-
«Қўрқма, тинмай гапиравергин»Худонинг Шоҳлиги тўғрисида кенг шоҳидлик берайлик
-
-
8, 9. Яҳудийларга ғайрат ила шоҳидлик бериш таъқибларни юзага келтирганда, Павлус нима қилди ва у ваъзгўйлик фаолиятини қаерда давом эттирди?
8 Сила билан Тимўтий Македониядан сахийлик ила қилинган совғаларни олиб келишганида Павлус чодир тикиш ишини хизматини бажариш йўлидаги восита деб билгани аён бўлди. (2 Кор. 11:9) У шу заҳоти «Аллоҳнинг каломи ҳақида айтишга астойдил киришди». (Ҳавор. 18:5) Бироқ яҳудийларга ғайрат ила шоҳидлик бериш таъқибларни юзага келтирди. Масиҳ ҳақидаги ҳаётбахш хабарни қабул қилишдан бош тортган кишилар учун масъул эмаслигини кўрсатиш мақсадида Павлус кийимларини қоқиб, қарши чиққан яҳудийларга шундай деди: «Ўз қонингиз ўз бўйнингизда. Мен айбдор эмасман. Энди бошқа миллатлар олдига бораман». (Ҳавор. 18:6; Ҳиз. 3:18, 19)
-
-
«Қўрқма, тинмай гапиравергин»Худонинг Шоҳлиги тўғрисида кенг шоҳидлик берайлик
-
-
10. Павлус фақат бошқа миллат вакилларига ваъз қилишга қатъий қарор қилмаганини нимадан кўрсак бўлади?
10 Павлуснинг «энди бошқа миллатлар олдига бораман» деган сўзлари у барча яҳудий ва яҳудий динига кирганлардан, ҳатто хушхабарни қабул қилишга мойил бўлганлардан юз ўгирганини англатадими? Қайдам. Мисол учун, «ибодатхона бошлиғи Крисп бутун хонадони билан Ҳазратимизга ишонди». Ҳойнаҳой, ибодатхонага борганларнинг анчагинаси Криспга қўшилган, чунки Каломда: «Хушхабарни эшитган кўплаб коринфликлар ҳам ишониб сувга чўмишди»,— дейилган. (Ҳавор. 18:8) Шу йўсин, Коринфда янги ташкил топган жамоат Титас Юстуснинг уйида йиғилишларни ўтказадиган бўлди. Ҳаворийлар китоби Луқога хос услубда — хронологик тартибда баён этилган бўлса, унда ўша яҳудийлар ёки яҳудий динига кирганлар Павлус кийимларини қоққандан кейин масиҳий бўлган, деб хулоса қилиш мумкин. Бу Павлус мослашишга тайёр бўлганидан далолатдир.
-