-
Илоҳий исмнинг қўлланилиши ва маъносиМуқаддас Китоб таълимотлари
-
-
қўлламаса, унинг ажойиб маъносидан бехабар қолишади. Хўш, бу илоҳий исм нимани англатади?
Бу исмнинг маъносини Худонинг Ўзи садоқатли хизматчиси Мусога очиб берган эди. Мусо бу исм ҳақида сўраганида Яҳова унга жавобан шундай деган: «Мен Ким бўлишни истасам, Ўша бўламан». (Чиқиш 3:14) Хуллас, Тангри Яҳова Ўз ниятларини амалга ошириш учун ким бўлиш керак бўлса Ўша бўлади ва Ўз хоҳишига мувофиқ ижодлари воситасида иродасини бўлдиради.
Тасаввур қилинг, сиз ким бўлишни хоҳласангиз ўша бўла оласиз. Дўстларингиз учун нима қилар эдингиз? Масалан, кимдир оғир касал бўлиб қолса, моҳир шифокор бўлиб уни даволай олардингиз. Агар боридан айрилган бўлса, унга муаммони ҳал қилишга ёрдам бера олардингиз. Афсуски, ҳамма қатори имкониятларингиз чегараланган. Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётиб, Яҳова Ўз ваъдаларини бажариш учун ким бўлиш керак бўлса Ўша бўла олишини кўриб ҳайратда қоласиз. Худо Ўз қудратини Уни яхши кўрадиган кишиларнинг фойдаси учун қўллашни ёқтиради. (2 Солномалар 16:9) Бу исмни билмайдиган кишилар Яҳова шахсиятининг ушбу ажойиб томонларидан бехабар.
Шубҳасизки, Муқаддас Китобда Яҳова исми қўлланилиши даркор. Агар бу исмнинг маъносини билиб, топинишимизда уни айтиб чақирадиган бўлсак, самовий Отамиз Яҳовага янада яқин бўла оламизa.
-
-
Дониёр пайғамбарнинг Масиҳ келиши ҳақидаги башоратиМуқаддас Китоб таълимотлари
-
-
ИЛОВА
Дониёр пайғамбарнинг Масиҳ келиши ҳақидаги башорати
ДОНИЁР пайғамбар Исонинг туғилишидан 500 йилдан ошиқроқ вақт аввал яшаган. Бироқ Яҳова унга Исо қачон муқаддас руҳ ила мойланиши ёки Масиҳ этиб тайинланишини аниқлашга кўмаклашадиган маълумотни очиб берган. Дониёр пайғамбарга шундай дейилган: «Сен шуни билиб, тушуниб ол. Қуддуснинг қайта тикланиши ва аввалги ҳолатига қайтарилиши ҳақида фармон чиққанидан то Йўлбошчи бўлмиш Масиҳ келгунига қадар 7 ҳафта, яна 62 ҳафта ўтади». (Дониёр 9:25)
Масиҳ қачон келишини аниқлаш учун, аввало оятда айтиб ўтилган муддат қачон бошланганини аниқлашимиз даркор. Башоратга биноан бу муддат «Қуддуснинг қайта тикланиши ва аввалги ҳолатига қайтарилиши ҳақида фармон чиққанидан» бошланиши керак эди. Хўш, бу фармон қачон чиққан? Муқаддас Китоб ёзувчиларидан бири Нахимиёнинг ёзганига кўра, Қуддус деворлари қайта қурилиши ҳақидаги фармон «шоҳ Артаксеркс ҳукмронлигининг 20- йилида» чиққан. (Нахимиё 2:1, 5–8) Тарихшуносларнинг маълумот беришича, шоҳ Артаксеркс милоддан аввалги 474 йилда тахтга ўтирган. Демак, ҳукмронлигининг 20- йили милоддан аввалги 455 йилга тўғри келади. Энди, Дониёр пайғамбарнинг Масиҳга оид башоратидаги муддатнинг бошланғич нуқтаси милоддан аввалги 455 йил эканини билиб олдик.
Дониёр пайғамбар «Йўлбошчи бўлмиш Масиҳ» келгунига қадар қанча вақт ўтишини айтган. Башоратда «7 ҳафта, яна 62 ҳафта», яъни ҳаммаси бўлиб 69 ҳафта ўтиши тўғрисида гап кетмоқда. Бу муддат қанча давом этади? Муқаддас Китобнинг айрим таржималаридан бу 7 кундан иборат ҳафта эмас, балки йиллик ҳафталар эканини кўришимиз мумкин. Ҳар бир ҳафта етти йилни билдиради. Қадимда яҳудийларга йиллик ҳафталар тушунчаси таниш бўлган. Улар ҳар еттинчи йилни, яъни Шаббат йилини нишонлашган. (Чиқиш 23:10, 11) Демак, башоратдаги 69 ҳафта 7 карра 69 йилни билдиради. Бу жами бўлиб 483 йилга тўғри келади.
Мана энди ҳисоблаб чиқсак бўлади. Агар милоддан аввалги 455 йилдан 483 йилни олиб ташласак, милодий 29 йилга келган бўламиз. Айнан шу йили Исо сувга чўмиб, Худо тайинлаган Масиҳ бўлдиa. (Луқо 3:1, 2, 21, 22) Башоратнинг аниқ амалга ошгани нақадар ажойиб, шундай эмасми?!
a Милоддан аввалги 455 йилдан то милоддан аввалги 1 йилга қадар 454 йил ўтди. Милоддан аввалги 1 йилдан то милодий 1 йилгача бир йил ўтди (чунки нолинчи йил бўлмаган). Милодий 1 йилдан то милодий 29 йилга қадар эса 28 йил вақт ўтди. Хуллас, учала даврни қўшсак 483 йил келиб чиқади. Исо милодий 33 йили, яъни 70- ҳафта давомида «ўлдирилган». (Дониёр 9:24, 26) Яҳованинг Шоҳидлари томонидан кўп тилларда нашр этилган «Дониёрнинг башоратига диққат қилинг!» китобининг 11- боби ҳамда «Муқаддас Китобни англамоқ» энциклопедиясининг «Етмиш ҳафта» мавзусига қаранг.
-
-
Исо — ваъда қилинган МасиҳМуқаддас Китоб таълимотлари
-
-
ИЛОВА
Исо — ваъда қилинган Масиҳ
КЎП пайғамбарлар Худованд Яҳовадан илҳом олиб, Муқаддас Китобда Нажоткорнинг туғилиши, хизмати ва ўлими ҳақида маълумот қолдиришган. Бу маълумот Масиҳ кимлигини аниқлашга ёрдам беради. Бу барча башоратлар Исо Масиҳда амалга ошди. Уларнинг барчаси ҳайратда
-