Забур
Зиёрат қўшиғи.
121 Кўзларимни тоғларга тикдим+.
Менга ёрдам қаердан келар экан?
2 Еру осмоннинг Яратувчиси
Яҳовадан менга ёрдам келади+.
3 Оёқларинг тойиб кетишига У асло йўл қўймайди+.
Ҳимоячинг ҳеч қачон мудрамайди.
4 Ҳа, Исроилнинг Ҳимоячиси
Асло мудрамайди, ухлаб ҳам қолмайди!+
5 Яҳова сени қўриқлайди.
Яҳова сенга соя бўлиб+, ўнг томонингда туради+.
7 Яҳова ҳар қандай фалокатдан сени ҳимоя қилади+.
8 Ҳозирдан бошлаб тоабад,
Барча ишларингда Яҳова сени ҳимоя қилади.