Бугунги кундаги фаолиятли Раҳбаримиз
У ғолибларча йўлга отланди, яна ғалаба қозонишга чиқди. ВАҲ. 6:2
1, 2. а) Масиҳ Шоҳ сифатида Муқаддас Китобда қандай тасвирланган? б) Тахтга ўтиргач Ҳазрати Исо нималар қилишни бошлаган?
ТАНГРИ ЯҲОВА, 1914- йилда Исо Масиҳни Шоҳ қилиб тайинлади. Хўш, биз уни қандай тасаввур қиляпмиз? У тахтида шунчаки ўтириб, ер юзидаги жамоатига баъзида эътибор қаратадими? Агар, бундай ўйлаётган бўлсак, нуқтаи назаримизни албатта ўзгартиришимиз зарур. Забур ҳамда Ваҳий китобларида, у «ғолибларча йўлга отланган» ва «ғалаба қозонишга чиққан» ҳамда қўлидан «ажойиб ишлар» келадиган шоҳдай тасвирланган (Ваҳ. 6:2; Заб. 2:6–9; 44:2–5).
2 Авваламбор, Масиҳ Шоҳ сифатида «аждаҳо» ва унинг фаришталарига қарши чиқиб, ғалаба қозонади. Микоил фаришталари билан осмонни тозалаб, Шайтон ва унинг жинларини ер юзига улоқтирган (Ваҳ. 12:7–9). Исо Масиҳ Яҳованинг хабарчиси сифатида, рамзий маъбадни самовий Отаси билан бирга текширди (Мал. 3:1). Шунингдек, у «буюк Бобил»нинг бир қисми бўлмиш христиан оламига ҳукм чиқарган. Зеро, у ҳам қон тўкилишига ва бу дунёнинг сиёсатига аралашиб, Худога хиёнат қилаётганида айбдор (Ваҳ. 18:2, 3, 24).
Ер юзидаги хизматкорнинг покланиши
3, 4. а) Масиҳ Худонинг хабарчиси сифатида қанақа ишни бажаряпти? б) Маъбад текширилганда нима аён бўлди ва жамоат Боши сифатида Исо нималар қиляпти?
3 Тангри Яҳова Ўз хабарчиси билан рамзий маъбаднинг ичкарисидаги ҳовлисига кириб, мойланган масиҳчиларни текширишди. Улар авваламбор христиан оламига тегишли бўлмаслиги керак эди. Бироқ, ушбу мойланган масиҳчилар ёки Леви қабиласидагилар ҳам покланишлари зарур. Малахи пайғамбар бу ҳақда башорат қилганидай, Яҳова Леви қабиласидан бўлганларни гўё оловдан ўтказгандай синаб поклаши керак. Шунда улар, Худога қурбонлик келтирувчи халқ сифатида қабул қилинади (Мал. 3:3). Ҳа, Исо Масиҳ Яҳованинг ёрдами билан мойланган масиҳчиларни поклайди.
4 Ўшанда Масиҳ, ушбу садоқатли мойланган масиҳчилар унинг хонадонидан бўлганларга ўз вақтида маънавий озуқани тақдим этаётганини кўрди. 1879- йилдан бошлаб, улар қийинчиликларга қарамай, Худонинг Шоҳлиги ҳақида ушбу журналда чоп этишган. Устозимиз Исо башорат қилганидек, улар охирзамон пайтида топширган вазифасини бажараётганини ва ризқ-рўзни вақтида бераётганини кўрди. Исо, ушбу ишончли хизматкорни бахтли деб эълон қилади ва «бутун мол-мулки устидан уни назоратчи қилиб қўяди» (Мат. 24:3, 45–47). Имонлилар жамоатининг Боши Исо Масиҳ, «ишончли ва ақлли хизматкорни» ўзининг ер юзидаги мол-мулкига ғамхўрлик қилишга тайинлади. У Етакчи кенгашдан фойдаланиб мойланган «қул-чўриларга» ва улар билан ҳамкорлик қилаётган «бошқа қўйларга» йўл-йўриқлар тақдим этмоқда (Юҳан. 10:16).
Ер юзидаги ўрим-йиғим
5. Юҳанно ваҳийда «Ҳазратимиз кунида» бўладиган қандай воқеаларни кўрган?
5 Исо Масиҳ 1914- йилда Шоҳ бўлганидан кейин, ҳаворий Юҳанно «Ҳазратимиз кунида» нима бўлишини ваҳийда кўрган эди. У шундай деб ёзган: «Бир ёруғ булут кўрдим. Булут устида Инсон Ўғлига ўхшаган Сиймо ўтирибди; Унинг бошида олтин тож ва қўлида ўткир ўроқ» (Ваҳ. 1:10, ЯДТ; 14:14). Юҳанно, Яҳованинг фариштаси ушбу Ўроқчига: «Ўроғингни ишга солиб ўр, чунки ўрим-йиғим вақти келди. Мана, ернинг ҳосили етилди»,— деганини эшитди (Ваҳ. 14:15, 16).
