Гарчи Фисиҳ байрами Қутлуғ Кечликнинг тимсоли бўлмаса-да, унинг баъзи хусусиятлари биз учун аҳамиятга эга. Масалан, ҳаворий Павлус Исони «Фисиҳ қўзиси» деб атаган. (1Кр 5:7) Эшик ёндорларига суртилган қўзининг қони ўтмишда одамларнинг ҳаётини қутқаргани каби, бугунги кунда ҳам Исонинг қони одамларнинг ҳаётини қутқармоқда. (Чқ 12:12, 13) Қолаверса, Фисиҳ қўзисининг ҳеч бир суяги синдирилмасди. Шу сингари, гарчи бундай қатл пайтида одатга биноан одамнинг суяклари синдирилган бўлса-да, Исонинг ҳеч бир суяги синдирилмаган. (Чқ 12:46; Юҳ 19:31–33, 36)