-
Сиз Яҳованинг дўсти бўлишингиз мумкинҲаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
5. Яҳова дўстларидан нимани кутади?
Одатда дўстларимиздан муайян нарсаларни кутамиз.
Дўстларингиз сиз учун нима қилишини ёқтирасиз?
1 Юҳанно 5:3 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳова дўстларидан нимани кутади?
Яҳовага итоатли бўлиш ниятида, эҳтимол, хулқ-атворимиз ёки шахсиятимизнинг айрим томонларини ўзгартириш керакдир. Ишаё 48:17, 18 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нега Яҳова дўстлари ўзгариши кераклигини айтяпти?
-
-
Сувга чўмиш арзигулик мақсадҲаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
Яҳовани таниб-билиш ва Унга нисбатан имонингизни мустаҳкамлаш орқали сувга чўмишга тайёрлана оласиз. (Ибронийларга 11:6 ни ўқинг.) Билимингиз ошиб, имонингиз мустаҳкамлангани сайин Яҳовага бўлган севгингиз ҳам кучаяди. Шубҳасизки, У ҳақда ваъз қилишни ва Унинг меъёрлари бўйича яшашни хоҳлайсиз. (2 Тимўтийга 4:2; 1 Юҳанно 5:3) Киши «Яҳовага муносиб равишда Уни ҳар жиҳатдан мамнун қилаётган» бўлса, у ҳаётини Яҳовага бағишлаб, сувга чўмишга қарор қилиши мумкин. (Колосаликларга 1:9, 10)a
-
-
Сувга чўмиш арзигулик мақсадҲаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
a Агар одам олдин бошқа динда сувга чўмган бўлса, у яна сувга чўмиши керак. Нега? Чунки ўша динда Муқаддас Китобдаги ҳақиқатлар ўргатилмаган. (Ҳаворийлар 19:1–5 га ва 13- дарсга қаранг.)
-
-
Яҳовага ва Исога қурбонлик учун миннатдор эканингизни кўрсатингҲаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
Айтайлик, чўкишни бошладингиз ва кимдир сизни қутқариб қолди. Унинг яхшилигини шунчаки унутиб юборасизми? Ёки қутқариб қолгани учун миннатдор эканингизни кўрсатишнинг йўлларини излайсизми?
Ҳаётимиз учун Яҳованинг олдида қарздормиз. 1 Юҳанно 4:8–10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Нега Исонинг тўлов қурбонлиги ўзгача ҳадя?
Яҳова ҳамда Исо сиз учун қилган қурбонлик туфайли нимани ҳис қиляпсиз?
Яҳова ҳамда Исо тақдим этган қурбонлик учун миннатдор эканимизни қай йўсин кўрсата оламиз? 2 Коринфликларга 5:15 ва 1 Юҳанно 4:11; 5:3 ни ўқинг. Ҳар бир оятни ўқигандан сўнг, қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Оятга биноан, миннатдор эканимизни қай йўсин кўрсата оламиз?
-
-
Қай йўсин Яҳовага бўлган севгимизни кўрсата оламиз?Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
-
-
34- ДАРС
Қай йўсин Яҳовага бўлган севгимизни кўрсата оламиз?
Тадқиқ бошлаганингиздан бери Худога яқинлашганингизни ҳис қилдингизми? У билан муносабатларингизни мустаҳкамлашни давом эттирмоқчимисиз? Шундай бўлса, унутманг, Яҳова Унга бўлган севгингиз кучаяётганини кўргани сайин, Унинг ҳам сизга бўлган севгиси ошади ва кўпроқ ғамхўрлик қилади. Хўш, Уни севишингизни қандай кўрсата оласиз?
1. Яҳовага Уни севишимизни қандай кўрсата оламиз?
Яҳовага итоаткор бўлиб, Уни севишимизни кўрсатамиз. (1 Юҳанно 5:3 ни ўқинг.) У ҳеч кимни бунга мажбурламайди. Аксинча, Худо ҳар биримизга Унга итоатли бўлиш-бўлмасликни танлаш имконини беряпти. Сабаби, Яҳова «сидқидилдан» итоатли бўлишимизни истайди. (Римликларга 6:17) Бошқача айтганда, мажбурият юзасидан эмас, Уни севганингиз учун итоатли бўлишингизни истайди. Бу китобдаги 3- ва 4- бўлимлар Яҳовага маъқул ишларни қилиш ва Унга ёқмайдиган нарсалардан қочиш орқали севгингизни кўрсатишингизга ёрдам бериш учун мўлжалланган.
