-
«Исо ҳақидаги хушхабарни» эълон қилишХудонинг Шоҳлиги тўғрисида кенг шоҳидлик берайлик
-
-
«Тарқаб кетган шогирдлар» (Ҳаворийлар 8:4–8)
3. а) Филип ким бўлган? б) Нега Самарияда хушхабар кенг тарқалмаган, аммо Исонинг сўзларига биноан, у ерда нима юз бериши керак эди?
3 «Тарқаб кетган шогирдлар»дан бири Филипa бўлган. (Ҳавор. 8:4; «”Хушхабар воизи” Филип» номли 53-саҳифадаги рамкага қаранг.) У Самарияга боради. Бу шаҳарда кўпчилик хушхабарни ҳали эшитмаган эди. Сабаби, Исо қачонлардир ҳаворийларига: «Бошқа халқлар ҳудудидан ўтманглар ва самарияликларнинг ҳеч бир шаҳрига кирманглар. Сизлар яхшиси адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи олдига боринглар»,— деган. (Мат. 10:5, 6) Аммо Исо кейинчалик бу шаҳарда кенг шоҳидлик берилишини билган, чунки осмонга кўтарилишидан олдин у шундай деган: «Қуддусда, бутун Яҳудия ҳамда Самарияда ва ҳатто ернинг четларига қадар менинг шоҳидларим бўласизлар». (Ҳавор. 1:8)
-
-
«Исо ҳақидаги хушхабарни» эълон қилишХудонинг Шоҳлиги тўғрисида кенг шоҳидлик берайлик
-
-
a Бу ерда ҳаворий Филип эмас, ушбу китобнинг 5-бобида тилга олинган Филип тўғрисида гап кетяпти. У «яхши ном орттирган... етти киши»дан бири бўлиб, юнон ва иброний тилида гапирган Қуддусдаги беваларга кундалик ризқ-рўзни тарқатишга ғамхўрлик қилишга тайинланган эди. (Ҳавор. 6:1–6)
-