54- ДАРС
«Ишончли ва ақлли хизматкор» ким ва у нима қилади?
Исо масиҳийлар жамоатининг Боши. (Эфесликларга 5:23) Бугунги кунда Исо осмондан туриб, «ишончли ва ақлли хизматкор» орқали ер юзидаги издошларини етаклаяпти. (Матто 24:45 ни ўқинг.) Исо Масиҳ тайинлаган бу «хизматкор» муайян қарорлар чиқариш ваколатига эга. Аммо у Исога бўйсуниб, унинг биродарларига хизмат қилади. Хўш, бу хизматкор ким? У бизга қандай ғамхўрлик қиляпти?
1. «Ишончли ва ақлли хизматкор» ким?
Яҳова халқига йўл-йўриқ беришда бирон инсондан ёки эркаклардан ташкил топган кичик гуруҳдан фойдаланиб келган. (Малаки 2:7; Ибронийларга 1:1) Исонинг ўлимидан сўнг Худонинг халқини Қуддусдаги ҳаворийлар ва оқсоқоллар етаклаган. (Ҳаворийлар 15:2) Ушбу намунага кўра, бугун ҳам оқсоқоллардан иборат кичик гуруҳ Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши маънавий озуқани тақдим этяпти ҳамда ваъзгўйлик ишини йўналтиряпти. Бу гуруҳ «ишончли ва ақлли хизматкор»; уни Исонинг ўзи «тайинлаган». (Матто 24:45а) Етакчи кенгашнинг барча аъзолари муқаддас руҳ билан мойланган ва Самовий Шоҳликда Исо Масиҳ билан бирга ер юзи устидан бошқариш пайтини интиқиб кутмоқда.
2. Ишончли хизматкор қандай маънавий озуқани тақдим этади?
Исо ишончли хизматкор «[издошларига] ризқ-рўзни вақтида бериб туришини» айтган. (Матто 24:45б) Том маънодаги озуқа жисмонан бақувват ва соғлом бўлишга ёрдам берганидай, маънавий озуқа ҳам, яъни Каломдаги йўл-йўриқлар Яҳовага содиқ бўлишимиз учун керакли кучни бериб туради. Шунингдек, у Исо топширган фаолиятни амалга оширишимизга кўмаклашади. (1 Тимўтийга 4:6) Ушбу маънавий озуқани йиғилишлар, туман анжуманлари, ҳудудий анжуманлар ҳамда Муқаддас Китобга асосланган адабиётларимизу видеолар орқали оламиз. Улар ёрдамида Худонинг иродасини тушунамиз ва У билан дўстлигимизни мустаҳкамлаймиз.
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Нега «ишончли ва ақлли хизматкорга» — Етакчи кенгашга муҳтож эканимизни билиб олинг.
3. Яҳованинг халқи ташкиллаштирилган
Етакчи кенгаш Исонинг бошқаруви остида Яҳова Шоҳидларининг фаолиятини ташкиллаштиради. Исо илк масиҳийларни ҳам худди шундай йўналтирган. ВИДЕОНИ томоша қилинг.
1 Коринфликларга 14:33, 40 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Бу оятлар Яҳова Унинг халқи ташкиллаштирилган бўлишини хоҳлаётганини қандай аён қиляпти?
4. Ишончли хизматкор воизлик ишини ташкиллаштиради
Ваъзгўйлик иши илк масиҳийлар бажарган энг муҳим фаолият бўлган. Ҳаворийлар 8:14, 25 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Илк масиҳийлар орасида ваъзгўйлик ишини кимлар йўналтирган?
Бутрус ва Юҳанно бошқа ҳаворийларнинг йўл-йўриғига қандай муносабат кўрсатган?
Ваъзгўйлик иши Етакчи кенгаш томонидан ташкиллаштирилган энг муҳим фаолиятдир. ВИДЕОНИ томоша қилинг.
Исо ваъзгўйлик иши жуда муҳим эканини таъкидлаган. Марк 13:10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Нега ваъзгўйлик иши Етакчи кенгаш учун шунчалик муҳим?
Мазкур умумжаҳон фаолиятни ташкиллаштириш учун нега «ишончли ва ақлли хизматкор»га муҳтожмиз?
5. Ишончли хизматкор йўл-йўриқлар тақдим этади
Етакчи кенгаш дунё бўйлаб масиҳийларга йўл-йўриқлар беради. Қандай йўл-йўриқ бериш кераклигини улар қаердан билади? Келинг, биринчи асрдаги етакчи кенгаш буни қандай қилганини билиб олайлик. Ҳаворийлар 15:1, 2 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Айрим илк масиҳийлар орасида қандай масала кўтарилди?
Уни ҳал қилиш учун Павлус, Барнабо ва бошқалар кимдан ёрдам сўради?
Ҳаворийлар 15:12–18, 23–29 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Қарор чиқаришдан аввал, бу масала бўйича Худонинг йўл-йўриғини билиш учун етакчи кенгаш нималарни кўриб чиқди? (12-, 15- ва 28- оятларга қаранг.)
Ҳаворийлар 15:30, 31 ва 16:4, 5 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Илк масиҳийлар етакчи кенгаш берган йўл-йўриққа қандай муносабат кўрсатди?
Яҳова уларнинг итоаткорлигига қандай барака берди?
2 Тимўтийга 3:16 ва Ёқуб 1:5 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Бугунги кунда Етакчи кенгаш қарорлар чиқараётиб, йўл-йўриқни қаердан излайди?
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Етакчи кенгашга қулоқ солсангиз, оддий одамга эргашган бўласиз».
Етакчи кенгашни Исо бошқараётганига сизни нима ишонтиряпти?
ХУЛОСА
Етакчи кенгаш «ишончли ва ақлли хизматкор» бўлиб, уни Масиҳ тайинлаган. У бутун дунё бўйлаб йўл-йўриқ ва маънавий озуқани тақдим этмоқда.
Такрорлаш
«Ишончли ва ақлли хизматкор»ни ким тайинлаган?
Етакчи кенгаш бизга қай йўсин ғамхўрлик қиляпти?
Етакчи кенгаш «ишончли ва ақлли хизматкор» эканига ишонасизми?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Етакчи кенгаш вазифасини бажариш учун қандай ташкиллаштирилганига диққат қаратинг.
«Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши нима дегани?» (Веб-мақола)
Етакчи кенгаш Муқаддас Китобга асосланган ишончли маълумотни олишимизга қандай ғамхўрлик қилаётганига диққат қаратинг.
Етакчи кенгашнинг аъзолари Исо уларга топширган вазифа борасида қандай фикрда?
Йиғилишлару анжуманлар Яҳова Етакчи кенгашни йўналтираётганини қай йўсин исботлаяпти?