Аюб
28 Кумуш қазиб олинадиган кон бор,
Олтин тозаланадиган жой ҳам бор+.
2 Темир ердан қазиб олинади,
Мис тошлардан эритиб олинади+.
4 У унутилиб кетган, одам қадами етмаган ерларда,
Одамлар яшайдиган жойдан йироқда кон қазийди.
Айримлар ўша конга тушиб, арқонларга осилганча ишлайди.
5 Ер устида егулик униб чиқади,
Ер ости эса, ёнғин бўлиб ўтгандек алғов-далғов*.
6 Ер остида сапфир тошлари,
Ҳамда олтин қуми бор.
7 Ҳеч бир йиртқич қуш ўша конга олиб борадиган сўқмоқни билмайди,
Қора калхатнинг кўзлари уни кўрмаган.
8 Йиртқич ҳайвонлар у сўқмоққа оёқ босмаган,
Бақувват шер у ерда изғиб юрмаган.
9 Инсон қояни* ўз қўллари билан парчалайди,
Тоғларни таг-туги билан ағдариб ташлайди.
10 У қояни ўйиб ариқлар қазийди+,
Кўзи ҳар турли қимматбаҳо нарсаларни кўради.
11 У дарёлар манбаини тўсиб қўяди,
Яширин нарсани ёруғликка олиб чиқади.
14 Чуқур сувлар: “У бизда эмас!” — дейди.
Денгиз ҳам: “У менда эмас!” — деб айтади+.
15 Тоза олтин эвазига уни сотиб олиб бўлмайди.
Кумуш тортиб айирбошлаш имконсиздир+.
16 Уни Офир тилласи+,
Нодир оникс ва сапфир тошлари эвазига ҳам харид қилиб бўлмайди.
17 Олтин ва шиша ҳам унга тенг кела олмайди.
Тоза олтин идиш эвазига ҳам уни алмаштириб бўлмайди+.
18 Маржону биллур ҳақида гапирмаса ҳам бўлади+.
Донолик бир қопча марвариддан ҳам қимматроқдир.
20 Бироқ донолик қаердан келади?!
Фаҳм-идрокнинг манбаи қаерда?!+
21 У ҳар қандай жонзотнинг нигоҳидан яширилган+,
Самовий қушлардан бекитилгандир.
22 Ҳалокат ва ўлим:
“Қулоқларимиз у ҳақдаги хабарни эшитган, холос”,— дейишмоқда.
23 Уни топиш йўлини Аллоҳ билади.
Макони ёлғиз Унга маълум+.
24 Зеро, ернинг чеккаларига ҳам У назар ташлайди.
Фалак остидаги ҳар бир нарсани кўриб туради+.
25 Худо шамолга куч берганда+,
Сувларни ўлчаганда+,
26 Ёмғир учун қоида ўрнатганда+,
Момақалдироқли булут ва бўроннинг йўлини белгилаганда+,
27 Аллоҳ доноликни кўриб, маъносини тушунтирди,
Уни бошлаб келиб синади.
28 Шунда У инсонга: