ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Ёшлар, «яхши ишларга ғайратли» бўлинг
Ҳаворий Павлус Титусга йўллаган мактубида ёшлар, жумладан, Титус ҳам «эзгу ишлар қилишда ҳар томонлама... ибрат кўрсатиш» учун жон куйдиришлари кераклигини ёзган. (Тит 2:6, 7) Ўша бобнинг кейинги оятларида Павлус Яҳованинг халқи «яхши ишларга ғайратли» бўлиши учун, Исо уларни поклашини айтади. (Тит 2:14) Ушбу яхши ишлардан бири — Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилиш ва таълим беришдир. Агар ёш бўлсангиз, бор куч-қувватингизни кўмакчи ёки доимий кашшоф сифатида хизмат қилиш йўлида сарфлай оласизми? (Ҳк 20:29)
Кашшоф бўлиб хизмат қилишни истасангиз, ҳаёт тарзингизни шунга мувофиқ мослаштиринг. (Лқ 14:28–30) Масалан, тўла вақтли хизматда қатнашиб, ўзингизни моддий томонлама қандай таъминлайсиз? Соат нормасини бажара оласизми? Бунга ибодат ила ёндашинг. (Зб 37:5) Режангиз ҳақида ота-онангиз ва моҳир кашшофлар билан гаплашинг. Кейин эса мақсадингизга эришиш учун қадамлар қўйинг. Яҳова Унинг хизматидаги саъй-ҳаракатларингизга албатта барака беради!
«ЯҲОВАНИ УЛУҒЛАЁТГАН ЁШЛАР» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
Баъзилар кашшофлик хизматида қандай қийинчиликларни енгиб ўтишди ва буни қандай эплашди?
Ота-оналар фарзандларига доимий кашшоф бўлишга қандай ёрдам бера олишади?
Нега ваъзгўйлик учун жадвал тузиш муҳим?
Қай йўсин жамоат аъзолари кашшофларга далда ва ёрдам бера олишади?
Кашшофлик хизмати қандай баракалар келтиради?