2. Нега Яҳовага бўлган севгимизни кўрсатиш қийин бўлиши мумкин?
«Одил киши кўп қийинчиликларга дуч келади». (Забур 34:19) Барчамиз камчиликларимиз билан курашяпмиз. Қолаверса, иқтисодий муаммо, адолатсизлик ва бошқа қийинчиликларга дуч келишимиз мумкин. Оғир вазиятларда Яҳованинг айтганларини бажариш осон бўлмас. Балки нотўғри йўл тутиш енгилроқ туюлар. Бироқ Яҳованинг сўзларига садоқат ила амал қилсангиз, ҳар нарсадан кўра Уни кўпроқ севишингизни кўрсатасиз. Шунингдек, Унга садоқатли эканингизни исботлайсиз. Ўз навбатида, У ҳам сизга содиқ бўлади ва ҳеч қачон ташлаб қўймайди. (Забур 4:3 ни ўқинг.)
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Нега итоаткорлигингиз Яҳова учун муҳим эканига ва содиқ қолишингизга нима ёрдам бера олишига диққат қаратинг.
3. Сизга ҳам тегишли масала
Муқаддас Ёзувлардаги Аюб китобига кўра, Шайтон нафақат Аюб пайғамбарнинг, балки Яҳовага хизмат қилишни истаётган ҳамманинг ниятини шубҳа остига қўйди. Аюб 1:1, 6–2:10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Шайтоннинг гапига кўра, нега Аюб Яҳовага итоатли эди? (Аюб 1:9–11 га қаранг.)
Шайтон барчани, жумладан, сизни нимада айблаяпти? (Аюб 2:4 га қаранг.)
Аюб 27:5б ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Аюб Яҳовани чин дилдан яхши кўрганини қандай исботлади?
4. Яҳованинг қалбини қувонтиринг
Ҳикматлар 27:11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Доноликни намоён этиб, Яҳовага итоатли бўлганингизда У нималарни ҳис қилади? Нега бундай фикрдасиз?
5. Яҳовага содиқ бўла оласиз
Яҳовага бўлган севги бизни У ҳақда бошқаларга айтишга ундайди. Унга бўлган садоқатимиз эса ҳатто қийин бўлганида ҳам бундай йўл тутишга кўмаклашади. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Бошқаларга Яҳова тўғрисида айтишга қийналган пайтларингиз бўлганми?
Видеога биноан, Грейсон қўрқувларини қандай енгди?
Яҳова севадиган нарсани севиб, У нафратланадиган нарсадан нафратланганимизда, Унга садоқатли бўлиш осонроқ кечади. Забур 97:10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Билиб олганларингиз асосида қандай жавоб берардингиз: Яҳова нималарни яхши кўради? У нималардан нафратланади?
Қай йўсин яхшиликни севишни ва ёмонликдан нафратланишни ўргана оласиз?
6. Яҳовага итоатли бўлиш бизга фойда келтиради
Яҳовага итоат қилиш доим энг аъло қарор. Ишаё 48:17, 18 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Сизнингча, Яҳова биз учун энг аълоси нима эканини доим билишига ишонишимиз мумкинми? Нега бундай фикрдасиз?
Ҳақ Тангри Яҳова ҳақида ўрганганларингиз ва Муқаддас Китоб тадқиқи ҳозиргача сизга қандай фойда келтирди?
БАЪЗИЛАРНИНГ САВОЛИ: «Ишларим чиндан ҳам Худонинг қалбини қувонтириши мумкинми?»
Ишларимиз Яҳованинг туйғуларига таъсир қилишини кўрсатувчи қайси оятни келтирардингиз?
ХУЛОСА
Яҳовага бўлган севгингизни Унга итоатли бўлиш ва қийинчиликларга қарамай садоқатли қолиш орқали кўрсата оласиз.
Такрорлаш
Аюбнинг мисолидан нималарни билиб олдингиз?
Яҳовани севишингизни қай йўсин исботлай оласиз?
Яҳовага садоқатли қолишингизга нима ёрдам беради?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Қай йўсин Яҳовага ва жамоатдагиларга содиқ қолишингиз мумкинлигини кўринг.
Шайтоннинг одамлар ҳақида айтган айбловлари тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлинг.
«Аюбнинг бенуқсонлиги» («Муқаддас Китобда қандай хабар ёзилган?», 6- қисм)
Болалар ҳам Яҳовага бўлган севгисини кўрсата олишига диққат қаратинг.
Тенгдошларининг босимига дуч келаётган ёшлар Худога қандай содиқ қола олади?
-