Солномалар иккинчи китоб
36 Сўнг Яҳудо халқи Йўшиёнинг ўғли Ёҳухозни+ отасининг ўрнига Қуддусда шоҳ этиб тайинлади+. 2 Ёҳухоз 23 ёшида тахтга ўтирди ва Қуддусда уч ой ҳукмронлик қилди. 3 Аммо Миср шоҳи Нехо уни Қуддус тахтидан тушириб, юрт аҳолисидан 100 талант* кумуш билан бир талант олтин талаб қилди+. 4 Бундан ташқари, Миср шоҳи Нехо+ Ёҳухознинг акаси Элияқимни Яҳудо ва Қуддус устидан шоҳ этиб тайинлаб, исмини Ёҳайиқим деб ўзгартирди. Ёҳухознинг ўзини эса Мисрга олиб кетди+.
5 Ёҳайиқим+ 25 ёшида шоҳ бўлди ва Қуддусда 11 йил ҳукмронлик қилди. У Тангриси Яҳованинг назарида ёмон ишлар қилиб яшади+. 6 Бобил шоҳи Навуходоносор*+ Ёҳайиқимга қарши бостириб келди ва унга мис кишанлар солиб, Бобилга олиб кетди+. 7 Навуходоносор Яҳованинг уйидаги баъзи анжомларни ҳам олиб кетиб, Бобилдаги саройига қўйди+. 8 Ёҳайиқимнинг ҳаёти, жирканч ишларию барча ёмонликлари Исроил ва Яҳудо шоҳлари ҳақидаги китобда баён этилган. Унинг ўрнига ўғли Ёҳайихин шоҳ бўлди+.
9 Ёҳайихин+ 18 ёшида тахтга ўтирди ва Қуддусда уч ою ўн кун ҳукмронлик қилди. У Яҳованинг назарида ёмон ишлар қилиб яшади+. 10 Йилнинг бошида*, шоҳ Навуходоносор одамларини юбориб, Ёҳайихинни ҳамда Яҳованинг уйидаги қимматбаҳо буюмларни+ Бобилга келтиришни буюрди+. Яҳудо ва Қуддус устидан эса унинг амакиси Зидқиёни шоҳ этиб тайинлади+.
11 Зидқиё+ 21 ёшида шоҳ бўлди ва Қуддусда 11 йил ҳукмронлик қилди+. 12 У Худоси Яҳованинг назарида ёмон ишлар қилиб яшади ва Яҳованинг номидан гапирган Еремиё пайғамбар олдида ўзини паст тутмади+. 13 Устига-устак, Зидқиё Аллоҳ олдида қасам ичган бўлса-да, шоҳ Навуходоносорга қарши исён кўтарди+. У ўжар ва тошбағирлигича қолиб, Исроил Тангриси Яҳовага қайтишдан бош тортди. 14 Руҳонийларнинг барча бошлиқларию халқнинг хиёнати ҳаддан ошиб кетди. Улар ўзга халқларнинг жирканч ишларига тақлид қилиб, Яҳованинг Қуддусдаги муқаддас қилган уйини булғашди+.
15 Ота-боболарининг Худоси Яҳова Ўз халқи ва масканига раҳми келганидан хабарчиларини юбориб, уларни қайта-қайта огоҳлантирди. 16 Улар бўлса Аллоҳнинг хабарчиларини ҳақоратлаб+, Унинг сўзларини менсишмади+, пайғамбарларнинг ҳам устларидан кулишди+. Охири уларнинг соғайишига ҳеч қандай умид қолмагач, Яҳова Ўз халқига ғазабини сочди+.
17 Шунда Аллоҳ уларга қарши халдейлар+ шоҳини юборди. У келиб, уларнинг йигитларини маъбадда+ қиличдан ўтказди+. У на йигит, на қиз, на қари, на заифга шафқат қилди+. Тангри ҳамма нарсани унинг қўлига топширди+. 18 Шоҳ ҳақ Худонинг уйидаги каттаю кичик барча анжомларни, шунингдек, Яҳованинг уйидаги ҳамда шоҳ саройи ва унинг беклари уйларидаги бор нарсани Бобилга олиб кетди+. 19 У Аллоҳнинг уйига ўт қўйиб, Қуддус деворини бузиб ташлади+. Мустаҳкам минораларнинг ҳаммасини ёндириб, барча қимматбаҳо нарсаларни йўқ қилди+. 20 Қиличдан омон қолганларни эса Бобилга асир қилиб олиб кетди+. Форс шоҳлиги ўрнатилмагунча+, улар Бобил шоҳи ва ўғилларига қул бўлишди+. 21 Шу тариқа, Яҳованинг Еремиё пайғамбар орқали айтган сўзи бажо бўлиб+, юрт ўз Шаббатларининг ўрнини қоплади+. Юрт кимсасиз қолган вақт давомида, яъни 70 йил+ Шаббатга амал қилди.
22 Форс шоҳи Кир*+ бошқарувининг биринчи йили, Яҳованинг Еремиё орқали айтган сўзлари амалга ошиши учун+, Яҳова Форс шоҳи Кирнинг юрагида истак уйғотди*. Кир бутун шоҳлиги бўйлаб оғзаки ва ёзма равишда қуйидагиларни эълон қилишни буюрди+: 23 «Форс шоҳи Кир шундай дейди: “Самовий Тангри Яҳова ердаги барча шоҳликларни менга берди+ ва Яҳудо юртидаги Қуддусда Унга атаб бир уй қуришни менга топширди+. Орангиздан ким Унга хизмат қиладиган халққа тегишли бўлса, Худоси Яҳова унга ёр бўлсин ва у Қуддусга қайтиб борсин”+».