43- ДАРС
Спиртли ичимликлар. Нималарни инобатга олиш керак?
Дунё бўйлаб одамлар спиртли ичимликлар борасида турли фикрда. Баъзилар дўстлар даврасида спиртли ичимликларни истеъмол қилишни ёқтиради. Бошқалар умуман ичмасликка қарор қилади. Айримлар эса ҳаддан ташқари кўп ичиб маст бўлади. Хўш, Муқаддас Китобда спиртли ичимликлар борасида нима дейилган?
1. Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш нотўғрими?
Муқаддас Китобда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ман этилмайди. Аксинча, унда Худо бизга тақдим этган туҳфалар қаторида «инсон кўнглини чоғ қиладиган шароб» ҳам келтирилган. (Забур 104:14, 15) Муқаддас Китобда тилга олинган баъзи садоқатли эркагу аёллар спиртли ичимликларни истеъмол қилган. (1 Тимўтийга 5:23)
2. Ичкилик ичиш борасида Муқаддас Китобда қандай маслаҳат бор?
Яҳова ҳаддан ортиқ кўп ичишни ва ичкиликбозликни қоралайди. (Галатияликларга 5:21) Унинг Каломида: «Шаробга ружу қўйганларга... қўшилма»,— дейилган. (Ҳикматлар 23:20) Шундай экан, кимдир билан ичамизми ёки ёлғиз ўзимизми теран фикрлай олмайдиган, гапларимизу хатти-ҳаракатларимизни назорат қила олмайдиган ёки соғлигимизга зарар етказадиган даражада ичмаслигимиз керак. Ўзимизни тия олмасак, ичишдан воз кечишга тайёр бўлишимиз лозим.
3. Спиртли ичимликлар борасида бошқаларнинг қарорини қай йўсин ҳурмат қила оламиз?
Ичиш-ичмаслик борасида ҳар бир киши шахсий қарор чиқариши даркор. Меъёрида ичадиган кишини ҳукм қилмаслигимиз ва ичмайдиган инсонга босим ўтказмаслигимиз керак. (Римликларга 14:10) Спиртли ичимлик ичишимиз бошқаларга муаммо туғдираётган бўлса, уни истеъмол қилмаймиз. (Римликларга 14:21 ни ўқинг.) Сабаби «ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин» деган сўзларга амал қиламиз. (1 Коринфликларга 10:23, 24 ни ўқинг.)
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Ичиш-ичмаслик масаласида ёки спиртли ичимликларни истеъмол қилаётган бўлсангиз, қанча ичиш борасида қарор чиқаришга кўмаклашадиган принципларга эътибор беринг. Қолаверса, ичкилик билан муаммоингиз бўлса, нима қилишингиз мумкинлигини билиб олинг.
4. Ичиш-ичмаслик борасида қарор чиқаринг
Исо Масиҳ спиртли ичимликларни истеъмол қилиш борасида қандай фикрда эди? Буни билиш учун у кўрсатган биринчи мўъжизага назар солинг. Юҳанно 2:1–11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Бу воқеага кўра, Исо спиртли ичимликларга ва уларни истеъмол қиладиган кишиларга қандай нуқтаи назарда бўлган?
Исо ичкиликни тақиқламаган экан, масиҳийлар спиртли ичимлик истеъмол қиладиганларга қандай фикрда бўлиши керак?
Бироқ масиҳийга спиртли ичимликни ичиш мумкинлиги у доим ичиши оқилона дегани эмас. Ҳикматлар 22:3 ни ўқинг, сўнг қуйидаги омиллар ичиш-ичмаслик қарорингизга қандай таъсир қилишини ўйлаб кўринг:
транспорт воситасини бошқарганда ёки бирон техник ускунани ишлатганда;
ҳомиладор бўлганда;
шифокор ичмасликни тавсия қилганда;
қанча ичишни назорат қила олмаганда;
давлат қонуни бўйича ичиш тақиқланганда;
ёнингиздаги киши ўтмишда ичкилик билан муаммоси бўлгани туфайли ичишдан бош тортганида.
