Забур
БИРИНЧИ БЎЛИМ
(1–41- санолар)
1 Ёвузларнинг маслаҳати бўйича йўл тутмайдиган,
Гуноҳкорлар йўлидан юрмайдиган+,
Мазахчилар+ билан ўтирмайдиган инсон бахтлидир.
3 Бундай киши оқар сувлар бўйига экилган,
Мевасини ўз мавсумида берадиган,
Барглари сўлмайдиган дарахт кабидир.
У барча ишларида муваффақиятга эришади+.
4 Ёвузлар эса бундай эмас,
Улар шамол учириб кетадиган сомон кабидир.