Нахимиё
3 Олий руҳоний Элиашаб+ ва унинг руҳоний биродарлари Қўй дарвозасини+ қуришни бошлашди. Уни Худога бағишлаб+, дарвозанинг қанотларини ўрнатишди. Шунингдек, улар Миё минорасидан+ то Ханонил минорасигача+ қуришни давом эттириб, бу қисмни ҳам Худога бағишлашди. 2 Деворнинг кейинги қисмини Ерихо аҳолиси+, уларнинг ёнида эса Имри ўғли Заккур қурди.
3 Балиқ дарвозасини+ Хассано ўғиллари қуриб+, унинг ёндорлари, қанотлари, тамба ва сурма зулфинларини ўрнатишди. 4 Уларнинг ёнида Хаккўзнинг набираси*, Уриё ўғли Миромўт+, олдида Машазавилнинг набираси, Бархиё ўғли Машуллом+, уларнинг яқинида эса Бано ўғли Зодўх деворни таъмирлашди. 5 Уларнинг ёнида тахуваликлар+ деворни таъмирлашди. Аммо уларнинг бошлиқлари қурилиш назоратчиларига хизмат қилиш учун бўйин эгишмади.
6 Эски шаҳар дарвозасини+ Посиёх ўғли Йўхадах ва Бесодайах ўғли Машуллом таъмирлашди. Улар дарвозанинг ёндорлари, қанотлари, тамба ва сурма зулфинларини ўрнатишди. 7 Уларнинг ёнида гивонлик+ Малатиё ва миронўтлик Ёдўн таъмирлаш ишларини бажаришди. Гивон билан Миспах+ аҳолиси Фурот дарёсининг+ ғарбидаги* ҳокимларнинг бошқаруви остида эдилар. 8 Деворнинг кейинги қисмини заргарлардан бири Харҳиёнинг ўғли Узиёл, унинг яқинида эса хушбўй мой* тайёрловчилардан бири Ханониё тузатди. Улар Қуддуснинг Кенг деворгача+ бўлган қисмига тош ётқизишди. 9 Уларнинг ёнида Қуддус вилоятининг ярмини бошқарган Хур ўғли Рафиё деворни таъмирлади. 10 Кейинги қисмини, ўз уйининг рўпарасида Харумаф ўғли Ёдаё, унинг ёнида эса Хашавниё ўғли Хаттуш таъмирлади.
11 Деворнинг кейинги қисмини* ҳамда Тандир минорасини+ Харим+ ўғли Малкиё ва Пахатмўаб+ ўғли Хашшуб тузатишди. 12 Уларнинг ёнида Қуддус вилоятининг иккинчи ярмини бошқарган Халлохеш ўғли Шаллум ва унинг қизлари таъмирлаш ишларини олиб боришди.
13 Водий дарвозасини+ Ханун ва Зонўвах+ аҳолиси таъмирлади. Улар дарвозани қуриб, унинг қанотлари, тамба ва сурма зулфинларини ўрнатишди. Шунингдек, улар Кул дарвозасига+ қадар 1000 тирсак* узунликдаги деворни таъмирлашди. 14 Кул дарвозасини Байт-Хакерем+ вилоятини бошқарган Рахав ўғли Малкиё тузатди. У дарвозани қуриб, унинг қанотлари, тамба ва сурма зулфинларини ўрнатди.
15 Булоқ дарвозасини+ Миспах+ вилоятини бошқарган Холхози ўғли Шаллум таъмирлади. У дарвозани қуриб, томини ёпди ва дарвозанинг қанотлари, тамба ва сурма зулфинларини ўрнатди. Шунингдек, у Шоҳ боғининг+ ёнидаги Анҳор ҳовузидан*+ то Довуд шаҳридан+ тушиладиган Зинапоягача+ бўлган деворни таъмирлади.
