Яҳова Таоло чўпонларга таълим бермоқда
«Чунки доноликни Эгамиз беради, билим ва идрок Унинг оғзидан чиқади» (ҲИКМАТЛАР 2:6).
1, 2. Нима учун биродарлар жамоатдаги қўшимча вазифаларга интилишади?
ЕТТИ йилдан буён оқсоқол бўлиб хизмат қилаётган Ник шундай деди: «Мени оқсоқол қилиб тайинлашганида, мен жуда ҳам хурсанд бўлганман. Ушбу вазифани Яҳовага янада кўпроқ хизмат қилиш имкони деб билганман. У мен учун қилган барча яхшиликлари учун ўзимни қарздор ҳисоблардим. Ўз вақтида менга оқсоқоллар ёрдам бергани каби, мен ҳам имондошларимга ёрдам беришни истардим». Бироқ у хурсанд бўлишдан ташқари хавотирланган ҳам эди. Ник сўзида давом этиб бундай деди: «Мени оқсоқол қилиб тайинлашганида, ҳали 30га ҳам кирмаган эдим, шу сабабли яхши чўпон бўлишим учун, билимим ва ақл-идроким етарли эмас, деб хавотирланган эдим».
2 Яҳова Ўз сурувига ғамхўрлик қилиш учун тайинлаган биродарларнинг қувонишларига кўп сабаблар бор. Ҳаворий Павлус Эфеслик оқсоқолларга бунинг бир сабабини эслатиб, Исонинг: «Олишдан кўра беришнинг бахтиёрлиги катта»,— деган сўзларни келтирди (Ҳаворийлар 20:35). Хизматкор ёки оқсоқол бўлиб тайинланиш, Яҳовага ва жамоатга хизмат қилишга қўшимча имконият яратиб беради. Масалан хизматкорлар оқсоқоллар билан ҳамкорлик қилишади. Улар шунингдек кўп вақт талаб қиладиган бошқа ишларни ҳам бажаришади. Бу биродарлар Худони ва яқинларини севганлари учун хизмат қилишади (Марк 12:30, 31).
3. Нимага баъзилар жамоатда қўшимча вазифа олишга интилишмайди?
3 Агар биродар мен бу ишни эплай олмайман, деб хизматкор ёки оқсоқол бўлишга интилмаса-чи? Ник каби у яхши чўпон бўлиш учун маҳоратга эга эмасман деб хавотирланиши мумкин. Балки сиз ҳам шундай фикрлаётгандирсиз? Бундай хавотирлар сабабсиз эмас. Чунки Яҳова тайинлаган оқсоқолларни сурувга қандай муносабатда бўлишларида жавобгар, деб ҳисоблайди. Исо алайҳиссалом: «Кимга кўп берилган бўлса, ундан кўп талаб қилинади. Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ ундирилади»,— деб айтган эди (Луқо 12:48).
4. Қандай қилиб Яҳова Ўз сурувига ғамхўрлик қилишга тайинлаган биродарларга ёрдам беради?
4 Яҳова, хизматкор ва оқсоқоллар этиб тайинлаган биродарлардан қўшимча вазифаларни ўз кучлари билан бажаришларини кутадими? Аксинча, У уларга амалий ёрдам кўрсатиб, бу туфайли улар нафақат бу вазифаларни бажара олишади, балки бунда муваффақиятга эришишади. Ўтган мақолада муҳокама қилинганидай, Яҳова чўпонларга муқаддас руҳни ато этиб, унинг ёрдамида улар қўйлар ҳақида ғамхўрлик қилишади (Ҳаворийлар 20:28; Галатияликларга 5:22, 23). Шунингдек Яҳова Таоло уларга донолик, билим ва ақл-идрок беради (Ҳикматлар 2:6). Қандай қилиб? Келинг, Яҳова Ўз сурувига ғамхўрлик қилишга тайинлаган биродарларни қандай учта усул орқали таълим беришини кўриб чиқайлик.