6. Ўрим-йиғимдан олдин далада нима юз беради?
6 «Ернинг ҳосили» ибораси, Исонинг буғдой ва бегона ўт тўғрисидаги масалини эслатмоқда. Ушбу масалда Исо, уруғ сепувчини, буғдой эса, «шоҳлик ўғилларини, [ЯДТ]», яъни унинг ворисдошлари бўлган мойланган масиҳчиларни англатади. Исо яхши уруғ экиб, буғдой ҳосилини йиғиб олмоқчи бўлади. Бироқ кечаси, душман бўлган Иблис далага бегона ўтларни, яъни ўзининг «ҳокимиятидаги одамларни» сепади. Шунда уруғ сепувчи ишчиларига, ўрим-йиғим вақтигача, яъни «дунёнинг охиригача» буғдой ва бегона ўтлар бирга ўсишини буюради. Бу вақт келгач Исо, буғдойни бегона ўтдан ажратиб олиш учун ўз фаришталарини юборади (Мат. 13:24–30, 36–41).
7. Масиҳ қандай қилиб «ўрим-йиғимга» ғамхўрлик қилган?
7 Юҳаннога берилган ваҳийнинг амалга ошиши, Исонинг умумжаҳон ўрим-йиғим ишига раҳбарлик қилиши билан боғлиқ. Зеро «ер ҳосилининг» биринчи қисми бўлган Исонинг масалидаги «буғдой», яъни 144 000 «шоҳлик ўғилларининг» йиғилишидан бошланди. Исонинг ҳақиқий ва сохта издошлари орасидаги фарқ Биринчи жаҳон урушидан сўнг янада аён кўрина бошлади. Бу эса «ер ҳосили»нинг иккинчи қисми бўлган бошқа қўйларнинг йиғиб олинишига замин яратди. Дарвоқе, улар «шоҳлик ўғиллари» эмас, балки Самовий Шоҳликнинг итоатли фуқаролари бўлиб, «буюк оломон» қаторига киришади. Улар «ҳар бир миллатдан, қабиладан, халқдан ва тилдан» ўриб олинишади. Уларнинг бари Ҳазрати Исо ва 144 000 «азиз одамлар»дан ташкил топган самовий ҳукуматга бўйсунади (Ваҳ. 7:9, 10; Дон. 7:13, 14, 18).
Жамоатдаги раҳбарлик
8, 9. а) Исо нафақат бутун жамоатни, балки унинг ҳар бир аъзосининг турмуш тарзи ҳақида ҳамма нарса аён эканини қаердан биламиз? б) 26- саҳифада тасвирланганидек, «шайтоннинг теранликлари» ўз ичига нималарни олади?
8 Ўтган мақоладан билиб олганимиздек, Масиҳ милодий биринчи асрдаги барча жамоатларнинг аҳволидан бохабар экан. Бугунги кунда ҳам, Ҳазрати Исога «осмонда ҳам, ерда ҳам бутун ҳокимият берилган». Раҳбаримиз Исо, бутун ер юзидаги жамоатларга ва улардаги нозирларга ўзи кўз-қулоқ бўлиб турибди (Мат. 28:18; Колос. 1:18). Чунки, Тангри Яҳова уни «имонлилар жамоатига бош қилиб қўйди» (Эфес. 1:22). Жамоат Боши сифатида, Исо Масиҳ 100 000 дан зиёд бўлган йиғилишларда нима содир бўлаётганини билади.
9 Ўтмишда, Тиатирадаги жамоатга Исо қуйидагича хабар йўллаган: «Кўзлари оташ алангасидай чақноқ... Худонинг Ўғли шундай дейди: “Сенинг ишларингни... биламан”» (Ваҳ. 2:18, 19). Бу жамоатнинг баъзи аъзолари ахлоқсиз ва ҳузур-ҳаловат ҳаёт кечиргани учун у танбеҳ бериб, мана шуларни айтган: «Мен кўнгил ва қалбларни синаб кўргувчи эканимни билиб оладилар. Орангиздаги ҳар бир кишини ўз қилмишига яраша тақдирлайман» (Ваҳ. 2:23). Албатта, Масиҳга нафақат бутун жамоат, балки унинг ҳар бир аъзосининг турмуш тарзи ҳақида ҳамма нарса аён. «Шайтоннинг теранликлари»га ўрганмаган Тиатирадаги масиҳчиларни эса, Исо мақтамоқда (Ваҳ. 2:24). Бизнинг замонамизда ҳам Ҳазрати Исо, Интернет, зўравон видео ўйинлар ёки фалсафа орқали тарғиб қилинаётган «шайтоннинг теранликлари»дан ўзини сақлаётган ёшу кекса издошларидан мамнундир. Дарҳақиқат Исо Масиҳ, ҳаётининг барча соҳаларида унинг раҳбарлигига бўйсунаётган масиҳчиларнинг ҳаракати ва қурбонликларини кўришдан беҳад хурсанд!
