13- ДАРС
Қай йўсин сохта динлар Худони ёмон отлиққа чиқаряпти?
Худонинг Ўзи севги экан, нега Унинг номидан гапираётган ва йўл тутаётганини таъкидлаётган динлар кўп ёмонликлар қиляпти? Оддий айтганда, улар сохта ва Худони ёмон отлиққа чиқаряпти. Қанақасига? Уларнинг ишларини кўриб, Худо нималарни ҳис этяпти? У бирон чора кўрадими?
1. Қай йўсин сохта динлар таълимотлари билан Аллоҳни ёмон отлиққа чиқаряпти?
Сохта дин раҳбарлари «Худо тўғрисидаги ҳақиқатни ёлғонга алмаштиряпти». (Римликларга 1:25) Масалан, уларнинг аксарияти одамларга Худонинг исми борасида таълим бермайди. Аммо Каломда Худонинг исмини қўллаш кераклиги ҳақида ёзилган. (Римликларга 10:13, 14) Бирорта фожиа юз берса, баъзи дин раҳбарлари бу Худонинг иродаси, деб айтади. Лекин бу ёлғон. Зеро, Худо ҳеч қачон ёвузликка сабабчи бўлмаган. (Ёқуб 1:13 ни ўқинг.) Афсуски, дин раҳбарларининг ёлғонлари туфайли одамлар Худодан йироқлашяпти.
2. Қай йўсин сохта динлар ишлари билан Худони ёмон отлиққа чиқаряпти?
Сохта дин раҳбарлари одамларга Яҳова каби муомала қилмайди. Муқаддас Китобга биноан, уларнинг «гуноҳлари кўккача етди». (Ваҳий 18:5) Кўп асрлардан бери сохта динлар сиёсатга аралашяпти, урушларни қўллаб-қувватлаяпти ва беҳисоб одамларнинг ўлимига сабабчи бўляпти ёки буни маъқуллаяпти. Айрим дин раҳбарлари ҳашаматда яшашни яхши кўради ва Худога топиниш ниятида келганлардан хизмати учун пул талаб қилади. Улар бу ҳаракатлари билан Худони билмаслигини исботлаяпти. Шу боис, Унинг номидан гапириш ва йўл тутишга уларнинг ҳаққи йўқ. (1 Юҳанно 4:8 ни ўқинг.)
3. Уларнинг ишларини кўриб, Худо нимани ҳис қиляпти?
Сохта дин раҳбарларининг ишлари жаҳлингизни чиқараётган бўлса, унда Яҳова нималарни ҳис қилаётганини бир ўйлаб кўринг. У одамларни севади, бироқ сохта дин раҳбарлари Уни ёмон отлиққа чиқараётганидан ва одамларга адолатсиз муносабат қилаётганидан аччиғи чиқмоқда. Аллоҳ сохта динлар йўқ қилинишини ва «асло қад кўтармаслигини» ваъда беряпти. (Ваҳий 18:21) Тез орада У барча сохта динларни йўқ қилади. (Ваҳий 18:8)
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Худо сохта динларни кўриб, нималарни ҳис қилаётгани борасида билиб олинг. Улар нималар қилиб келаётганига ва нега бу сизни Яҳовани таниб-билишдан тўхтатмаслиги кераклигига диққат қаратинг.
4. Худо барча динларни маъқулламайди
Кўп инсонлар динлар турли йўллар каби бўлиб, барчаси Худога олиб боришига ишонади. Бу чиндан ҳам шундайми? Матто 7:13, 14 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Муқаддас Китобда ҳаётга етаклайдиган йўл қандай тасвирланган?
ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Муқаддас Китобга биноан, барча динлар Худога маъқул келадими?
5. Сохта динлар Худонинг севгисини акс эттирмайди
Динлар кўп йўллар орқали Худони ёмон отлиққа чиқаряпти. Энг даҳшатлиси, улар урушларда қатнашяпти. Бунинг бир мисолини кўриш учун ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Иккинчи жаҳон уруши пайтида кўпгина черковлар нима қилди?
Уларнинг иштироки ҳақида сиз қандай фикрдасиз?
Юҳанно 13:34, 35 ва 17:16 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Динлар урушда қатнашганида, Яҳова нималарни ҳис қилади?
Сохта динлар кўпгина қинғир ишларда айбдор. Сохта динлар Худонинг севгисини акс эттирмаганини нималарда кўргансиз?
6. Худо одамларни сохта диндан озод қилмоқчи
Ваҳий 18:4 ни ўқингa, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Худо сохта дин туфайли адашган инсонларга ёрдам бермоқчи эканини билишдан нимани ҳис қиляпсиз?
7. Ҳақ Худони таниб-билишда давом этинг
Сохта динларнинг қилмишлари Худо ҳақидаги нуқтаи назарингизга таъсир қилиши керакми? Тасаввур қилинг: ўғил отаси берган оқилона йўл-йўриқни рад этади. Ўғил уйини тарк этади ва ёмон ҳаёт тарзини кечира бошлайди. Отаси унинг хатти-ҳаракатларидан мамнун бўлмайди. Нега исёнкор ўғилнинг бундай турмуш тарзи учун отани айблаш адолатдан бўлмасди?
Сохта дин аъзоларининг хатти-ҳаракати туфайли Яҳовани айблаб, У ҳақида ўрганишни тўхтатиш адолатдан бўлармиди?
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Дин дастидан жуда кўп муаммолар бор. Шунинг учун, Худо мени қизиқтирмайди».
Сиз ҳам шундай фикрдамисиз?
Нега сохта дин аъзоларининг хатти-ҳаракати Яҳова ҳақидаги нуқтаи назаримизга таъсир қилмаслиги керак?
ХУЛОСА
Сохта динлар ёлғон таълимотлари ва қилмишлари билан Худони ёмон отлиққа чиқаряпти. Аллоҳ сохта динларни йўқ қилади.
Такрорлаш
Сохта дин раҳбарларининг таълимотларию ишлари ҳақида қандай фикрдасиз?
Яҳова сохта дин раҳбарларининг қинғир ишларидан нималарни ҳис қиляпти?
Сохта динларни нима кутяпти?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Айниқса қайси иккита йўл орқали аксарият динлар Худони ранжитаётгани тўғрисида билиб олинг.
«Ҳамма динлар ҳам бизни Худога яқинлаштирадими?» (Веб-мақола)
Нима учун Яҳова бошқалар билан бирга Унга топинишимизни истайди?
Битта руҳоний ўз дини ҳақида ўйланиб қолган. Аммо бу уни Худо тўғрисидаги ҳақиқатни билиб олишдан тўхтатмади.
«Нега руҳоний черковни тарк этди?» («Уйғонинг!» февраль, 2015)
Асрлар мобайнида динлар Худо ҳақида тарқатган ёлғонлар туфайли одамлар Худонинг биз билан иши йўқ ва У бешафқат, деб ўйлаган. Бундай учта ёлғон тўғрисидаги ҳақиқатни билиб олинг.
«Худога яқинлаштирадиган ҳақиқат» («Қўриқчи минораси» январь-февраль, 2014)
a Ваҳий китобида нега сохта дин Буюк Бобил исмли аёл сифатида тасвирланганини билиш учун 1- иловага қаранг.