Тажрибали оқсоқоллар томонидан ўргатади
5. Нима сабабдан ҳаворийлар Бутрус ва Юҳанно маҳоратли чўпонлар бўлишган?
5 Ҳаворийлар Бутрус ва Юҳанно Олий Кенгаш олдида туришганида, у ердаги ҳакамлар уларни «ўқимаган, оддийгина одамлар», деб ҳисоблашган. Аслида ҳаворийлар ўқиш ва ёзишни билишар эди, бироқ уларда яҳудийлар руҳонийсига оид маълумоти йўқ эди. Лекин шунга қарамай, ҳаворийлар Бутрус ва Юҳанно маҳоратли муаллим эдилар ва кўп инсонларни имонга киритганлар. Қандай қилиб бу оддийгина одамлар маҳоратли муаллим бўлишган? Бутрус ва Юҳаннони тинглаб, ҳакамлар «уларнинг Исо билан бирга бўлганликларини пайқаб олдилар» (Ҳаворийлар 4:1-4, 13). Чиндан ҳам ҳаворийларга муқаддас руҳ ёрдам берган (Ҳаворийлар 1:8). Ҳатто маънан кўр ҳакамлар ҳам, ҳаворийларга Исо таълим берганини пайқашган. Исо пайғамбар ер юзида бўлганида, шогирдларини нафақат кўнгли тўғри инсонларни топишга, балки улар ҳақида қандай ғамхўрлик қилишга ўргатган (Матто 11:29; 20:24-28; 1 Бутрус 5:4).
6. Исо Масиҳ ва ҳаворий Павлус бошқаларга таълим беришда қандай ўрнак кўрсатишган?
6 Исо Масиҳ тирилгандан сўнг тайинланган чўпонларни ўргатишда давом этган (Ваҳий 1:1; 2:1-3:22). Масалан у Павлусни ўзи танлаб, унинг таълим олишини назорат қилган (Ҳаворийлар 22:6-10). Павлус олган таълимотни қадрлаган ва бошқа оқсоқолларга ҳам буни ўргатган эди (Ҳаворийлар 20:17-35). Масалан у, Тимўтий «Худога мақбул, ҳалол бир ишчи» бўлиши учун унга таълим беришга кўп куч сарф этган (2 Тимўтийга 2:15). Улар орасида яқин муносабат ривожланган. Бундан олдин Павлус Тимўтий ҳақида: «Хушхабарни ёйишимда у менга ўғил отага хизмат қилгандай хизмат қилди»,— деб ёзган эди (Филиппиликларга 2:22). Павлус Тимўтийни ёки бошқа бирор бир кишини ўзининг шогирди қилишига интилмаган. Аксинча у: «Мен Масиҳга қандай эргашсам, сизлар ҳам менга шундай эргашинглар»,— деб ундаган (1 Коринфликларга 11:1).
7, 8. а) Оқсоқоллар Исо Масиҳ ва Павлусдан ўрнак олишса, яхши натижага эришишларини қайси мисол кўрсатиб турибди? б) Оқсоқоллар бўлғуси хизматкор ва оқсоқолларга таълим беришни қачон бошлашлари керак?
7 Исо Масиҳ ва Павлус сингари, тажрибали оқсоқоллар биродарларга таълим беришда ташаббускорлик кўрсатишмоқда ва бу, яхши натижалар бермоқда. Келинг, Чад исмли биродаримизнинг мисолини кўриб чиқайлик. У, Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган оилада туғилиб ўсган, лекин яқинда оқсоқол этиб тайинланди. У: «Маънан ўсишимга бир неча тажрибали оқсоқоллар ёрдам беришган эди. Отам имондошимиз бўлмаганлиги сабабли, улар менга жуда эътиборли бўлиб, худди отадек ёрдам қилишди. Улар мени ваъзгўйликка таклиф қилишар эди, улардан бири эса кейинчалик менга жамоатдаги вазифаларни бажаришни астойдил ўргатган эди»,— деб бўлишди.
