-
Меҳрибонлик Аллоҳ назарида бебаҳодирМўъжизалар бўлиши мумкинми?
-
-
Меҳрибонлик нафақат инсон табиатига хос, балки Худонинг назарида қимматбаҳодир. Шунинг учун, Аллоҳ бизга: «Бир-бирингизга меҳрибон... бўлинглар»,— деб айтмоқда (Эфесликларга 4:32). Боз устига, «меҳмондўстлик кўрсатишни ҳам унутманглар», деган маслаҳатни эсда сақлашимиз керак. Бу ерда ўзгаларга меҳрибон бўлишни англатадиган юнонча сўз қўлланилган (1 Тимўтийга 3:2, изоҳ; Ибронийларга 13:2).
-
-
Меҳрибонлик Аллоҳ назарида бебаҳодирМўъжизалар бўлиши мумкинми?
-
-
Шуниси қизиқки, Исонинг издоши Павлус ўзгаларга меҳрибонлик кўрсатиш тўғрисида айтиб, шундай деган: «Чунки бу орқали баъзилар ўзлари билмаган ҳолда фаришталарни қабул қилишган». Тасаввур қилинг, фаришталарни қабул қилиш шарафига эга бўлганингизда, ўзингизни қандай ҳис қилардингиз? Лекин Павлус бу сўзлардан олдин «ўзлари билмаган ҳолда» деган иборани қўллади. Бошқача қилиб айтганда, агар бизда ўзгаларга, яъни биз учун умуман нотаниш одамларга нисбатан меҳрибонлик кўрсатиш одати бўлса, хаёл қилганимиздан ҳам кўпроқ баракаларга эга бўлишимиз мумкин.
Бу ерда Павлус Иброҳим алайҳиссалом ва Лут пайғамбар тўғрисидаги баёнотни эслатган (Ибтидо 18- ва 19- боблар). Ушбу баёнотларда биз, уларнинг олдига муҳим хабар билан мусофир қиёфасида фаришталар келганини ўқиймиз. Улар Иброҳим Халилуллоҳга ўғил кўриши ҳақидаги Худонинг ваъдасини етказишган. Лут пайғамбарга эса Садўм ва Ғамўра шаҳарларининг вайронагарчилигидан қутулиши ҳақида хабар айтишган (Ибтидо 18:1–10; 19:1–3, 15–17).
Агар юқорида келтирилган оятларни ўқисангиз Иброҳим Халилуллоҳ ва Лут пайғамбар мусофирларга нисбатан қанчалик меҳрибон бўлишганига эътибор берасиз. Албатта, Муқаддас Китоб даврида мусофирларга ҳамда дўстлару қариндошларига нисбатан меҳмондўстлик кўрсатиш ҳам фарз, ҳам қарз бўлган. Зотан, Тавротда исроилликлар мусофирларнинг эҳтиёжларига эътиборли бўлиши талаб қилинарди (Қонунлар 10:17–19). Шундай бўлса ҳам, Иброҳим Халилуллоҳ ва Лут пайғамбар Таврот қонунида ёзилганидан кўра кўпроқ нарса қилишгани турган гап. Улар мусофирларга меҳрибонлик намоён этишда кўп ҳаракат қилишган ва охир-оқибат, мўл-кўл баракалар олишган.
Иброҳим Халилуллоҳ эзгу ишлари учун барака олди, яъни ўғилли бўлди. Бу нафақат унга, балки барчамизга барака келтирди. Қандай қилиб, дейсизми? Иброҳим пайғамбар ва унинг ўғли Исҳоқ, Худонинг иродаси бажарилишида муҳим ўрин эгаллашган. Кейинчалик уларнинг наслидан Исо Масиҳ келиб чиққан. Улар Аллоҳга содиқ бўлишгани учун Худо Ўз севгиси ва меҳр-инояти орқали одамзодга нажот топишга имкон яратиб берган (Ибтидо 22:1–18; Матто 1:1, 2; Юҳанно 3:16).
-