Шанба, 5 сентябрь
Ҳазрат, сизнинг исмингизни тилга олганимизда, ҳатто жинлар ҳам бизга бўйсунишяпти. (Луқо 10:17)
Хизматга яхши тайёрлансангиз, бошқалар билан суҳбат қурганингизда, ҳойнаҳой, унча кўп ҳаяжонланмайсиз. Исо шогирдларини хизматга юборишдан аввал уларни тайёрлаган. (Луқо 10:1–11) Улар унинг айтганларига амал қилишгани учун анчагина яхши ишлар қилиб, бундан қувонишган. Хўш, хизматга қай йўсин тайёргарлик кўра оламиз? Ҳақиқатни ўз сўзларимиз билан қай йўсин самарали тарзда айта олишимиз борасида ўйлашимиз лозим. Қолаверса, ҳудудингиздаги одамларнинг иккита ёки учта кенг тарқалган жавоби ва уларга нима деб айтиш тўғрисида ўйлаш фойдалидир. Хизматга чиққанимизда эса ҳаяжонланмасликка, табассум қилишга ва дўстона муносабат кўрсатишга интилишимиз мумкин. w24.04 16-саҳ., 6-, 7-хб.
Якшанба, 6 сентябрь
Эй Аллоҳимиз Яҳова, Сен шон-шараф ва куч-қудратни эгаллашга лойиқсан, чунки Сен бутун борлиқни яратдинг. (Ваҳ. 4:11)
Хушхабарни ваъз қилишимизнинг энг муҳим сабаби Тангримизга ҳамда Унинг исмига бўлган севгимиздир. Хизматимизни суюкли Аллоҳимизни мадҳ этиш имкони деб биламиз. Тангри Яҳова садоқатли хизматчиларидан шон-шараф ва куч-қудратни қабул қилишга лойиқ эканига чин дилдан қўшиламиз. Бошқаларга У «бутун борлиқни ярат»ганини исботловчи далилларни ҳамда яшаётганимиз учун Ундан қарздор эканимизни айтганимизда, Унга шон-шараф келтирган бўламиз. Шароитимиз йўл қўйгунча хизматда тўлиқ иштирок этиш ниятида вақтимиз, кучимиз ҳамда маблағимиздан фойдаланганимизда Унга куч-қудратни — ўзимизнинг куч-қудратимизни берган бўламиз. (Мат. 6:33; Луқо 13:24; Колос. 3:23) Оддий қилиб айтганда, суюкли Аллоҳимиз ҳақида гапириш бизга ёқади. Қолаверса, Унинг исми ҳамда бу исм ортида қандай Шахс турганини бошқаларга айтишни истаймиз. w24.05 17-саҳ., 11-хб.
Душанба, 7 сентябрь
Уни астойдил излаётганларни мукофотлашига ишониши лозим. (Иброн. 11:6)
Яҳова ҳозирнинг ўзида бизга тинчлик ва мамнуният бахш этяпти. Келажакда эса бизни абадий ҳаёт билан мукофотлайди. Яҳовада бизни мукофотлаш учун ҳам истак, ҳам куч борлигига ишонамиз. Бу бизни Худонинг ўтмишдаги садоқатли топинувчилари каби хизматда банд бўлишга ундайди. Бунинг мисоли сифатида биринчи асрда яшаган Тимўтийни олсак бўлади. (Иброн. 6:10–12) Тимўтий Худо уни мукофотлашига қаттиқ ишонган. (1 Тим. 4:10) Шу боис у Яҳова ҳамда бошқалар учун қунт билан меҳнат қилган. Хўш, қайси йўллар орқали? Ҳаворий Павлус Тимўтийни таълим беришдан ва маърузачи сифатида яхшиланишдан тўхтамасликка ундаган. Қолаверса, Тимўтий ёшу қари имондошларига яхши ўрнак кўрсатиши керак эди. Шунингдек, унга айрим қийин вазифалар топширилган. Булар қаторига муҳтож бўлганларга қатъийлик, аммо севги ила маслаҳат бериш кирган. (1 Тим. 4:11–16; 2 Тим. 4:1–5) Тимўтий Яҳова уни мукофотлашига амин бўлган. (Рим. 2:6, 7) w24.06 22–23-саҳ., 10-, 11-хб.