16 Деворнинг кейинги қисмини Байт-Зур+ вилоятининг ярмини бошқарган Озбук ўғли Нахимиё таъмирлади. У Довуд мақбараси*+ рўпарасидан то сунъий ҳовузгача+ ҳамда Жангчилар уйигача бўлган қисмини таъмирлади.
17 Деворнинг кейинги қисмини левилар тузатишди. Уларни Баних ўғли Рахум бошқарди. Унинг ёнида Кейлах+ вилоятининг ярмини бошқарган Хашавиё ўз вилояти номидан таъмирлаш ишларини олиб борди. 18 Деворнинг кейинги қисмини Кейлах вилоятининг иккинчи ярмини бошқарган Ханадод ўғли Баввай назорати остида левиларнинг биродарлари таъмирлашди.
19 Тирговуч+ олдида Аслаҳахонага чиқадиган тепаликнинг рўпарасидаги деворни Миспах вилоятини бошқарган Ешува+ ўғли Эйзар таъмирлади.
20 Унинг ёнида Заббай+ ўғли Борух жон-жаҳди билан ишлаб, Тирговучдан бошлаб то олий руҳоний Элиашабнинг+ уйи остонасигача бўлган қисмни тузатди.
21 Унинг ёнида Элиашабнинг уйи остонасидан то уйининг охиригача бўлган девор қисмини Хаккўзнинг набираси, Уриё ўғли Миромўт+ таъмирлади.
22 Унинг ёнида Иордан+ вилоятида* яшаган руҳонийлар таъмирлаш ишларини олиб боришди. 23 Уларнинг ёнида Бенямин ҳамда Хашшуб ўз уйларининг рўпарасидаги деворни таъмирлашди. Уларнинг ёнида эса Онониёҳнинг набираси, Масиё ўғли Озариё ўз уйи яқинидаги деворни таъмирлади. 24 Унинг ёнида Ханадод ўғли Биннуй, Озариёнинг уйидан бошлаб то Тирговучгача+ ҳамда деворнинг бурчагигача бўлган қисмни таъмирлади.
25 Унинг ёнида Узай ўғли Полол, Шоҳ саройидан+ юксалиб турган ва Соқчилар ҳовлисига+ қараган минора ҳамда Тирговуч олдидаги девор қисмини таъмирлади. Унинг ёнида Парўш+ ўғли Подиё таъмирлаш ишларини бажарди.
26 Офелда+ истиқомат қилган маъбад хизматчилари*+ шарқдаги Сув дарвозаси+ ва девордан бўртиб чиққан минорагача бўлган қисмни таъмирлашди.
27 Уларнинг ёнида тахуваликлар+ бўртиб чиққан катта минорадан то Офел деворигача бўлган қисмни таъмирлашди.
28 От дарвозасининг+ юқори қисмида, руҳонийларнинг ҳар бири ўз уйининг рўпарасида таъмирлаш ишларини олиб боришди.
29 Уларнинг ёнида Иммар ўғли Зодўх+ ўз уйининг қаршисида таъмирлаш ишларини олиб борди.
Кейинги қисмини эса Шарқий дарвоза дарвозабони+ Шаханиё ўғли Шамаё тузатди.
30 Деворнинг кейинги қисмини Шаламияҳ ўғли Ханониё ҳамда Залафнинг олтинчи ўғли Ханун таъмирлашди.
Уларнинг ёнида Бархиё ўғли Машуллом+ ўзининг катта хонаси рўпарасида таъмирлаш ишларини олиб борди.
31 Унинг ёнида заргарлардан бири Малкиё қурилиш ишларини олиб борди. У Назорат дарвозаси ёнидаги маъбад хизматчилари+ ҳамда савдогарлар уйигача ва девор бурчагидаги болохонагача бўлган қисмни таъмирлади.
32 Девор бурчагидаги болохонадан то Қўй дарвозасигача+ бўлган қисмни заргарлар ва савдогарлар тузатишди.