Оилавий топиниш ва шахсий тадқиқ учун таклифлар
БУТУН жаҳонда Яҳова Шоҳидларининг жамоат учрашувлари жадвалига 2009- йилдан ўзгариш киритилди. Ҳафта орасида ўтадиган иккита учрашув бирлаштирилди ва бўш қолган оқшомдан оилавий топиниш ёки шахсий тадқиқ ўтказиш учун фойдаланишга ҳамма даъват этилди. Сиз-чи, шундай қиляпсизми? Бундай тадбирдан унумли фойдаланяпсизми?
Айримлар, оилавий топинишда муҳокама учун мавзу танлаш устидан бош қотиришади. Лекин Етакчи кенгаш ҳам оилалар учун муайян қоида ўрнатмайди. Чунки ҳаммада вазият турлича бўлиши мумкин. Шу сабабли, ҳар бир оила боши ёки ҳар бир киши бу оқшомдан унумли фойдаланишни ўзи ҳал қилиши керак.
Баъзилар жамоат учрашувларига тайёргарлик кўради, лекин оилавий топиниш бу билан чегараланиб қолмаслиги керак. Бошқалар эса Муқаддас Китобни ўқишади, муҳокама қилишади ва болалар фойда олиши учун у ердаги воқеаларни ҳатто саҳналаштиришади. Оилавий топиниш доим ҳам жамоат учрашувларидек савол-жавоб тариқасида ўтказилиши шарт эмас. Асосийси суҳбат қуриш ва эркин фикр билдириш учун қулай муҳит яратишдир. Бундай муҳит ижод қилишга яхши замин яратади ва барчада яхши таассурот қолдириб, хурсандчилик келтиради.
Уч фарзанднинг отаси шундай фикр билдирди: «Биз кўпинча Муқаддас Китобни ўқишни яхши кўрамиз. Ҳар биримиз олдиндан бобларни ўқиб чиқамиз, болаларим қайси йўналишда изланиш олиб борганини айтиб бериб, натижалари билан бўлишишади. Етти яшар Майкл, кўпинча расм чизади ёки бирорта хатбошини ўз сўзлари билан ёзади. 13 яшар Дэйвид билан 15 ёшли Кейтлин, Муқаддас Китобдаги бирор ҳикоя ҳақида воқеа иштирокчилари сифатида ўз фикрларини ёзишади. Масалан, фиръавннинг соқийси ва новвойининг тушини таъбирлаб берган Юсуф ҳақида ўқиганимизда, Кейтлин содир бўлган воқеага маҳбуснинг кўзи билан қараб иншо ёзди» (Ибтидо 40- боб).
Албатта вазиятлар турлича бўлиши табиий. Чунки бир оила ёки киши учун фойдали бўлган усул, бошқасига тўғри келмаслиги мумкин. Оилавий топиниш ва шахсий тадқиқ ўтказиш учун таклифлар келтирилган рамкадан фойдаланса бўлади. Эҳтимол сизда ҳам кўпгина яхши таклифлар бордир.
[7- саҳифадаги ёзув]
Ўсмир фарзанди бўлган оилалар учун:
• «Ёшларнинг саволлари. Амалий маслаҳатлар» (рус) номли китобни ўқиб, муҳокама қилиш.
• «Агар...?» каби тахминий вазиятларни машқ қилиш («Қўриқчи минораси»нинг (рус) 1996- йил 15- май 17–18- саҳ. қ.).
• Узоқ ва қисқа муддатли мақсадлар ҳақида гаплашиш.
• Вақти-вақти билан ташкилотимизнинг фильмларини томоша қилиб, муҳокама қилиш.
• «Қўриқчи минораси»даги «Азиз болажонларга» номли туркумни кўриб чиқиш.
Фарзандсиз оилалар учун:
• «Оилавий бахтнинг сири» китобининг 1-, 3- ва 11–16- бобларини муҳокама қилиш.
• Муқаддас Китобни ўқиб, изланиш натижалари билан бўлишиш.
• Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи ёки «Қўриқчи минораси» журналининг муҳокамасига тайёргарлик кўриш.
• Эр-хотин сифатида хизматни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилиш.
Турмуш қурмаганлар ёки оила аъзолари имондоши бўлгаманлар учун:
• Вилоят анжуманида олган янги адабиётларни тадқиқ қилиш.
• Шу ва ўтган йилларда чиққан «Йилнома»ларни ўқиш.
• Ҳудудингизда кенг тарқалган саволлар борасида изланиш ўтказиш.
• Ваъзгўйлик хизмати учун муқаддималар тайёрлаш.
Ёш болали оилалар учун:
• Муқаддас Китоб ҳикояларини саҳналаштириш.
• «Уйғонинг!» журналининг (рус) 30- ва 31- саҳифалардаги хотирани ривожлантирадиган уйинлардан фойдаланиш.
• Баъзида, тасаввур қилиш қобилиятини ишга соладиган машғулотларни ўйлаб топиш («Қўриқчи минораси»нинг 2011- йил 15- ферваль 11- саҳифасидаги «Меҳнатингиз зое кетмайди!» номли мақоласига қ.).
• «Қўриқчи минораси» журналининг «Фарзандларингизга таълим беринг» туркумдаги мақолаларни кўриб чиқиш.