-
Яҳовага доим ишонинг!Қўриқчи минораси – 2015 | 15 апрель
-
-
2 Бу қийин дамларда, ҳаворий Павлус Рим шаҳрида иккинчи бор қамоққа олинган эди. Ўшанда имондошлари унга ёрдамга келишганми? Эҳтимол, Павлус бу борада оз-моз хавотирлангани учун Тимўтийга қуйидаги сўзларни ёзгандир: «Илк бор ўзимни ҳимоя қилганимда ҳеч ким менинг тарафимни олмади, аксинча, ҳамма мени тарк этди. Илоё улар бу учун жавобгарликка тортилмасин». Шундай бўлса-да, Павлус бутунлайин ёрдамсиз қолмаганини билган. У: «Ҳазратим менинг ёнимда туриб, менга куч бахш этарди»,— деган. Ҳа, Ҳазрати Исо унга керакли кўмакни тақдим этган. Ушбу илоҳий ёрдам қанчалик амалий бўлган? Натижасига эътибор берсак, Павлус: «Мен шер оғзидан қутқарилдим»,— деб айтган (2 Тим. 4:16, 17)a.
3 Бошдан кечирганларини эсга олгани Павлусни мустаҳкамлаб, ҳозирги ва келажакдаги қийинчиликлар пайтида ҳам Яҳова уни қўллаб-қувватлашига ишонтирган. Шунинг учун у: «Ҳазратим мени ҳар қандай ёмонликдан халос этади»,— дея олган (2 Тим. 4:18). Павлус, одамларнинг ёрдам беришга қурби етмаганида ҳам, Яҳова ва Исо уни ташлаб қўймасликларида амин бўлган.
-
-
Яҳовага доим ишонинг!Қўриқчи минораси – 2015 | 15 апрель
-
-
«ШЕР ОҒЗИ»
10–12. а) Оиламизнинг хаста аъзосига ғамхўрлик қилишни нима қийинлаштириши мумкин? б) Оғир дамларда Яҳовага таяниш, У билан бўлган муносабатингизга қандай таъсир қилади? Мисол келтиринг.
10 Жиддий қийинчиликка дуч келганда, сиз ҳам ўзингизни Павлус каби, яъни «шер оғзига» тушгандай ҳис қилишингиз мумкин. Бундай дамларда Яҳовага таяниш жуда қийин, лекин шу билан бирга бу, энг муҳим нарсадир. Масалан, сурункали касалликка чалинган қадрли оила аъзоингизга ғамхўрлик қиляпсиз дейлик. Эҳтимол, донолик ва куч сўраб ибодат қилаётгандирсизb. Бу вазиятда қўлингиздан келганини қилиб, Яҳова сизни кузатиб турганини ва садоқатни сақлашингиз учун керакли нарсалар билан таъминлашини билишдан беқиёс хотиржамликни ҳис этасиз, шундай эмасми?! (Заб. 31:8)
-
-
Яҳовага доим ишонинг!Қўриқчи минораси – 2015 | 15 апрель
-
-
a Павлус қутқарилган «шер оғзи» ибораси ҳам том маънони, ҳам рамзий маънони англатиши мумкин.
-