17- ДАРС
Исонинг шахсияти қандай бўлган?
Исо ер юзида бўлганида айтган сўзлари ва қилган ишлари тўғрисида ўрганганимизда, унга ҳамда Отамиз Яҳовага яқинроқ бўлишимизга ҳисса қўшадиган ажойиб фазилатлар очилади. Бу ёқимли фазилатларнинг айримлари қандай? Исога қай йўсин тақлид қила оламиз?
1. Қайси жиҳатдан Исо Отасига ўхшайди?
Исо осмонда миллиардлаб йиллар давомида Отасини кузатган ва Ундан ўрганган. Бунинг натижасида, у Отаси каби фикрлайди, ҳис қилади ва йўл тутади. (Юҳанно 5:19 ни ўқинг.) Масалан, Исо Отасининг фазилатларини мукаммал даражада акс эттиргани учун: «Мени кўрган, Отамни ҳам кўрган бўлади»,— деб айта олган. (Юҳанно 14:9) Исонинг шахсиятини билиб олар экансиз, Яҳовани ҳам яхшироқ таниб-биласиз. Мисол учун, Исо одамларга раҳм-шафқат қилганидан Яҳова сизга қанчалар ғамхўрлик қилаётганини кўрса бўлади.
2. Исо Яҳовани севишини қай йўсин кўрсатди?
Исо: «Дунё мен Отамни севишимни билиши учун, Отам менга буюрганидай қиляпман»,— деган. (Юҳанно 14:31) У ер юзида бўлганида, ҳатто қийин пайтларда ҳам Отасига итоатли бўлиб қолиш орқали Унга бўлган кучли севгисини намоён этган. Қолаверса, у Отаси ҳақида гапиришни ва бошқаларга У билан дўстлашишга ёрдам беришни яхши кўрган. (Юҳанно 14:23)
3. Исо одамларни яхши кўришини қай йўсин кўрсатди?
Муқаддас Китобда Исо «одамзодни ниҳоятда яхши кўриши» ҳақида айтилган. (Ҳикматлар 8:31) Бу севгини у одамларга далда бериш ва фидойилик ила ёрдамлашиш орқали намоён этган. У мўъжизалар яратганда нафақат қудратини, балки раҳм-шафқатини ҳам кўрсатган. (Марк 1:40–42) У одамлар билан меҳр ила ва юзхотирчиликсиз муомала қилган. Исонинг сўзлари уни тинглаган барча самимий кишиларга далда ва умид бахш этган. У ҳамма инсонларни севгани учун азоб чекиб, ўлишга тайёр бўлган. Бироқ Исо унинг амрларига риоя қиладиганларни ўзгача яхши кўради. (Юҳанно 15:13, 14 ни ўқинг.)
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Исонинг шахсияти ҳақида кўпроқ билиб олинг. У каби севги ва сахийликни қай йўсин намоён этишингиз мумкинлигини кўриб чиқинг.
4. Исо Отасини севади
Исонинг мисолидан Худога бўлган севгимизни қандай намоён этиш мумкинлигини билиб олса бўлади. Луқо 6:12 ва Юҳанно 15:10; 17:26 ни ўқинг. Ҳар бир оятни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Исога тақлид қилиб, қай йўсин Яҳовани севишимизни кўрсата оламиз?
5. Исо муҳтожларга ғамхўрлик қилади
Исо бошқаларнинг эҳтиёжларини ўзиникидан устун қўйган. У ҳатто чарчаганда вақти ҳамда кучидан одамларга ёрдам бериш учун фойдаланган. Марк 6:30–44 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Мазкур баёнотга кўра, Исо бошқаларга қай йўсин ғамхўрлик қилган? (31-, 34-, 41- ва 42- оятларга қаранг.)
Одамларга ёрдам беришга Исони нима ундаган? (34- оятга қаранг.)
Исо Яҳованинг фазилатларига тақлид қилар экан, бу сизга Яҳова ҳақида нимани очиб беряпти?
Бошқаларга ғамхўрлик қилишда Исога қай йўсин тақлид қила оламиз?
6. Исо Масиҳ сахийдир
Исонинг кўп нарсаси бўлмаган бўлса ҳам, у сахий эди ва бизни ҳам сахий бўлишга ундаган. Ҳаворийлар 20:35 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Исога тақлид қилиб қай йўсин бахтли бўла оламиз?
ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Моддий жиҳатдан кўп нарсага эга бўлмасак ҳам, қай йўсин бошқаларга бера оламиз?
Биласизми?
Муқаддас Китобга кўра, Яҳовага Исонинг номидан ибодат қилишимиз лозим. (Юҳанно 16:23, 24 ни ўқинг.) Бундай ибодат қилганимизда, Исо Яҳованинг дўсти бўлишимизга кўмаклашиш учун нима қилганини тан олаётганимизни кўрсатган бўламиз.
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Худо бизни жазолаётгани учун азоб чекяпмиз».
Исо ҳар соҳада Отасига ўхшар экан, қай йўсин унинг ишлари Худо бизни жазоламаётганини кўрсатяпти?
ХУЛОСА
Исо Яҳовани ва одамларни севади. Исо Отасига ўхшайди. Уни қанча кўп таниб-билсангиз, шунча кўп Яҳовани таниб-биласиз.
Такрорлаш
Қай йўсин Исо каби Яҳовани севишимизни кўрсата оламиз?
Қай йўсин Исо каби одамларни севишимизни кўрсата оламиз?
Исонинг қайси фазилати сизга айниқса ёқади?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Тақлид қилишимиз мумкин бўлган Исонинг баъзи фазилатларига диққат қаратинг.
«Исо пайғамбар каби...» («Исо — йўл, ҳақиқат ва ҳаёт», 317- саҳифа)
Нима учун Исонинг номидан ибодат қилишимиз кераклигини билиб олинг.
«Нега Исонинг номидан ибодат қилиш керак?» («Қўриқчи минораси» 1 февраль, 2008)
Муқаддас Китобда Исонинг ташқи кўриниши тўғрисида бирон нима айтилганми?
«Исо пайғамбарнинг ташқи кўриниши қандай бўлган?» (Веб-мақола)
Исо аёлларга қилган муносабатидан нимани ўрганишимиз мумкин?
«Худо аёлларга ҳурмат ва эътибор кўрсатилишини хоҳлайди» («Қўриқчи минораси» 1 сентябрь, 2012)