самара келтиришимиз керак. Демак «Худога узлуксиз ҳамду сано қурбонларини бағишлайлик, яъни Унинг номи тилимиздан тушмасин» (Иброн. 13:15). Шундай экан, хушхабарни жасорат ва ғайрат ила ваъз этамиз. Ваъз қилиш маҳоратингизни ошириб, воизлик фаолиятида самара келтиришга уриняпсизми?
5 Исонинг сўзларига кўра, унинг содиқ издошлари ҳар хил даражада ҳосил беришади (Мат. 13:23). Шунинг учун ўзимизни бошқалар билан солиштирмай, Яҳовага ўз ишимизни тақдим этиб хизмат қилишимиз керак (Галат. 6:4). Муқаддас Китобнинг нуқтаи назари билан шахсий шароитимизга тўғри баҳо берсак, ҳамиша «кўп ҳосил беришимиз» мумкин (Юҳан. 15:2, 8).