10. Оқсоқоллар Ваҳийда қандай тасвирланган ва Исонинг назорат қилиши борасида улар нимани тушунишади?
10 Жамоатлар гуллаб-яшнаши учун, Масиҳ оқсоқолларни тайинлаган (Эфес. 4:8, 11, 12). Биринчи асрда, барча нозирларнинг устига муқаддас руҳ тушган эди. Ваҳий китобида, улар Масиҳнинг ўнг қўлидаги юлдузлар каби тасвирланган (Ваҳ. 1:16, 20). Ҳозирги кунда, жамоатдаги оқсоқолларнинг кўплари бошқа қўйлар қаторидандир. Ибодат қилиб, муқаддас руҳнинг йўл-йўриғини сўрагандан кейин, уларни бу вазифага тайинлашади. Демак, улар ҳам Масиҳнинг бошқаруви остидадир (Ҳавор. 20:28). Бироқ, улар Ҳазрати Исо ер юзидаги шогирдларини назорат қилиш мақсадида, мойланган масиҳчилардан ташкил топган Етакчи кенгашдан фойдаланаётганини яхши тушунишади (Ҳаворийлар 15:6, 28–30 ўқинг).
«Келинг, ё Ҳазратимиз Исо»
11. Нега Йўлбошчимиз Исонинг тезроқ келишини кутяпмиз?
11 Юҳанно кўрган ваҳийда, Исонинг тез келиши тўғрисида бир неча марта айтилган (Ваҳ. 2:16; 3:11; 22:7, 20). Шубҳасизки, у буюк Бобил устидан ва Шайтон дунёсининг қолган қисмига чиқарилган ҳукмни бажариш учун келади (2 Салон. 1:7, 8). Башорат қилган барча ажойиб воқеалар юз беришини кутиб, кексайган ҳаворий Юҳанно: «Келинг, ё Ҳазратимиз Исо»,— деб айтган (Ваҳ. 22:20, ЯДТ). Ушбу разил дунёнинг якунида яшаяпмиз экан, Йўлбошчимиз Исо Масиҳ келишини ва унинг бошқаруви орқали самовий Отамизнинг исми ҳамда ҳукмронлиги улуғланишини орзиқиб кутмоқдамиз.
12. Ёвуз дунёни йўқ қиладиган шамол қўйиб юборилишидан олдин Масиҳ нима қилади?
12 Ҳазрати Исо, Шайтоннинг ер юзидаги ташкилотини йўқ қилишдан аввал, 144 000 кишининг пешонасига муҳр босилади. Муқаддас Китобда айтилганидек, 144 000 кишининг пешонасига муҳр босилмагунича, Шайтоннинг дунёсини йўққа чиқарадиган шамол қўйиб юборилмайди (Ваҳ. 7:1–4).
13. «Буюк қайғу»нинг биринчи босқичида нималар содир бўлади?
13 Шуни айтиш жоизки, Масиҳ 1914- йилда Шоҳ бўлгани ҳақидаги хабарни ер юзидаги кўп фуқаролар назаридан четда қолдиришяпти (2 Бутр. 3:3, 4). Бироқ яқин орада Исо «улуғвор кўриниши» пайтида Яҳованинг ҳукмини амалга ошириб, Шайтоннинг дунёсини йўқ қилади. Шак-шубҳасизки, ўшанда қонунсиз одам, яъни христиан оламининг дин раҳбарларини ҳам Исо Масиҳ «маҳв этади» (2 Салоникаликларга 2:3, 8 ўқинг). Бу эса, Масиҳ ҳақиқатан ҳам Яҳова томонидан тайинланган Ҳакам эканини тасдиқлаяпти (2 Тимўтийга 4:1 ўқинг). Буюк Бобилнинг энг асосий қисми бўлмиш христиан олами, бу ёвуз дунёнинг сохта дин империяси билан бирга яксон қилинади. Тангри Яҳова, сиёсат раҳбарларининг дилига ушбу фоҳиша талон-тарож қилишни солади (Ваҳ. 17:15–18). Бу, «буюк қайғу»нинг биринчи босқичидир (Мат. 24:21).
