-
Маънавий инсон қандай бўлади?Қўриқчи минораси (Тадқиқ сони) – 2018 | февраль
-
-
МАЪНАВИЙ ИНСОН ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
3. Жисмоний ва маънавий инсон орасидаги фарқ Муқаддас Китобда қандай кўрсатилган?
3 Ҳаворий Павлус «жисмоний» ва «маънавий инсон» орасидаги фарқни кўрсатиш орқали маънавий инсон қандай бўлишини тушунишимизга кўмаклашяпти. (1 Коринфликларга 2:14–16 ни ўқинг, изоҳ.) Бу қандай фарқ экан? Жисмоний одам тўғрисида «Аллоҳнинг руҳига оид нарсаларни қабул қилмайди. У буни нодонлик деб ҳисоблагани учун, уни таниб-билишга қодир эмас», деб айтилган. Маънавий инсон эса «ҳамма нарсани баҳолай олади» ва «Масиҳ каби фикр юритади». Павлус бизни маънавий инсон бўлишга чорлаган. Хўш, улар орасида яна қандай фарқ бор?
-
-
Маънавий инсон қандай бўлади?Қўриқчи минораси (Тадқиқ сони) – 2018 | февраль
-
-
6. Маънавий инсон ҳақида нима дейиш мумкин?
6 «Маънавий инсон» ҳақида нима дейиш мумкин? Бундай одам жисмоний инсондан фарқли равишда Худони яхши кўради. У «Аллоҳга тақлид қилинглар», деган сўзларга амал қилишга интилади. (Эфес. 5:1) Бу дегани, у турли масалалар бўйича Яҳованинг фикрлаш тарзига эга бўлиб, вазиятга Унинг нуқтаи назари билан қарайди. Аллоҳ у учун тирик Шахсдир. Маънавий одам жисмоний кишидан фарқли ўлароқ, Яҳованинг меъёрларига мувофиқ йўл тутишга жон куйдиради. (Заб. 119:33; 143:10) У тана ишларига диққат қаратмай, «муқаддас руҳ самараси»ни намоён этишга уринади. (Галат. 5:22, 23) Бундай киши ҳақида аниқроқ маълумотга эга бўлиш учун қуйидаги мисол борасида ўйлаб кўринг: бизнесда муваффақият ила иш юритадиган кишини тадбиркор, маънавий нарсаларни ёки эътиқодини жуда қадрлайдиган кишини эса маънавий инсон, деб аташади.
7. Муқаддас Китобда маънавий инсон ҳақида нима дейилган?
7 Муқаддас Китобга биноан, маънавий нарсалар ҳақида фикр юритадиган одам жуда қадрлидир. Матто 5:3 да: «Маънавий нарсаларга чанқоқ бўлганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир»,— дейилган. Римликларга 8:6 да эса шундай ёзилган: «Танага оид нарсаларни ўйлаш — ўлим, маънавий нарсалар тўғрисида мулоҳаза юритиш эса ҳаёт ва тинчлик келтиради». Маънавий нарсаларга эътиборимизни қаратиб, ҳозирнинг ўзида Аллоҳ билан тинч муносабатларга эга бўламиз ва кўнглимизда хотиржамлик ҳукм суради. Қолаверса, бу келажакда абадий ҳаётга етаклайди.
-