Забур
93 Яҳова Шоҳ бўлди!+
У улуғворликка бурканган,
Яҳова қудратга ўранган,
Уни камардек белига таққан.
Ер мустаҳкам ўрнатилган,
Уни тебратиб бўлмайди.
3 Дарёлар тошиб кетди, эй Яҳова,
Дарёлар жўшиб ўкирди,
Дарёлар тошиб кетяпти, шовиллаб оқяпти.
4 Самода бўлган Яҳова салобатлидир+.
У кўп сувларнинг пишқиришидан,
Қутурган денгиз тўлқинларидан қудратлироқдир+.
5 Эслатмаларинг жуда ишончлидир+.
Эй Яҳова, муқаддаслик доим уйингни безайди+.