Солномалар иккинчи китоб
22 Сўнг Қуддус аҳолиси Ёҳурамнинг ўрнига унинг кенжа ўғли Охазиёни тахтга ўтқазди. Чунки араблар билан келган босқинчилар тўдаси Яҳудо қароргоҳидаги унинг барча катта ўғилларини ўлдирган эди+. Шундай қилиб, Ёҳурамнинг ўғли Охазиё Яҳудо шоҳи сифатида бошқара бошлади+. 2 У 22 ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда бир йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Оталиё+ бўлиб, у Омрининг+ невараси эди.
3 Охазиё ҳам Ахабнинг хонадони йўлидан юрди+, чунки у онасининг маслаҳати билан қабиҳ ишларга қўл урарди. 4 У Ахаб хонадони каби Яҳованинг назарида ёвуз ишлар қилишда давом этди. Сабаби, отасининг ўлимидан кейин улар Охазиёга маслаҳатчи бўлишган эди, бу эса уни ҳалокатга олиб келди. 5 Охазиё уларнинг маслаҳатига кириб, Исроил шоҳи Ахабнинг ўғли Ёҳурамга қўшилди ва Сурия шоҳи Хазайил+ билан жанг қилгани Рамўт-Гиладга+ борди. Ўша ерда камончилар Ёҳурамни ярадор қилишди. 6 Ёҳурам Рамада Сурия шоҳи Хазайил+ билан жанг қилганида олган жароҳатларини даволаш учун Йизрилга+ қайтди.
Ахабнинг ўғли Ёҳурам+ касал бўлиб ётганда, Яҳудо шоҳи Ёҳурамнинг+ ўғли Охазиё* уни кўргани Йизрилга борди+. 7 Аммо Охазиё Ёҳурамнинг олдига келгани ўз ўлимига сабабчи бўлди. Бу, Худонинг хоҳишига кўра юз берди. Охазиё келгач, улар Ёҳурам билан Нимшининг невараси Ёҳуни+ қарши олишга чиқишди. Яҳова Ахаб хонадонини йўқ қилиш учун Ёҳуни мойлаган эди+. 8 Ёҳу Ахаб хонадонига чиқарилган ҳукмни амалга ошира бошлади. У Яҳудо бекларини ва Охазиёга хизмат қиладиган ака-укаларининг ўғилларини топди-да, уларни ўлдирди+. 9 Кейин Ёҳу Охазиёни излаб топиш учун одамларини юборди. Улар уни Самарияда яшириниб ўтирган жойида қўлга олиб, Ёҳунинг олдига келтиришди-да, уни ўлдиришди. Бироқ улар: «У Яҳовани бор қалби билан излаган Ёҳушафатнинг+ невараси»,— дея уни дафн этишди+. Охазиё хонадонида шоҳликни бошқара оладиган лаёқатли ҳеч кимса қолмади.
10 Охазиёнинг онаси Оталиё+ ўғли ўлганини кўриб, Яҳудо хонадонининг бутун шоҳ авлодини қириб ташлашга бел боғлади+. 11 Аммо шоҳ Ёҳурамнинг қизи, Охазиёнинг синглиси Ёҳушеват ўлимга маҳкум этилган шаҳзодалардан бири бўлмиш Охазиёнинг ўғли Йўшни+ ўғирлаб, уни энагаси билан ичкаридаги ётоқхонага яширди. Шоҳ Ёҳурамнинг+ қизи Ёҳушеват (у руҳоний Ёҳайидонинг+ хотини, Охазиёнинг синглиси эди) Йўшни Оталиёдан яшириб, уни омон сақлаб қолди+. 12 Оталиё ҳукмронлик қилган даврда, Йўш улар билан бирга ҳақ Тангрининг уйида олти йил давомида яшириниб юрди.