8 Бу мисолдан яққол кўриниб турганидай, ақл-идрокли чўпонлар бўлғуси хизматкор ва оқсоқолларни Муқаддас Китоб талабларига мос келишларига олдиндан ўргатишади. Нима учун? Чунки Муқаддас Китобга кўра, биродарлар хизматкор ва оқсоқоллар этиб тайинланишидан олдин бу вазифага мўлжалланган талабларга мос келишлари керак. «Бундайларни аввал синовдан ўтказиш керак» (1 Тимўтийга 3:1-10).
9. Тажрибали чўпонлар қандай масъулиятга эга ва нимага?
9 Агар бу биродарлар синовдан ўтиши керак бўлса, унда уларни аввал ўргатиш керак. Масалан, ўқувчи тайёрланмасдан имтиҳон топшира оладими? Йўқ албатта. Бунинг учун таълим олиш лозим. Бироқ виждонли ўқитувчилар, ўқувчиларни нафақат имтихонларни топширишга, балки билимларни амалда қўллашга ўргатишади. Бу каби оқсоқоллар ҳам, биродарларга керакли таълимотни ҳавола этиб, бу вазифани бажаришга керак бўлган фазилатларни ривожлантиришга кўмаклашади. Улар бу биродарлар нафақат вазифага тайинлаши учун, балки жамоат ҳақида ғамхўрлик қила олишлари учун бундай ёрдамни тақдим этишади (2 Тимўтийга 2:2). Албатта, бундай биродарлар хизматкор ёки оқсоқолларга бўлган талабларга мос келиши учун ўз устидан ишлашлари даркор (Титусга 1:5-9). Бунга қарамай, тажрибали чўпонлар қўшимча вазифаларга интилаётган биродарларга таълим бериб, маънан ўсишига ёрдам беришади.
10, 11. Қандай қилиб чўпонлар бошқаларни жамоатдаги топшириқларни бажаришга ўргатишлари мумкин?
10 Қандай қилиб тажрибали чўпонлар бошқаларни жамоатдаги топшириқларни бажаришларига ўргатишлари мумкин? Дастлаб, улар биродарлар билан ваъз қилиб, ва уларга «ҳақиқат каломини адаштирмай, тўғрилик билан ўқитишга» ёрдам бериб, қизиқиш кўрсатишади (2 Тимўтийга 2:15). Тажрибали чўпонлар уларнинг хизмати бошқаларга қандай қувонч бахш этиши, шунингдек бу вазифани бажаришдан ўзлари нақадар мамнун эканлиги тўғрисида бу биродарлар билан бўлишишлари мумкин. Улар шунингдек, биродар сурувга қандай қилиб яхши ўрнак кўрсатиши ҳақида самимият ила маслаҳат беришади (1 Бутрус 5:3, 5).
11 Агар қайсидир биродарни хизматкор қилиб тайинлашса, доно чўпонлар уни ўргатишда давом этишади. Қарийб 50 йилдан бери оқсоқол бўлиб хизмат қилиб келаётган Брюс исмли биродар бундай дейди: «Яқинда хизматкор ёки оқсоқол қилиб тайинланган биродар билан мен одатда ишончли ва ақлли хизматкор томонидан нашр этилган қўлланмани кўриб чиқишга ҳаракат қиламан. Шу билан биргаликда унинг вазифасига тегишли бўлган барча қўлланмаларни кўриб чиқиб, у ўз топшириғини бажаришни ўрганмагунича унга ёрдам қиламан». Хизматкор тажриба орттириб бориши билан оқсоқоллик вазифасига ўргатилиши мумкин. Брюс сўзида давом этиб: «Мен бирортасиникига далда бериш учун ташриф қилганимда, ўзим билан хизматкорни оламан. Биз биргаликда ташриф буюрган ваъзгўй ёки унинг оила аъзоларига далда берадиган оятларни топишга ҳаракат қиламиз. Агар хизматкор моҳир чўпон бўлмоқчи бўлса, унда у оятларни инсоннинг қалбига етказиб беришга ўрганмоғи лозим»,— деб айтди (Ибронийларга 4:12; 5:14).
