Солномалар иккинчи китоб
24 Йўш тахтга етти ёшида ўтирди+ ва Қуддусда 40 йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Зибиёх бўлиб, у бэршэвалик+ эди. 2 Руҳоний Ёҳайидонинг даврида Йўш Яҳованинг назарида тўғри ишлар қилди+. 3 Ёҳайидо унга иккита хотин олиб берди ва у ўғил-қизлар кўрди.
4 Бироз вақт ўтиб, Йўш Яҳованинг уйини таъмирлашни кўнглида ният қилди+. 5 У руҳонийлар ва левиларни йиғиб, уларга: «Яҳудо шаҳарларига бориб, Аллоҳингиз уйини тузатиш учун бутун Исроилдан пул тўпланглар+. Йил сайин шундай қилинглар. Бу ишга тезроқ киришинглар»,— деди. Аммо левилар бу ишни орқага суришди+. 6 Шунда шоҳ бош руҳоний Ёҳайидони чақиртириб, унга қуйидагиларни айтди+: «Нега Яҳудо билан Қуддус халқидан муқаддас солиқ йиғиб келишни левилардан талаб қилмаяпсиз? Ахир Яҳованинг хизматкори Мусо+, муқаддас чодир+ учун Исроил жамоатидан муқаддас солиқ йиғишни буюрган эди-ку! 7 Золим аёл Оталиёнинг+ ўғиллари эса Аллоҳнинг уйига бостириб кириб, Яҳованинг уйидаги+ барча муқаддас нарсаларни Баалларга сажда қилишда ишлатишди». 8 Бундан сўнг шоҳнинг амри билан бир қути+ ясашди-да, уни Яҳова уйининг дарвозаси ташқарисига қўйишди+. 9 Кейин Яҳудо ва Қуддус бўйлаб Яҳовага муқаддас солиқ+ олиб келиниши эълон қилинди. Бу солиқни, Исроил халқи саҳрода юрганида Аллоҳнинг хизматкори Мусо солган эди. 10 Бутун халқ ва барча беклар қувониб+, хайр-эҳсонлар олиб келишди ва қути тўлмагунича солаверишди*.
11 Левилар қутида анчагина пул йиғилганини кўриб, қутини шоҳ ҳузурига олиб келишарди. Кейин шоҳнинг котиби билан бош руҳонийнинг ёрдамчиси келишарди-да, қутини бўшатиб+ жойига қайтариб қўйишарди. Улар кун сайин шундай қилишарди ва натижада кўп пул тўпланди. 12 Шоҳ ва Ёҳайидо бу пулларни Яҳованинг уйидаги ишларни назорат қилаётган кишиларга беришарди. Улар эса бу пулга Яҳованинг уйини таъмирлаш учун тош йўнувчилар ва ҳунармандлар ёллашарди+. Шунингдек, Яҳованинг уйини тузатиш учун темир ва мис билан ишлайдиган усталарни ёллашарди. 13 Ишларни назорат қилувчилар бошчилигида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Улар Аллоҳнинг уйини аввалги ҳолатига қайтариб, мустаҳкамлашди. 14 Иш ниҳоясига етгач, ортиб қолган пулни шоҳга ва Ёҳайидога олиб келишди. Улар бу пулни Яҳованинг уйи учун буюмлар, хизматда ва назрлар келтирилганда қўлланиладиган анжомлар, косалар ҳамда олтин ва кумуш анжомлар ясаш учун ишлатишди+. Ёҳайидо даврида, улар Яҳованинг уйида мунтазам равишда куйдириладиган қурбонликлар келтиришарди+.
15 Ёҳайидо узоқ умр кўриб, ҳаётдан мамнун бўлиб вафот этди. У 130 ёшда оламдан ўтди. 16 Уни Довуд шаҳрида, шоҳлар дафн этиладиган жойга қўйишди+. Чунки у Исроилда Аллоҳ ва Унинг уйи учун савоб ишлар қилган эди+.
17 Ёҳайидонинг ўлимидан сўнг Яҳудо беклари шоҳнинг олдига келиб, унга таъзим қилишди ва шоҳ уларга қулоқ солди. 18 Халқ ота-боболарининг Худоси Яҳованинг уйини тарк этиб, муқаддас устунлару бутларга сиғина бошлади. Уларнинг бу гуноҳи учун Яҳудо билан Қуддус халқига Тангрининг қаҳр-ғазаби аланга олди. 19 Яҳова уларни Ўзига қайтариш ниятида пайғамбарларни юбориб турди. Пайғамбарлар уларни тинмай огоҳлантиришди, аммо улар эшитишдан бош тортишди+.
20 Руҳоний Ёҳайидонинг+ ўғли Закариёни Худонинг руҳи қамраб олди. У халқ олдида туриб, қуйидагича деди: «Аллоҳ шундай демоқда: “Нега Яҳованинг амрларини оёғости қиляпсизлар? Ишларингиз асло юришмайди! Яҳовани тарк этганингиз боис, У ҳам сизларни тарк этади”+». 21 Лекин улар Закариёга қарши фитна уюштириб+, шоҳнинг буйруғи билан Яҳова уйининг ҳовлисида уни тошбўрон қилиб ўлдиришди+. 22 Шоҳ Йўш Закариёнинг отаси Ёҳайидо унга кўрсатган меҳр-садоқатни унутиб, унинг ўғлини ўлдирди. Закариё: «Бу ишингиз учун Яҳованинг Ўзи жазо берсин»+,— дея оламдан ўтди.
23 Йилнинг бошида Сурия қўшини Йўшга қарши чиқиб, Яҳудо билан Қуддусни босиб олди+. Улар халқнинг барча бекларини+ ўлдириб, қўлга киритган ўлжаларини Дамашқ шоҳига юборишди. 24 Сурия қўшини озчиликни ташкил этганига қарамай, Яҳова уларнинг қўлига улкан лашкарни топширди+. Сабаби, халқ ота-боболарининг Худоси Яҳовани тарк этган эди. Шундай қилиб, сурияликлар Йўшнинг жазосини беришди. 25 Улар Йўшни оғир жароҳатланган ҳолда ташлаб кетишди. У руҳоний Ёҳайидо ўғилларининг* қонини тўккани боис+, хизматкорлари тил бириктириб, уни ўз ётоғида ўлдиришди+. Шу тариқа у ҳалок бўлди, уни Довуд шаҳрида дафн этишди+. Аммо шоҳлар дафн этиладиган жойга қўйишмади+.
26 Йўшга фитна уюштирганлар+: оммонлик Шиматнинг ўғли Зобод ҳамда мўаблик Шимритнинг ўғли Ёҳузабад. 27 Унинг ўғиллари, унга қарши чиқарилган ҳукмлар+, шунингдек, Аллоҳнинг уйини таъмирлагани+ шоҳлар ҳақидаги китоб тафсирларида* баён этилган. Унинг ўрнига ўғли Эмозиё тахтга ўтирди.