Тўй ёки ўтиришларда бошқаларни спиртли ичимликлар билан меҳмон қилсам бўладими? Бу борада қарор чиқаришингизга нима ёрдам беришини билиш учун ВИДЕОНИ томоша қилинг.
Римликларга 13:13 ва 1 Коринфликларга 10:31, 32 ни ўқинг. Ҳар бир оятни ўқигандан сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Қай йўсин бу принципга амал қилиб Яҳовани мамнун этадиган қарор чиқара оласиз?
5. Қанча миқдорда ичишингизни ҳал қилинг
Ичишга қарор қилсангиз, қуйидагини ёдда тутинг: Яҳова спиртли ичимликни истеъмол қилишни қораламаса-да, ҳаддан ошиқ кўп ичишни маъқулламайди. Нега? Ҳўшея 4:11, 18 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Кўп ичиш нимага олиб келиши мумкин?
Кўп ичмасликка нима ёрдам беради? Ўз ҳаддимизни билиш. Ҳикматлар 11:2 ва изоҳни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нега қанча ичишингиз борасида чегара ўрнатиш оқилона бўларди?
6. Кўп ичиш одатини ташлаш
Бир киши кўп ичиш одатини қандай ташлаганини кўринг. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Видеодан кўрганимиздай, ичкилик Дмитрийнинг хулқига қандай таъсир қилган?
У бунга дарров чек қўя олганми?
Қай йўсин у охири спиртли ичимликка бўлган қарамликни енгди?
1 Коринфликларга 6:10, 11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Ичкиликбозлик борасида Муқаддас Китобда нима дейилган?
Кўп ичадиган киши ўзгара олиши нимадан кўриняпти?
Матто 5:30 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Қўлни чопиб ташлаш борасидаги мисол Яҳовани мамнун қилиш учун нимадандир воз кечиш кераклигини кўрсатяпти. Кўп ичиш муаммоси билан курашаётган бўлсангиз, қандай йўл тутишингиз мумкин?a
1 Коринфликларга 15:33 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Кўп ичадиганлар билан вақт ўтказиш бизга қандай таъсир қилади?
БАЪЗИЛАРНИНГ САВОЛИ: «Спиртли ичимликларни ичиш мумкин эмасми?»
Қандай жавоб берардингиз?
ХУЛОСА
Яҳова завқ олишимиз учун спиртли ичимликларни тақдим этган, бироқ У уларни суиистеъмол қилишимизни ва ичкиликбозликни қоралайди.
Такрорлаш
Муқаддас Китобда ичкилик ҳақида нима дейилган?
Кўп ичишнинг қандай хавфли томонлари бор?
Ичиш борасида бошқаларнинг қарорини қай йўсин ҳурмат қила оламиз?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Қандай қилиб ўсмирлар спиртли ичимликлар борасида тўғри қарор чиқара олади?
Кўп ичиш муаммосидан қутулиш учун қайси қадамларни қўйишингиз мумкинлигини билиб олинг.
«Спиртли ичимликларга тўғри муносабатда бўлинг» («Қўриқчи минораси» 1 январь, 2010)
Қадаҳ кўтариб, табрик сўзларини айтишганида, масиҳийлар бунга қўшиладими?
«Ўқувчиларнинг саволлари» («Қўриқчи минораси» 15 февраль, 2007)
«Тубсиз бочка эдим» номли таржимаи ҳолдан қандай қилиб бир киши ичкиликни ташлагани тўғрисида ўқиб кўринг.
«Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартиради» («Қўриқчи минораси» 1 май, 2012)
a Спиртли ичимликка қарам бўлганлар мутахассисга мурожаат қилиши мумкин. Кўп шифокорларнинг айтишича, ичкилик билан муаммоси бўлганлар умуман ичмаслиги лозим.