12. Қандай қилиб тажрибали чўпонлар янги тайинланган оқсоқолларни ўргатишлари мумкин?
12 Яқинда тайинланган чўпонлар таълим олишда давом этиб, катта фойда олишади. Бошида айтиб ўтилган Ник исмли биродар айтмоқда: «Иккита тажрибали оқсоқолдан олган таълимотим, менга жуда катта фойда келтирди. Бу биродарлар муайян масалаларни қандай ҳал қилишни билишарди. Улар менинг фикримга ҳатто қўшилмаган тақдирда ҳам унга жиддий муносабатда бўлиб, ҳар доим мени сабр-тоқат билан тинглашарди. Улар жамоатдаги биродару опа-сингиллар билан камтаринлик ва ҳурмат ила муомала қилганини кузатиб, улардан кўп нарсани ўргандим. Бу оқсоқоллар менга муаммоларни ҳал қилишда ёки далда беришда Муқаддас Китобни маҳорат ила қўллашга ўргатишди».
Муқаддас Китоб ёрдамида ўргатади
13. а) Моҳир чўпон бўлиш учун биродарга нима керак? б) Нимага Исо: «Менинг таълимотим Ўзимники эмас»,— деб айтган эди?
13 Оқсоқоллар «комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлишлари» учун Муқаддас Китобда қонун-қоидалар ва мисоллар мавжуд (2 Тимўтийга 3:16, 17). Балки биродар олий маълумотли бўлиши мумкин, лекин у яхши чўпон бўлиши учун Муқаддас Китобдан билим олиши ва ҳаётда қўллаши зарур. Келинг, Исо Масиҳнинг ўрнагини кўриб чиқайлик. У ер юзидаги энг маълумотли, энг идрокли ва энг доно чўпон бўлган. Шундай бўлса-да, у Яҳованинг сурувига таълим берганида, ўз донолигига таянмаган. У: «Менинг таълимотим Ўзимники эмас, балки Мени Юборганникидир»,— деган эди. Нимага Исо Масиҳ Яҳовани улуғлаган? У тушунтириб: «Ким ўз номидан гапирса, ўзига улуғлик излайди»,— деб айтди (Юҳанно 7:16, 18).
14. Нима учун чўпонлар ўзларига шуҳрат излашмайди?
14 Садоқатли чўпонлар ўзларига шуҳрат излашмайди. Улар маслаҳат беришганида ўз фикрига эмас, балки Муқаддас Китобга асосланишади. Уларнинг мақсади, Худонинг хизматчиси «Масиҳнинг фикрига» эга бўлишига ёрдам беришдан иборатдир (1 Коринфликларга 2:14-16). Бироқ, агар оқсоқол бирорта эр-хотинга оиладаги қийинчиликларни енгишда ёрдам бераётиб, «ишончли ва ақлли хизматкор» томонидан нашр этилган адабиёту Муқаддас Китобга эмас, балки ўз тажрибасига асосланса-чи? (Матто 24:45). Унда унинг маслаҳатига маҳаллий урф-одатлар ва билим доирасининг чекланганлиги таъсир қилиши мумкин. Тўғри, айрим урф-одатлар ёмон эмас ва оқсоқол ҳаётий тажрибага эга бўлиши мумкин. Аммо оқсоқоллар сурувни инсоний фикрлар ва маҳаллий урф-одатларга эмас, балки Яҳова Таоло ва Исо алайҳиссаломнинг сўзларига қулоқ солишга ундашса, кўпроқ фойда келтиради (Забур 11:7; Ҳикматлар 3:5, 6).
«Ақлли ва ишончли хизматкор» томонидан ўргатади
15. Исо «ишончли ва ақлли хизматкорга» қандай топшириқни берди, ва унда муваффақият қозонганларнинг сабабларидан бири нимада?