14. а) Нега буюк мусибатнинг биринчи босқичи қисқартирилади? б) «Инсон Ўғлининг аломати» Яҳованинг халқи учун нимани англатади?
14 Исонинг ваъда қилишича, танланган кишилар, яъни ер юзида мойланган масиҳчиларнинг қолган қисми «учунгина у кунлар қисқартирилади» (Мат. 24:22). Бунинг устига, «ўша кунларнинг мусибатидан сўнг», қуёш, ой ва юлдузлар ўзгариб, «Инсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади». Шунда, «ер юзидаги барча қабилалар уввос тортиб йиғлайдилар». Бу, осмонда яшашга умидвор бўлганларни ва ер юзида яшашга умид қилаётган кишиларни четлаб ўтади. Ўшанда улар, халос бўлиш вақт-соати яқинлашганини билиб, қоматини ғоз тутиб туришади (Мат. 24:29, 30; Луқо 21:25–28).
15. Масиҳ келган пайтида қандай ишларни бажаради?
15 Инсон Ўғли бутунлайин ғалаба қозонишдан аввал, яна бир иш қилади. У қуйидагича каромат қилган: «Инсон Ўғли Ўзининг улуғворлигида, жамики муқаддас фаришталари билан бирга келган пайтида Ўзининг улуғвор тахтига ўтиради. Барча халқлар Унинг ҳузурига тўпланадилар. Чўпон қўйларни эчкилардан ажратганидай, У уларни бирма-бир саралаб қўяди. “Қўйларни” Ўзининг ўнг томонига, “эчкиларни” эса чап томонига турғизади» (Мат. 25:31–33). Дарвоқе, Масиҳ Ҳакам сифатида келганда «барча халқлар»ни иккита тоифага ажратади. Яъни, «қўйлар» — ер юзидаги мойланган масиҳчиларни қўллаб-қувватлаётганлар ва «эчкилар» — Исо ҳақидаги хушхабарга «итоат этмаган шаккоклар» (2 Салон. 1:7, 8). Қўйлар, яъни «солиҳлар» ер юзидаги «абадий ҳаётга» ноил бўлишади. Эчкилар эса, «абадий азобга» ёки йўқ бўлиб кетишади (Мат. 25:34, 40, 41, 45, 46).
Исо ғалаба қозонишга чиқди
16. Ҳазратимиз Исо қандай қилиб яна ғалаба қозонади?
16 Шоҳ ва руҳонийлар гуруҳи бўлмиш мойланганлар сони тўплангач ҳамда қўйларни халос қилиш учун ўнг томонига ажратиб олгандан кейингина Исо Масиҳ «яна ғалаба қозонишга чиқади» (Ваҳ. 5:9, 10; 6:2). Куч-қудратли фаришталар қўшинини ва тирилтирилган биродарларини бошқариб, Ҳазрати Исо Шайтоннинг ер юзидаги сиёсати, ҳарбий кучи ва савдо-сотиқ тузумини тор-мор қилади (Ваҳ. 2:26, 27; 19:11–21). Шайтоннинг ёвуз дунёсини яксон қилгач, Масиҳ ғалаба қозонади. Ўшанда, у Шайтон ва унинг жинларини минг йилга тубсизлик қаърига қамаб қўяди (Ваҳ. 20:1–3).
17. Минг йиллик бошқарув пайтида Исо бошқа қўйлар учун нима қилади ва бу бизни нимага ундайди?
17 Буюк мусибатда омон қолган бошқа қўйлар ёки «улкан оломон» ҳақида ҳаворий Юҳанно: «Тахт ўртасидаги Қўзи уларни боқади, оби ҳаёт булоқларига олиб боради»,— деб башорат қилган (Ваҳ. 7:9, 17). Ҳа, Минг йиллик бошқарув пайтида Ҳазрати Исо, унинг овозини эшитадиган бошқа қўйларига ғамхўрлик қилиб, абадий ҳаётга етаклайди (Юҳанно 10:16, 26–28 ўқинг). Илойим, барчамиз ҳозир ва янги дунёда ҳам тенги йўқ Раҳбаримиз Исо Масиҳ ортидан садоқат ила эргашишни мақсад қилайлик!
Марҳамат тушунтиринг
• Тахтга ўтиргач, Исо қандай ишларни амалга оширган?
• Имонлилар жамоатига ғамхўрлик қилиш учун Исо кимни тайинлаган?
• Қайси маънода Йўлбошчимиз Масиҳ тезроқ келади?
• Ҳазрати Исо қандай қилиб бизни янги дунёгача етаклайди?
[29- саҳифадаги расм]
Исонинг «улуғвор кўриниши» пайтида Шайтон дунёси йўқ қилинади