Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. «Мени хароб қилма». Довуд саноси. Миктам*. Довуд Шоулдан қочиб, ғорга яширингани ҳақида+.
57 Менга илтифот кўрсат, эй Худо, илтифот кўрсат,
Чунки Сенда паноҳ топганман+.
Ғам-ташвишлар аримагунча, қанотларинг соясида паноҳ топайин+.
2 Мен Аллоҳ Таолога илтижо қиляпман.
Ёнимни олиб, душманларимни йўқ қиладиган ҳақ Худога ёлворяпман.
3 Самодан нажот юбориб, У мени қутқаради+.
Менга ҳужум қилаётган одамни У енгади. (Села)
Ўз меҳр-садоқатию вафосини намоён этади+.
4 Шерлар мени қуршаб олди+.
Мени ютиб юборишга шай турганлар орасида ётишга мажбурман.
Уларнинг тишлари найза ва камон ўқидай,
Тили ўткир қиличдайдир+.
5 Эй Худо, осмону фалакдан ҳам юксал!
Улуғворлигинг бутун ер юзи бўйлаб ёйилсин!+
Улар йўлимда чоҳ қазиди,
Аммо бу чоҳга ўзлари тушди+. (Села)
7 Сенга содиқман, эй Худо+,
Сенга содиқман.
Сенга мадҳлар куйлайман.
8 Эй қалбим, уйғон!
Эй, торли асбоб, уйғон! Сен ҳам уйғон, эй арфа!
Мен эрта тонгда уйғонаман+.
10 Чунки меҳр-садоқатинг самолардай юксакдир+,
Вафодорлигинг кўкларга етади.
11 Эй Худо, осмону фалакдан ҳам юксал!
Улуғворлигинг бутун ер юзи бўйлаб ёйилсин!+