15 Ҳаворийлар Бутрус, Юҳанно ва Павлус каби чўпонлар «ақлли ва ишончли хизматкор» сонига киришган. Бу ишончли ва ақлли хизматкор ер юзидаги мойланганлар ҳисобидан ташкил топган (Ваҳий 5:9, 10). Бу охирзамон пайтида ер юзида қолган мойланганларнинг сони камайиб боряпти. Бироқ Исо берган топшириқ, яъни сўнг келмагунига қадар ваъз қилиниши керак бўлган Шоҳлик ҳақидаги хушхабар, бугун ҳар қачонгидан ҳам кенг тарқалган. Ҳатто бунда ҳам ишончли ва ақлли хизматкор муваффақият қозонган! Нимага? Чунки улар ваъзгўйлик ва таълим бериш фаолиятига «бошқа қўйларни» ўргатишган (Юҳанно 10:16; Матто 24:14; 25:40). Бугунги кунда бу ишнинг аксарият қисми айнан шу гуруҳ томонидан бажариляпти.
16. Қандай қилиб ишончли ва ақлли хизматкор тайинланган биродарларга таълим беради?
16 Қандай қилиб ишончли ва ақлли хизматкор бундай таълимотни ҳавола этмоқда? Биринчи асрда жамоат нозирларига таълим бериш ва уларни тайинлаш ишончли ва ақлли хизматкорнинг вакилларига топширилган эди, нозирлар эса сурувни ўргатишарди (1 Коринфликларга 4:17). Бугун ҳам худди шундай. Етакчи Кенгаш, яъни ишончли ва ақлли хизматкор таркибидан тайинланган оқсоқолларнинг кичик гуруҳи, ўз вакилларига жаҳон бўйлаб минглаб жамоатдаги хизматкор ва оқсоқолларга таълим бериш ва уларни тайинлаш мажбуриятини юклайди. Бундан ташқари Етакчи Кенгаш бўлимларнинг Ҳайъати аъзоларини, кўчма нозирларни, оқсоқоллар ва хизматкорларни сурувга яхшироқ ғамхўрлик қилишни ўргатиш учун мактаблар ташкил этади. Келгуси қўлланмалар хатлар орқали ва «Қўриқчи Минораси»даги мақолалар, шунингдек «Яҳованинг хоҳишини бажараётган ташкилот»a номли китоб каби бошқа адабиётлар орқали ҳавола этилади.
17. а) Қандай қилиб Исо алайҳиссалом ишончли ва ақлли хизматкорга ишонишини кўрсатди? б) Қандай қилиб чўпонлар ҳам ишончли ва ақлли хизматкорга ишонишини кўрсатиши мумкин?
17 Исо Масиҳ ишончли ва ақлли хизматкорга шунчалик ишонадики, уларни ҳатто «бутун мол-мулки устидан», яъни ердаги Шоҳлик фаолияти устидан назоратчи қилиб қўйган (Матто 24:47). Тайинланган чўпонлар ҳам Етакчи Кенгашнинг йўл-йўриғини қўллаб, ишончли ва ақлли хизматкорга ишонишларини исботлашган. Ҳа, чўпонлар бошқаларни ўргатишганда, ўзлари ҳам Муқаддас Китобни тадқиқ қилишганда ҳамда ишончли ва ақлли хизматкор томонидан ҳавола этган таълимотни қўллашганда, сурувнинг бирлигига ҳисса қўшишади. Яҳова Таоло имонлилар жамоатининг ҳар бир аъзоси ҳақида ғамхўрлик қилаётган биродарларга таълим бераётганидан нақадар хурсандмиз!
[Изоҳ]
a Яҳованинг Шоҳидлари томонидан нашр этилган
Қандай жавоб берардингиз?
• Қандай қилиб тажрибали чўпонлар бошқаларни ўргатишади?
• Нимага оқсоқоллар ўз фикрларига асосланиб, ўргатишмайди?
• Қандай қилиб ва нимага чўпонлар ишончли ва ақлли хизматкорга ишонишади?
w06-UZ 5/1b
5—11 ИЮН Қўшиқлар: 91, 77